Маълумки, Узбекистон Республикаси мустакилликга эришгач, куп йил утмасдан жахон мамлакатлари катори жадал ривожланиб, усиб бориши билан бирга, жахонда руй берган иктисодий инкироз ушбу юртни хам четлаб утмади. Бунга карши улараок мамлакат мутассадилари томонидан пухта ишланган иктисодий ислохатлар кайси бир томондан уз ижобий таъсирини утказган булса, иккинчи томондан салбий таъсир курсатиб келмокда. Ушбу ислохат накд пул маблаглари урнига ишлаб чикилган пластик туловлари утказмаси операциясидир. Республиканинг чекка худудларида яъни ишлаб чикариш, ривожланишдан оркада колган худудларда ушбу операция хукумат томонидан ижроси яхши таъминланиб келсада, халигача ахолининг купчилик кисми истеъмол моллари харид килишда кийналишокда. Бу ислохат бир томондан иктисодий инкирозни одини олишга самарали таъсир этсада, давлат мутассадилари томонидан чекка худудларда истикомат килувчилар учун замонавий харид шахобчалари яратилиб берилмаган. Рахбариятнинг ушбу кароридан хурсанд булиб, уларга рахматлар айтиб уз кистасини тулдираётган кимсалар хам хозирда куплаб топилади. Мисол учун Шахрисабз туманининг кок марказидаги савдо шахобчалари ушбу пластик картoчкаларидаги пул маблагларини накд пулга алмашлаш максадида судхурлик килиб, 5-15 фоиз хак эвазига уз жигилдонларини тулдириб келмокда. Нахотки ушбу муаммони ижобий хал килишда давлат солик ва банк тизимлари ходимларнинг акллари етишмаса. Жойларда, ахоли пластик карточкаларида савдо килишга шароит яратилмагандан кийналишса, яна бир томондан ушбу нокас кимсаларнинг фоизлик хизматларидан жабр куришмокда.
«Бирдамлик» харкати вилоят
булими раиси Г.Рахматов
12.10.2010 й. Шахрисабз ш.



