– Бизнинг хотин икки йилдан бери «Эмират»да. Якинда машина сотиб олинг деб, доллар юборибди. Нима олсам экан: «Нексия»ми, «Матиз»ми?
– Маслахат шуки, сен эшак арава сотиб ол.
– Аравани нима киламан?
– Нима килардинг, торте-е-еб юрасан.
Узбек бойиса….
– Менинг углим ху-у-уп орзу хавасли чикди-да, барака топгур! Якинда туй киламан деб, яп-янги «Нексия»сини сотиб юборди, азамат!
– Менинг жиянимни айтмайсанми? Туй киламан деб, уй-жойини сотди! Энди кучада юрибди!
Космонавтика
– Нега узбекдан космонавт кам чикаяпти?
– Бир эмас, унтаси чиккан булардию у ёкдан нахор ошга етиб келиш жиндай узоклик килади-да!
Икковлонми, учовлон?
– Нима учун узбек сафаргами, саёхатгами камида уч киши булиб чикади?
– Шуниям билмайсанми, овсар? Биттаси кул чайишга кетганда, иккитаси унинг гийбатини килиб туриши керакми, йукми?




