Файласуфлар халқ ва ҳукумат ҳақида

Носир Зокир

Илгариги мақолаларимизда файласуф зиёлиларнинг онги шууримизни чорхлайдиган, мушоҳада юритишга ундайдиган фикрларини ҳукмингизга ҳавола қилган эдик.

«Озодлик» радиосида ишлаб юрганимда ҳамкасбим, Қашқадарёлик қадрдон укам Тўлқин Қораевни айтган гапи ёдимга тушди. Укамиз шундай деган эди: «Бу халқ фикрлашни ўрганмас экан, ҳеч қачон шахсий мустақилликка эриша олмайди».

Укамизни шу фикрларидан келиб чиқиб, хайрли ишимизни давом эттирамиз.

«Асабийлашган одам тўғри фикрлай олмаганидек, кишини ўзлигидан тониб яшаши, уни феълидан турли қусурларни шакллантиради. Ҳақиқатни озчилик амалга ошира олмайди.
Ҳақ иш амалга ошмаган мамлакатда озодлик шамоллари эсмайди».

(Нурали Кобул. 1990 йил 16 феврал)

«Мухлис» газетаси муҳарриятига мухлислардан бири шундай савол билан мрожаат қилди.
Савол: «Қизиқ, баъзи бир кишилар «Мен сиёсатга аралашмайман» дея ўзларини ақлли қилиб кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Нахотки улар ҳақ бўлишса?
Жавоб: Афлотун ҳазратларини таъбирича «сиёсатга аралашмайман» деб ақлли бўлганлар ўзларидан ақлсиз бўлган одамлар томонидан бошқариладилар.

(«Мухлис» газетаси. 2004 йил, 21 сони).

«Мен ўғрилик ёки қотиллик қилмайман» деб мақтанишим мумкин. Аммо ўғрилик ёки қотилликда айбланиб қамалмайман, деб айта олмайман».
(Лобрюрер, файласуф).

«Ҳақиқатни гапиргани учун зулм қилган ҳукмдор кучли эмас заифдур. Ҳақикат кучлилигимиздан далолат, ёлғон – заифликни кўрсатар фақат».

Фирдавсий

«Агар биз бахсу мунозараларга киришиб, хато килсак авлодларимиз бизни кечирадилар. Аммо биз жабру зулмга кўникиб ўтирсак, баҳслардан қочсак, ёлғон сўзласак, хушомадгўйлик қилсак, бизни кечиришмайдилар ва кечирмасликлари керак».

****

«Бизга айтишдики Сабрнинг таги олтин, бу тўғри, аммо шуни ҳам айтишимиз лозимки, жим ўтираверсак олтинингниям ўмариб кетишади».

****

«Демократия қонунларда ёзилган нарсаларда эмас, бу қонунларга қандай риоя қилинаётганида кўринади. Цензура ҳақида ҳам шуни айтиш мумкин. Уни қоғозда бекор қилишни ўзи етмайди. Уни ҳаётда ҳам бекор қилиш керак».

(Карим Бахриев).

Юқоридаги жумлалар бебаҳо журналист укамиз Карим Баҳриевни матбуотга бағишланган китобидан олинди.

«Китоб кўрсатиш мумкин бўлган энг катта хизмат фақат ҳақиқатни етказиш эмас, балки шу ҳақиқат тўғрисида ўйлашга мажбур этишдир».

(Элберт Хоббарт . Файласуф)

«Фақат аблаҳларгина подшоҳларга содиқ бўладилар».

Шарль лун Монтеска (Файласуф- VIII – аср)

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares