Талабалар пахтадан қайтди

Шу йилнинг 25 октябр куни Ўзбекистон хирмонига ўз ҳиссаларини қўшаётган талабалар ўз олийгоҳларига қайтишди. Уларнинг бахтига об-ҳаво ёмонлашгани қўл келди. Балки ҳаво яхши бўлганида улар ҳали ҳам далама-дала юришармиди. Маълум бўлишича, мамлакатимизнинг бошқа вилоятларига қараганда Бухоро вилояти ҳашарчилари ҳаммадан кеч – 30 октябрда ўз уйларига қайтишган.Сабаби яна “об- ҳавонинг қулай келиши”.

Кейинги ойларда автомобилларга ёқилғи етишмаслиги вилоятларда катта муаммога айланган ва бунинг сабаби ҳам пахта мавсуми билан боғлиқдир. Бензин ҳеч қаерда йук, лекин олиб сотар чайқовчилар буни удалашмокда. Ҳеч қаерда йўқ бўлган бензин уларда топилади. Улар бир литр бензинни 2000-2500 сўмдан, чекка туманлардаги чайқовчилар ҳаттоки 3000 сўмдан сотишади. Бу ҳолат нафақат биз яшаб турган Қашқадарёда, балки Хоразм вилоятининг Боғот туманида ҳам бор экан экан.

Ўзбекистонда ёқилғи муаммосини юзага келиши пахта мавсуми билан боғлиқми ёки буни бошқа сабаблари ҳам борми? Бу саволга тегишли мутахассислар тўлақонли жавоб беришлари мумкин. Ёки жаҳон бозорида ҳам нарх-наволар ошмоқдами?

«Бирдамлик» Ҳаракатининг Қашкадарё вилоят бўлими раҳбари,
Ғани РахматовШаҳрисабз.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares