Б И Р Ҳ А Ф Т А Е Т А Р М И К И Н?

Шифокор билан маслаҳатлашиб, анализ намунасини топшириш учун микробиология лабораториясига борганимда, соат ўн иккидан қирқ беш минут ўтган эди. Қабулхонада ҳеч ким йўқ. Ҳайтовур, ишим тез битадиган

бўлди, деган хаёлда эшикни очарканман, шифокор кетишга отланиб турганини кўрдим. “Иш вақтим тугади. Биргача ишлайман. Эртага келинг”, – деди у.
Эртаси эрта билан яна бордим. Шифокор келмаган экан – кута бошладим. Соат ўн яримлар бўлдики, ундан дарак йўқ. Тоқатим тоқ бўлиб, ҳамширадан сўрагандим, у: “Ярим-бир соатлардан кейин келиб қолсалар керак. Ишлари чиқиб қолибди”, – деди.
Асаблар бардош беролмади – бошқа кутгим келмади. Шундай қилиб иккинчи кун ҳам беҳудага кетди.
Кейинги кун эрталаб борганимда, ҳайтовур, шифокор жойида экан. Кассага тўрт минг сўм тўлаш-у анализ намунасини топширишим учун бор-йўғи ўн минутча вақт кетди. “Текширув хулосасини бир ҳафтадан кейин оласиз”, – дейишди. Ўйлаяпман: ўн минутлик намуна топшириш учун уч кун овора бўлганимда, унинг хулосаси учун бир ҳафта етармикин?

Соиб Мухандис

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares