Фарғонада нафақахўрлар пластик карточка олишга мажбурланмоқда

Фарғонадан келаётган хабарларга кўра, ҳокимият вакиллари нафақахўрларни пластик карточкага ўтишга кўндириш учун фаол тарғибот ишларини олиб боришмоқда.
Хабарлардан бирида айтилишича, вилоятдаги ҳар бир шифокорга қабулига борган нафақахўрни пластик карточка олишга кўндириш вазифаси қўйилган.
Нафақаларнинг камида ўттиз фоизи пластик карточкаларга ўтказилаётгани айтилади.
Ўзбекистон ҳукумати охирги йилларда тўловнинг пластик карточка тизимини жорий қилган, аммо нақд пул тақчиллиги аҳолига улардан фойдаланишни қийинлаштирмоқда.
Ҳукумат терминалларнинг етишмаслиги ва савдогарларнинг пластик муомала учун устама ҳақи талаб қилиш муаммолари мавжудлигини тан олган.
Расмийлар назарида пластик карточкалар иқтисоднинг барқарорлашувига хизмат қилади, аммо қонунга мувофиқ, пластик карточкаларга ўтиш ихтиёрий равишда амалга оширилиши керак.
Би-би-си Фарғонадаги вазият ҳақида қўқонлик фаол Ҳамдам Сулаймонов билан суҳбатлашган.
BBCuzbek.com

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares