Ҳайит байрамингиз муборак бўлсин!

Шафакнинг кўйнига яширинган ок,
Гўзал тонг отди, деб бергандек дарак.
Буюк эътикоднинг рамзи ўларок,
Хайит байрамингиз бўлсин муборак!
Дунё мухаббатин ўзга жойлаган
Ойнинг юзин ёпар эхтимол этак.
Расулуллох (С.А.В.) севиб байрам айлаган
Хайит байрамингиз бўлсин муборак!
Куфру ширк, маъсият, бўхтону гийбат,
Исломсиз йўлкага сочганда печак.
Муслим биродарим, тилагим факат,
Хайит байрамингиз бўлсин муборак!

 
Ҳурматли ахли муслим, диндош биродарлар. Хаммангизни Ийди Қурбон хайитингиз билан муборакбод этамиз. Ҳаммаларингга омад ёру яратган Эгам мададкор бўлсин. Оилангиздан, ҳонадонингиздан қуту барака ҳеч қачон аримасин. Юртимизга тинчлигу яқинларимизга соғлиқ ва ҳотиржамлик ёр бўлсин. Оллох барчамизни эзгу ниятларимизга етказсин.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares