Хужжатли филмнинг адабий сценарияси

Абдулазиз Маҳмудов

Н О Р А С М И Й Л А Р
Иккинчи филм
Марказий Телевидение Воқеаномаси
1991 йилнинг 29 декабри. Тошкент шаҳар “Кўкча” сайлов округи.Чирмандалар чалиниб, карнай сурнай садолари янграмоқда.Райком кабинетларидан ҳокимият кабинетларига силлиққина ўтиб олган партиянинг собиқ масъуллари сайловчиларни хушнуд кутиб олмоқдалар. Эрта туриб сайлов участкасига келганларга мукофот тарзида танқис моллар сотилмоқда.Пештахталар овоз бериб бўлгандан кейингина сотиб олиниши мумкин бўлган кундалик харид товарлари-қант,совун,пахта ёғи,гўшт,ун каби ҳаётий зарур моллар билан тўлдирилган.
Диктор: «Ўзбекистон халқи мамлакат президентини сайлаяпти.Бу тарихимизда илк бор ўказилаётган умумхалқ сайловидир. Бу юксак лавозимга икки номзод давогарлик қилмоқда. Уларнинг бири –Ўзбекистон ССР коммунистик партияси Марказий Комитетининг собиқ биринчи секретари ва айни чоғда Халқ демократик партияси(собиқ Коммунистик партия) номидан жорий давлат бошлиғи Ислом Каримов бўлса,иккинчиси мухолиф “Эрк” демократик партияси номидан унинг етакчиси шоир Салай Мадаминов ( Муҳаммад Солиҳ) дир”.
Маҳалла аҳолиси паспортларини қайд қилдириб,сайлов варақаларини олгач,овоз бериш учун сайлов қутилари томон йўналадилар. “ВРЕМЯ”дастурининг Ўзбекистондаги ўз мухбири Мухтор Ғаниев ўз фуқаролик бурчларини ўтаб бўлган оқсоқолларни гапга солиб улар кимга овоз берганларини сўраб суриштирмоқда. Сўралганларнинг жавобига кўра кўпчилиги давлат ишларида анча пишган Ислом Каримовга овоз берганлиги маълум бўлади.
Диктор: «Овоз бериш натижаларидан келиб чиқилса,сайловчиларнинг 86% Ислом Каримовга ва 12,3% Салай Мадаминовга овоз берганлар.»
Воқеанома сўнги
Маҳаллий телевидениенинг “Ахборот” дастури воқеаномасидан
Тошкент. «Халқлар Дўстлиги” саройи. Сайланган президент инаугурациясига бағишланган тантанали анжуман.Залда ҳукумат аъзолари,Ўзбекистон Олий Совети депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозир бўлишган. Минбарда Ислом Каримов ўзининг инаугурацион нутқини ўқимоқда.
Ислом Каримов : «Юзага келган вазиятни,бугунги ҳаётни ҳисобга олиб,халқимиз иқтисодий барқарорликни таъминлаш чорасини кутяпти.Эски тузум асорати, касофати туфайли бугун халқимиз оғир аҳволга тушиб қолди.Унинг бурнини қонатмасдан ёруғ ҳаётга етказиш ҳозирги кундаги энг асосий ва долзарб вазифаларимиздан биридир.Хуллас,ёрдамга,мададга муҳтожларни президент ўз паноҳига олиши шарт, деб ҳисоблайман. Кун кечириш учун энг зарур маҳсулотлардан ўн икки хилининг нархини ушлаб туришга қарор қилдик. Шу жумладан,нон ,ун,шакар,мой ва ҳоказо…»
Диктор: «Шароф Рашидов нариги дунёга сафар қилгач,Ўзбекистон бошчиси мансабини кетма-кет Усмонходжаев ва Нишоновлар эгаллайдилар.Уларнинг биринчиси Рашидов боқиб вояга етказган партия номенклатураси аслзодаларини ҳимоя қилишни эпламаган бўлса,иккинчиси бундай қилишни истамади.Бундай бир шароитда сон жиҳатидан кўп ва анча жангари бўлган рашидовчилар галаси 1989 йилнинг июн ойида ўзларига мақул Ислом Каримовни ҳукумат тепасига келтира- ди».
Ислом Каримов: «Бир тоифа одамларнинг чексиз бой бўлиб, яна бир тоифадаги одамлар ғариб, гадо, қашшоқ бўлишига йўл қўймаслигимиз керак. Қаердаки тинчликка путур етса, халқ осойишталиги хавф остида қолса, ўша жойда президент посбон бўлиши даркор. Эркинлик эса,тараққиётнинг яккаю ягона йўлидир.Шу сабабдан менинг яна бир муҳим мақсадим эркинлик бериш ва ана шу эркинлик…»
Диктор: « Етим болалар уйида тарбия топиб,қариндошликнинг оғир ва мураккаб ришталаридан ҳамда шу билан боғлиқ анъанавий мажбуриятлардан холи ва қулоқ қоқмас ижрочи амалдор бўлмиш Ислам Каримов Кремл учун Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети биринчи секретари лавозимига энг мувофиқ номзод эди. Лекин 1991 йил августида СССР парчаланиб кетиб,биринчи сентябр куни Ўзбекистоннинг Давлат Мустақиллиги эълон этилади. Орадан икки ой ўтгач- 1991 йилнинг 18 ноябрида Ўзбекистон Олий Советининг сессияси Президентлик сайловлари ҳақида Қонун қабул қилади».
Ислом Каримов: «Бу йўлда қандай тўсиқлар бўлса олиб ташлайлик. Эски тузумлардан бизга нураб вайрон бўлган бошқарув системаси мерос бўлиб қолди.Тезроқ ана шу вайрона ўрнида ўзимизнинг бинони тиклашимиз керак. Бошқарув ҳокимияти, давлат ҳокимияти энди нима қилади? Хўжалик ишларига аралашмасдан ўз ишини бажариши лозим. Ҳуқуқий давлатнинг ҳимояси ҳам,қуроли ҳам, кўзи ҳам, сўзи ҳам қонундир. Минг афсуски, бизда қонунларни менсимасликка, уларни бузишга ўрганиб қолинган. Қонунни бузишга ҳеч кимнинг ҳуқуқи йўқ, чунки қонун – халқнинг хоҳиш-иродаси, уни менсимаган, бузган одам халқни юзига оёқ қўйган кишидир. Президент қонунларнинг энг асосий посбони, ҳимоячиси бўлиши керак , деб ҳисоблайман. Халққа,юртга хизмат қилиш эр киши учун,мард киши учун ўғлон учун шарафли ишдир…»
Залда ўтирганларнинг гулдурос қарсаклари остида саҳнага ўзбек ҳужжатли киносини отахони Малик Қаюмов чиқади. У янги пайдо бўлган президентга тўн, дўппи кийдириб,белига белбоғ боғлайди ва қучоқлаб ўпиб қўяди.
Диктор: «Ростан ҳам,рашидовчилар танлашда адашмадилар, Ислом Каримов ақлли ва эпчил ,ҳар қандай ҳаётий масалага ўзича ёндошадиган сиёсатчи бўлиб чиқди.Қисқа муддат ичида у қаттиқ бир тартиб ўрнатишга муваффақ бўлди. Тўғри, бу мустақил Ўзбекистоннинг биринчи президенти инаугурациясида берган ваъдаларига мос келмас,рашидовчиларнинг истагига уйғун эмаслиги билан бир қаторда халқ ва мухолифат кутганларининг мутлақо акси эди.Бироқ буни ҳали ҳеч ким англаб етмаган ҳам эди».
Эгнида тўн, бошида дўппи билан Каримов минбарга келиб ўз нутқини якунлайди:

Ислом Каримов:«Мана шу бугунги воқеа, ўзбек халқини,ўзбек номини улуғлаш,ўзбек халқини бутун дунёга кўтариш ва келажак ҳаётимизни бугун заминини туғдириш деган нарса. Нима деганда, менга билдирган ҳурмат ва ўзимни катта – катта ҳозирги айтайлик , берган ваъдаларимдан чиқишга мана шу менга мадад беради. Менга замин туғдиради ва сизлар билан бирга, ечмоқчиман. Азизлар, тўғри тушунинглар, мен, айтайлик, сизларга асосланиб, сизларга суяниб, сизларга таяниб, бутун халқимизга таяниб, ишонаман, билиб қўйинглар, ишонаманки, албатта,ҳозир белгиланган,ҳозир ваъда берган, ҳозир ўзимиз хаёлимизда олиб келадиган мақсадларга албатта эришамиз. – (Кимдир Қуръон келтириб беради).Ислом Каримов Қуръонни лабларига яқинлаштириб,инауграцияда ичган онтига содиқ бўлиши ҳақида қасам ичади: «Бунга мана шу Қурони карим олдида мен қасамёд яна бир марта ичмоқчиман.»

З И Д Д И Я Т
Маҳаллий телевидениенинг «Ахборот» дастури воқеаномасидан
Тошкент.1989 йилнинг июл ойи.Шароф Рашидов номидаги кўча.Ўзбекистон коммунистик партияси Марказий Комитети биносининг мажлислар зали.Бу ерда республика коммунистлари раҳбарининг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашуви ўтказилмоқда.Ислом Каримов стол ёнида ўтириб,журналистлар саволларига жавоб бермоқда,орқа томонида Лениннинг мармар бюсти тикилиб турибди.
Журналист: « Мен сиздан илтимос қилмоқчийдим,келажакда шу фаолият даражасини сақлаб қолишда ва умуман бошқа регионларга қараганда, биздаги турмуш даражасини сақлаб қолишда сизнинг келажак қисқагина бир-икки оғиз режаларингизни билишни илтимос қилардим.»
Ислом Каримов : «Бозор иқтисодиёти Ўзбекистонга нима учун керак деса,мен шундай жавоб берардимки,сиз келажак авлод тақдирини янги савияга кўта – риш.Мана Швецияни мисоли бор. Агарки камбағал одам ҳаёт даражаси бир деб ҳисобласангиз,энг бой оилани даромади икки марта кўпроқ. Икки марта! Ўн марта эмас,юз марта эмас,икки марта! Бизлар ҳам Ўзбекистонда шундай сиёсат олиб боришимиз керакки, агарки биттаси бой бўлиб кетса,биттаси камбағал,қашшоқ бўлиб кетса, а нима учун ?…
Диктор: « Коммунистик партия – давримизнинг ақли,шаъни ва номуси” … Болшевистик ташвиқот ва тарғибот воситасида яратилган ушбу хаёлий обрў партия ҳукмронлигининг ҳақиқий башарасини ҳамон ниқоблаб келмоқда эди.Ана шунинг учун ҳам Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий Комитети Биринчи секретари лавозимига келиши ва унинг иқтисодий ислоҳотлар ва сиёсий либераллаштириш борасида берган ваъдалари жамиятда янгиланиш вужудга келтиради , деган умид туғдирарди”.
Ўз архивимдан. Стол устидагилар »Совет Ўзбекистони», “Правда Востока”, “Комсомолец Узбекистана” ,”Ташкентская Правда”- газеталарининг 1989 йил ёз ойдари сонлари.Барчасида “Тиллар ҳақидаги қонун лойиҳасини муҳокама қиламиз” рукни остида кўзга ташланадиган мақолалар берилган:”Давлат тили мақоми ҳақида”,”Умумий тил-иш юритиш тили”,”Нуқтаи назар” ,”Шарҳдаги икки хиллик”,”Барчанинг овозига қулоқ бериш”,”Кафолат керак”,”Ечим адолатли бўлсин”,”Бир-биримизни англармиканмиз?”,”Иккала тилга ҳам давлат мақоми”,”Оби ҳаётми?”, “Хира мақом”,”Нега бир тиллилик?”.Бу сарлавҳаларнинг ўзиёқ Тиллар ҳақидаги қонун лойиҳаси теварагидаги муҳокамалар ҳазилакам эмаслигини намойиш этарди.
Диктор: «Июн ойида ҳукумат комисияси томонидан тақдим этилган «Тиллар ҳақида қонун”нинг муҳокама кампанияси бошланди.Қонун мазмунига кўра ўзбек тилига шаклан давлат тили мақоми берилган бўлиб, бу қонунни яратувчилари аксарият- ининг фикрига кўра рус тили миллатлараро алоқа тили баҳонасида жамият ҳаётида етакчи тил бўлиб қолавериши керак эди.Рус тилида нашр этиладиган матбуот айнан шу фикрни ўз ўқувчиларига сингдиришга интилар эди.Аммо мухолифат иккитиллиликка қарши чиқди ва ўзбек тилининг ягона давлат тили мақомига эга бўлишигина маҳаллий аҳолини камситишга чек қўйиб, унинг маорифи,фани ва маданияти ривожига кенг йўл очади,деб ҳисоблади.Матбуотдаги курашлар жиддий кузатилса,тил масаласида маҳаллий ва келгинди амалдорлар орасида якдиллик ниҳоятда камлиги кўриниб қолади.Ўзбек тилининг рус тилидан устинлиги конституция билан қонунлаштирилиши Москва десантининг қанотини қирқар ва ҳукуматнинг юқори доирасидаги рақобатни юмшатар эди.Шунинг учун миллий бюрократия мухолифат билан ўйин қилиб,ўзгартиш ва тузатишлар киритиш йўли билан ўзи учун қулай бўлган Тил ҳақидаги қонун кўринишини қабул қилишга зўр бериб ҳаракат қилди.»
Менинг архивимдан: 1989 йил 24 сентябр.Тошкентнинг қоқ ўртасидамиз.Ленин номидаги метро бекатидан чиқиш жойида,Константин Романовнинг собиқ қароргоҳи ёнида уч мингга яқин бирликчилар тўпланган.Бу ерга вилоятлардан талабалар ва уларнинг Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлардаги катта ёшли ҳамфикрлари ҳам йиғилган.
Ўша пайт қонунларига мувофиқ 24 сентябрда Ленин майдонида митинг ўтказиш учун рухсат беришни сўраб.Тошкент шаҳар ижроия комитетига икки ҳафта олдин тегишли ариза берилган эди.Аризада муҳокама қилинадиган масалалар ҳам кўрсатилган бўлиб,унинг нусхалари барча вилоятларга тарқатилган эди.Бироқ митинг ўтказилишидан бир кун олдин ҳукумат митингни рад қилиб , бу ҳақда диктор телевидение орқали хабар берганди.Бу ерга келганларнинг кўпчилиги шаҳар ҳукумати митинг ташкилотчиларига рад жавоби берганлигини билишмасди. “Ленин майдони”метро бекатидан чиқиш жойи,майдонга туташ кўчалар ва ўтаклар барчаси тўсиб қўйилган…Ленин кўчасида сариқ “Икарус”лардан иборат узун девор ҳосил қилинган.Милиция Ленин майдонига ўтадиган туннелни тўсиб турибди. Тротуарларда ҳам милиционерлар қўлни қўлга бериб,тирик занжир ҳосил қилиб тик туришарди.Метрога кириш еридаги мармар бордюрда ол рангли транспарант ушлаган икки талаба турибди.Унга «Ўзбек тилим – жону дилим» деб ёзилган.Келинг митинга келганлар билан суҳбатлашайлик.
Тошкентлик Ҳалил Мирзаев : «Уруш ветераниман ҳам меҳнат ветераниман.-Ўз ўзбек тилимизни ўтказиб берса бўлди, бошқа ҳеч нарса керак эмас.Жанжал – тўполон керакмас. Бирлигимизни йўқотмай ўтсамиз бўлди.»
Наманганлик Иброхим Жураев: «Мавзеимиздаги хўжалик магазинида кўрдим. Битта қиз келяпти.-Ока,-деди (сотувчига муомала,мурожаат қиляпти) – вишняларни, косточкаларини витаскиват қиладигандан борми?-дейди. Қаранг,бизни тилимизга қанақа ҳақорат бўлиб кетганда,ока! Ўзини тилини унутган халқ бора-бора тарихи ҳам йўқ бўлиб кетяпти-ку,ахир.»
Қувасойлик Олим Мирзаев : «Ўзбек тили Ўзбекистон учун давлат тили бўлиши керак,бошқа шарт бўлиши мумкин эмас.»
Тошкентлик Рано Обидова: «Чунки тил йўқолгандан кейин халқ йўқолади. А халқ йўқолса,ҳамма халқлар бундан зиён топади.»
Талаба Саида Абдуллаева : «Агар шу қонун 20 октябрга бориб қонунлаштирилса, демак, ўзбек тилини куни бу кунидан ёмон бўлиб қолади,агар тенг бўлиб қолса,рус тили билан давлат тили.»
Талаба Азимжон Раҳматов : «Расул Ҳамзатовда бир гап бор: «Агар она тилим эртага ўладиган бўлса,мен шу бугуноқ ҳаётдан воз кечаман.» Мана шу сабабдан мен келдим. Менинг орқамдагилар ҳам шундай».
Оломоннинг қоқ ўртасида кутилмаганда пайдо бўлган стол.Бу жойда митинг қатнашчилари Ўзбекистон раҳбариятидан ўзбек тилини давлат тили сифатида тан олишни талаб қилинган хат остига имзо чекишмоқда.
Диктор: « «Бирлик» митингларида ўзбек тилига давлат мақоми бериш талаби билан мамлакат раҳбариятига ўнлаб коллектив хатлар битилган”.
Оқсоқоллар бошлиқ бир гуруҳ кишилар милиционерлар билан қуршаб олинган Тошкент шаҳар ижроия комитети раиси Шоиноят Шоабдураҳимовни уларни Ленин майдонига қўйиб юборишга кўндиришмоқчи бўлмоқдалар. Уларнинг ёнида бошқа бир гуруҳ кишилар ҳукумат томонидан расмий муҳокамага тақдим этилган тил ҳақидаги Янги қонун лойиҳасидан қониқмасликларини шовқин Билан билдир моқдалар. Комсомол мансабдорлардан бири норози бир кишига Қонунда ҳаммаси ҳисобга олинганлиги,ҳаммаси тўғри қилинаётганини тушунтирмоқчи бўляпти.
Мансабдор – Қўйилган – ку, ҳаммаси қўйилган, ана ўшани суриштириш керакми?
Кимса- Бир хил одамлар иккитилли бўлади деб тушунтиришяпти.Тушуняпсизми?
Мансабдор – Тўхтаб туринг,тўхтаб туринг!
Кимса – Иккитилли бўлиши керакми?
Мансабдор – Тўхтанг !
Кимса – Нима учун икки тилли бўлиши керак?…
Ленин майдони ёнгинасидаги Константин Романовнинг собиқ қароргоҳининг кичик бир жойида йиғилган минглаб одамлар Бирлик Халқ Ҳаракати раиси Абдураҳим Пўлатовнинг дўнгликда туриб қилаётган нутқини олқишлар билан бўлиб туриб ди.Митингдагиларнинг кўпчилигини Тошкент олий ўқув юртлари талабалари ташкил қилади. Уларнинг қўлларида : «Пахта яккаҳокимлигига барҳам берилсин!», «Оролни қутқарамиз!», «Фарғона фожиаси айбдорлари топилсин!» «Йигитларимиз-
ни Совет Армиясига қўймаймиз!» «Бирлик рўйхатга олинсин! » ёзувли транспарантлар бор.Уларнинг содда нурли чеҳраларида ҳукумат бизга қулоқ солади деган умид учқунланади. Ҳаммасидан метронинг мармар бордюрида, нутқ ирод қилаётган Абдураҳим Пўлатов ёнида талабалар ушлаб турган ол рангли транспарантдаги «Ўзбек тилим-жону дилим» шиори киши диққатини кўпроқ жалб қилади.
Диктор: «1989 йил ёзида вужудга келган оммавий қаршилик кўлами Каримовни хавотирлантирди.Унинг кўрсатмаси билан мухолифат раҳбарлари билан учрашган партия масъуллари 10 сентябрга режалаштирилган митингдан воз кечиш бадалига Бирлик вакилларига телевидение орқали чиқиш қилиш имконини ва бир ҳафта давомида ушбу Халқ Ҳаракатини рўйхатга олишга ваъда беришди.Бироқ кейинроқ маълум бўлишича, мухолифатни рўйхатга олиш ҳукмрон доиралар режасига киритилмаган экан».
Абдураҳим Пўлатов нутқидан : «…Марказқўм раҳбарлари ҳаммалари шу ерда турибди.Тартиб бўлса ҳамма нарса бўлади, деяпти. 10 сентябрда митинг ўтказ моқчи бўлганимизда,бизни алдаб митингни қолдиришганидан хабарларинг бор. Биз буни билардик. Буни таъсири бўлади. Биз халқ зўрлигини кўрсатмоқчи эдик ва кўрсатдик. Биз пахта терамизми ёки ўз ҳақ – ҳуқуқимизни талаб қиламизми,ҳамма гап шунда! ( Нотиқ нутқи гулдурос қарсаклар билан олқишланади) Ўртоқлар,демак эртага пахтага чиқмас эканмиз,биз ҳар ҳафта сессияга яқинлашган сари ҳар куни,иложи бўлса,бу ердан кетмасдан туришимиз керак.Ўзбек тилини, ўзбек тилини рақобатсиз давлат тилига эришмас эканмиз бизни ҳеч ким миллат деб ҳисоблашмайди.Шунинг учун биз пахта тергани чиқмаймиз.» ( Гулдурос қарсаклар )
Шу аснода “Икарус” тепасига чиқиб олган махсус хизмат агентлари тартиббузарларнинг қиёфаларини битта қолдирмай видео ва фотокамера тасмаларига тушириш билан овора бўладилар.Уларнинг орқасидан баланд гранит устига ўрнатилган коммунистларнинг тош бути Владимир Илич Ленин бургут назарини жанубга – Ҳиндистон ва Афғонистон томонга тикканича қаққайиб турарди.
Пўлатов нутқининг давоми: «Шундай шахслар топилади,ахир пахта бу бизни бойлигимиз, халқимиз етиштирган, териб олмасак, халқимиз оч қолади, дейишади. Бу гапга ишонманглар.Терамизми пахтани,термаймизми, ўзбек халқи – оч ва очлигича қолаверади…Бизни бошқа йўлимиз йўқ, бизни бошқа йўлимиз йўқ… Ҳозир келишиб олишимиз керак.( Абдураҳим оломон билан маслаҳатлашади) Биринчи куни чиқамизми, саккизинчи куни чиқамизми? ( Биринчи куни! – деб қичқиради бирлари. Саккизида! – Деб бақиради бошқалари.) Тўхтанглар,биринчидан кейин саккизинчи ҳам бўлади, лекин биринчисини қачон бошлаймиз? (Биринчи куни! – Ҳайқирилар эшитилади.) Биринчи октябр куни чиқамиз деганлар, қўлини кўтарсин! ( Йиғилганларнинг барчаси қўл кўтаради.) Ундан кейин саккизинчида ҳам чиқамиз, деганлар қўлини кўтарсин! ( Яна барча ҳаяжон билан ялпи қўл кўтаради.)
Бўлаётган воқеаларни кўчанинг нариги томонида металл панжараларга суянган ҳолда қўлига қизил латта боғлаб олган дружинниклар- Чкалов номидаги Тошкент авиация заводининг рус тилли ишчилари хўмрайиб кузатиб турардилар.Улар ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга ёрдам бериш учун сафарбар қилинган эдилар. Уларнинг тепасида «Искра”кинотеатри биноси устида болшевиклар революция сининг рамзи бўлмиш Нева дарёси тўлқинларини ёриб сузаётган “Аврора” кемаси ҳамда Санкт –Петербург адмираллигининг учқир қуббаси ва улкан ҳарфлар билан 1917 рақами акс эттирилган.
Диктор: «Бирлик”ни ўзбек ҳукумати томонидан расман эътироф этилиши мухолифатга ўзбек тили мақомини муҳокама қилишдан ташқари бошқа долзарб ижтимоий -сиёсий ва иқтисодий муаммолар ечимида ҳам очиқ иштирок этиш имконини берар эди. Жумладан,ишсизликка қарши ва пахта яккаҳокимлигининг экологик оқибатлари билан курашиш ҳамда Фарғона фожиаси сабабларини ,Совет Армиясида аскарларимизнинг оммавий ўлдирилиши сабабларини суриштириб тергаш ишларида иштирок этишига йўл очар эди».
Айни чоғда митинг қатнашчилари таниқли шоира Гулчеҳра Нуруллаевани шиддатли олқишлар билан кутиб олади.
Гулчеҳра Нуруллаева чиқишидан парча :… «Шоҳимардон кўчаси 17- уйда яшовчи Ортиқ Мақсудов деган аскарнинг жасади , қон босими хуружидан ўлди , деган диагноз билан юртига юборилган. Ваҳоланки, унинг жасадида пичоқ изи бўлган.Қўқон шаҳар, Яккаобод кўчасидаги 51- уйдан Йошкар – Олага хизматга кетган Исматов Юсуфбекнинг мурдаси, ўзини ўзи осган, деган қалбаки ҳужжат билан уйига жўнатилган.Аслида эса, азоблаб ўлдирилган. Қўқон шаҳар,Черни – шевский кўчаси,41-уй, 37- хонадонидан Актюбинск области Эмба шаҳрига ҳарбий хизматга чақирилган Бойхонов Муҳиддиннинг ўлиги, ўзини ўзи ўлдирган, деган ҳужжат билан оиласига қайтарилган.Жасади назардан ўтказилганда эса, унинг орқа елкаси ва белида еттита ўқ изи борлиги маълум бўлган…»
Диктор:«Зотан, Ўзбекистонда демократлаштириш жараёнига халақит берадиган объектив сабабларни ҳам эътибордан соқит қилиб бўлмайди. СССР ғарбида- Болтиқбўйида кузатилган ошкоралик ва фикрлар хилма-хиллиги биздаги феодал- яккаҳокимлик анъанаси билан чатишиб кетган болшевистик инкорчилик қаричла- арига тўғри келмас эди”.
Оломон гулдурос қарсаклар билан шоир Муҳаммад Солиҳни кутиб олади. У ҳозиргача рухсат этилмаган митингни ташкил этишда айбланиб кечаси қамоққа олинган Бирликнинг ёшлар қаноти фаолларини озод қилиш борасида милиция бошлиқлари билан музокара олиб борган эди. Муҳаммад Солиҳ бордюрга кўтарилиб,музокара натижалари ҳақида сўзлайди:
«Ўртоқлар, биз болаларни олдига бориб олиб келдик. Мелиса кеча олиб кетган болаларнинг ҳаммасини олиб келдик.Ҳокимият билан шундай келишдик: биз болаларни олиб келгандан кейин мана бу автобусларга ўтириб ВУЗ городок томонга борамиз, деб келишдик…»
« Пиёда!.. Пиёда!.. Пиёда!.. Пиёда !.. –деб аввалдан келишиб олгандай жўр овоз янграйди. – Пиёда !…Пиёда!..
Диктор: «Талабалар шаҳарчасига пиёда бориш фикри Абдураҳима Пўлатовдан чиққан.Митингчиларни автобусларда кетишга ундаган ҳукуматдагилар ҳам, Муҳаммад Солиҳ ҳам асосли равишда турли иғволардан хавфсирашган. Бинобарин,сал жиловсиз бўлган ҳар қандай тўда доим хавф туғдиради.Бир неча «устамон”ни уларнинг орасига киритишнинг ўзиёқ ,оломон кучини вайронагарчи лик ва талончилик томон йўналтиришга кифоя қилади.Шунинг ўзиёқ хатар нақадар эканлигини кўрсатади.Бироқ Абдураҳим Пўлатов ҳам ўзича ҳақ эди: қўлида шиор ва транспарантлар кўтариб олган минглаб кишилар Ўзбекистон пойтахтининг марказий кўчасидан ўтиши Ҳаракатга сезиларли сиёсий ютуқ келтирарди. Бу эса унинг учун жуда муҳим эди.
– Пиёда!…Пиёда!… – ҳайқиришда давом этарди оломон.
Муҳаммад Солиҳ: «Ўртоқлар, ундай бўлса ҳайъатни,“Бирлик”ни ҳурмат қиладиган бўлсанглар, Бирликни бирлигини ҳурмат қиладигон бўлсанглар бизнинг гапимизни тинглашингизни илтимос қиламиз. Автобусларга ўтиринглар! Бўлмаса берилган ваъдамизнинг бурди қолмайди.»
– Пиёда!…Пиёда !…Пиёда!… – Оломон Муҳаммад Солиҳни эшитмай қўйганди ва милиция жонли занжирини узиб ўтишга чоғланади. Довдираб қолган милициялар улар устига келаётган оммани тўхтатишга бир оз уриниб кўриб,сўнг ўзларини четга олдилар. Митингчилар оқими қуролли махсус хизматчилар билан тўла автобусларни ёнлаб ўтиб.Навоий кўчаси томон ташландилар. ( Шундай қилиб, Абдураҳим Пўлатов Муҳаммад Солиҳ иззат-нафсига яна бир марта тегди ва бу шахсий муносабатларида вужудга келган дарзни анча кенгайтириб уларни бир-биридан янада узоқлаштирди).
– Бирлик – озодлик ! Бирлик – озодлик! Бирлик – озодлик! Ўша кунларда сеҳрли куч ва жозибага эга бўлган ушбу «Бирлик – озодлик» сўзларини жону дилидан баралла айта-айта намойишчилар колоннаси Навоий кўчаси бўйлаб оқиб борарди. Ўрдадаги Анҳор кўпригидан ўтиб, йўлидаги милиция занжирини суриб ташлайдилар.Йўлкалардан кетаётган йўловчилар милиционерларнинг зич қуршовида жўшиб кўча бўйлаб кетаётган мухолифат колоннасига хайрон бўлиб ҳайрат билан қотиб кузатмоқда эдилар. Маъмурий бинолар деразаларидан қизиқувчан кишилар ҳам томоша қилишарди. “Бирлик” Халқ Ҳаракати ҳайъати аъзолари- шоира Гулчеҳра Нуруллаева, дирижёр Зоҳид Ҳақназаров , физик Дамин Нарзиқулов, математик Шуҳрат Исматуллаев, журналист Фахритдин Худойқулов, талабалар етакчиси Асқар Абдуллаев ва кибернетик – Абдураҳим Пўлатовлар ҳам намойишчилар билан бирга шахдам қадам ташлаб борар эдилар.Намойишчи лар боши узра Дадахон Ҳасаннинг қўшиғи янграйди:
Бермай десанг бировга – бегонага сўзингни !
Бермай десанг бировга – бегонага сўзингни !
Фарзанд билсанг Туркистон деган юртга ўзингни!
Бошингни кўтар энди! Кўзингни оч кўзингни!
Кўзингни оч, ўзбегим! Уйғон энди – ён энди!
Қўшил бизнинг сафларга – эй! Майли кетса жон энди!
Қўшил бизнинг сафларга-эй! Майли кетса жон энди!
То кай диёримизда бегоналар ҳукмрон?
То кай олиб кетарлар – эй боримизни ҳар томон?
Олтин тоғлар яратиб ,то кай ейсан қаттиқ нон?
Олтин тоғлар яратиб, то кай ейсан чою нон?
Кўзингни оч ўзбегим! Уйғон энди, ён энди!
Кўзингни оч ўзбегим! Уйғон энди, ён энди!
Диктор: « 1989 йилга келиб асримиз бошларида бўлгани каби ижтимоий – сиёсий ҳаётнинг замини ғимирланиб қолди. Давлат Хавфсизлиги Комитетининг мўлжалига қарши мухолифат партия мафиясининг назоратидан чиқиб кетди. Қадри кетиб бўлган: озодлик, дин, шаън, номус, қадр – қиммат, этиқод тушунчаларига қайта эҳтиёж туғилди».
Намойишчилар Чорсуга яқинлашдилар. “Москва” меҳмонхонаси томонидан бир кўриниш: Колоннанинг боши Кўкалдош мадрасаси олдидан ўтмоқда,унинг охири эса ҳали ҳам Ўрдада.( Менинг ҳисобим бўйича , бу маросимда камида 10 минг киши қатнашди)
1989 йил 29 сентябр,Талабалар шаҳарчаси.Намойишчилар талабалар шаҳарча сидаги марказий майдонга –Лениннинг улкан ёдгорлиги пойига етиб келишди. Тошкент шаҳар ижроия комитети раҳбарлари билан узоқ олиб борилган музока ралардан сўнг ниҳоят 29 сентябрга мўлжалланган митингни айнан мана шу ерда ўтказишга изн берилган эди.
Диктор: « Бирлик» нинг ёшлар қаноти фаоллари томонидан уюштирилган талабалар шаҳарчасидаги бу митингда кўп йиллардан бери ичга йиғилиб юрган, айтилишига ботина олинмаган дард-аламлар ташқари чиқди ».
Минбарда « Бирлик » ёшлар қанотининг етакчиси Асқар Абдуллаев. У митингни очиб,физика-математика фанлари номзоди,Фарғона фожиаси сабабларини текшириш Мустақил Комиссиясининг раиси Дамин Нарзиқуловга сўз беради.
Дамин Нарзиқулов нутқидан парча :
– Ички ишлар вазири биз келтирган фактларни инкор қилишга уринишди… Биринчи,Қўқон шаҳрида милиция ходимлари ва ички ишлар қўшинлари қисмлари томонидан бир неча марта, қонунга хилоф равишда оммавий қуроллар ишлатилган.Натижада,кўп гуноҳсизлар қурбон бўлган. Иккинчи хулоса.7- 8 июн кунлари ва қисман 9-10 кунлари ҳам Қўқон шаҳрида комендантлик соати эмас, балки ҳарбий ҳолат амалда бўлган.Натижада, милиция ва ички ишлар қўшинлари ҳеч қандай назорат йўқлигидан фойдаланиб, шаҳарда террор уюштирганлар. Учинчи,бу жиноятлар учун,биринчи навбатда,шаҳар ва вилоят комендантлари , шаҳар совет ва партия раҳбарлари, ички қўшин қўмондонлиги жавобгардирлар. Иккинчи навбатда, бу фожианинг олдини олиш учун тегишли чоралар кўрмаганлиги учун Республика раҳбарларидан Нишонов ва Қодировлар жавобгардирлар. ( Рафиқ Нишонов – Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий Комитетининг собиқ биринчи секретари,Ислом Каримов салафи. Ғайрат Қодиров – Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг собиқ раиси).
Диктор: « Ўша куни ҳамма нарса биринчи бўлаётган эди: Айнан ўша кун Фарғона ва Қўқондаги қонли ваҳшийликларга масъул бўлган мансабдорлар номи расман тилга олинди. Айнан мана шу кун оддий фуқаролар етмиш йил давомида илк бор расман Совет ҳукумати башарасини очиб гапиришди»
Маҳалла оқсоқоли Наим ота чиқишидан парча :
– Олий Кенгашда ўтирганлар кенгаш нималигини билмаса-да, туб маънисини етмаса – да, бу ёқдагилар маслаҳат берса уни назар – писанд қилмаса…бу қанақа майнавоз чилик бўлди. Мана бу олийжаноб Оллоҳнинг марҳамати билан «қайта қуриш» деган муборак кунга етиб турган пайтимизда, бунга тўсқинлик қилмоқчиларни ким деса бўлади? Булар бюрократларни ўта кетгани, яъни ҳақиқатга қарши борувчилар… Невараларимизга нима деб жавоб берамиз? Қуръони Каримда сен ўзингдан кейин қолдирадиган авлодни имони мустаҳкам инсонпарвар зотлар қолдиришинг керак (дейилган), агар шундоқ қилмасанг, Оллоҳ таолони олдида жавоб берасан деб қўйилган бўлса. Биз қиёматда Оллоҳни олдида нима деб жавоб берамиз? Пахтакор, пахтакорларимиз ишлавотти, бутун вужуди меҳнатда ўтиб турган ҳолатда, унинг олаётган пули чет давлатда берилвотган садақадан кам бўлса,бу қанақа жиноят? Улар садақани(бизнинг маошимиздан кўра) кўп оляпти.» (давомли ва гулдурос қарсаклар ).
Минбар ёнидаги жойда шоира Гулчеҳра Нуруллаева, физик Дамин Нарзиқулов, кибернетик Абдураҳим Пўлатов, дирижёр Зоҳид Ҳақназаров, шоир Юсуф Жумаев, математиклар Шуҳрат Исматуллаев, Абдуманноп Пўлатов ва шуларга ўхшаш ўз соҳасининг етук билимдонлари туришарди. (Вақти келиб партия бюрократияси бизни омадсиз кўролмаслар деб номлайдилар. Кулгили! Бошлиқ курсисисиз сариқ чақага арзимас,ўрта даражадаги кишиларни кўролмаслик кулгили! Ўзинг севган иш билан шуғулланиш ва ичингдаги гапни қўрқмай гапира олишдан улар ҳам завқ ололсайди! Бошлиқ олдида лапанглашдан жиркансайди.Эртага амалидан олиб,ўғри аташларидан титроққа тушмасайди!).Майдонда одам шунчалик кўп ва зички,олма ташласанг ерга тушмайди.Митингни олиб борувчи Асқар Абдуллаев сўзга чиқувчи лар номларини эълон қилади.Шиор ва транспарантлар кўтариб турган қора кўзлар уларни шиддатли олқишлар билан қаршилаб,ҳаяжонли ва фош қилувчи нутқлари дан сўнг гулдурос қарсаклар билан кузатиб қўяди
Диктор: « Бу кун кишилар биринчи марта совет сохта парламентаризми устидан расман кулдилар».
Шоир Юсуф Жумаев чиқишидан парча:
Бизлар қўрқоқ эмасмиз,Шошдан Московга учдик,
Сопол халтада майиз, пойтахтда кўк чой ичдик,
Бизлар қўрқоқ эмасмиз, бизни улуғлади олам.
Гуризин йиғлаганда қарсак урдик – ку хуррам.
Бизлар қўрқоқ эмасмиз,урилганларни урдик,
Ғолиблар ўтадиган кўчаларни супурдик .
Бизлар қўрқоқ эмасмиз, съездда шеър тўқидик,
Мирзалар ёзиб берган текстларни ўқидик.
Бизлар қўрқоқ эмасмиз,ахир ўзбек-да ўзбек,
Мажлисларда ўтирдик театрга киргандек.
Бизлар қўрқоқ эмасмиз,совун қидирдик чандон,
У ёқда ҳам қатағон,бу ёқда ҳам қатағон.
Бизлар қўрқоқ эмасмиз, тизлар дўстлик деганлар,
Она юртини эмас,ўз жонини севганлар.
Бизлар қўрқоқ эмасмиз,Кремлда нос отдик,
Кундуз юриб кечалари тинч топдик.
Бизлар қўрқоқ эмасмиз,муносибдирмиз номга
Қаранг халқдан қўрқмасдан қайттику Узбекистонга.
(Узоқ ва давомли қарсаклар)
Диктор: «Ушбу митинг арафасида тартибсизликлар келтириб чиқаришда айбланиб,Бирлик Халқ Ҳаракатининг ўнлаб фаол талабалари қамоққа олинган эди.Масъулларнинг, агар митинг Ленин майдонидан талабалар шаҳарчасига кўчирилса, қамалганлар озод қилиниши ҳақидаги ваъдаси ҳар икки томонни қониқтирган эди.Бироқ кейин маълум бўлишича,талабаларнинг ҳаммаси қўйиб юборилмаган экан».
Асқар Абдуллаев минбардан туриб шу ҳақда гапирмоқда: – Олимов Яшин, Қурбонов Садриддинлар,агар ана шу болалар шу ерда бўлса, чиқишсин! Биз адашаётган бўлишимиз ҳам мумкин. Лекин булар ҳозир йўқ. Шулар келмагунча, яъни ҳамма болалар шу ерга келмагунча тарқалиш йўқ. Яна кимлар ушланган бўлса агар, мана бу ерга чиқиб, марҳамат айтинглар.
Тошкент авиасозлар заводи ишчиси Гулхумор Полвонованинг чиқишидан парча :
Ўзбек деб ўзбегимни қонин сўрган зулуклар, Элгинамни фикрини сўриб олган зулуклар. Элу юртни молига ҳеч тўймаган зулуклар , Бирин – кетин балога учраб қолган зулуклар. Деҳқонимнинг меҳнатига орден таққан зулуклар Деҳқонимнинг қора кўзин нурин олган зулуклар. Деҳқонимнинг ўғлонини отиб еган зулуклар, Деҳқонимнинг уйгинасин вайрон этган зулуклар. Ор – номуси ортда қолиб нафсин топган зулуклар, Юзи – кўзи ҳаёсиз куриб қотган зулуклар. Бойлик деса виждонини русга сотган зулуклар, Улар қолиб бизларни ўққа тутган зулуклар. Оналарни қалбини қон қақшатган зулуклар Элгинамнинг бошига офат солган зулуклар. Ёш қизларнинг жонига қасд қилдирган зулуклар, Сир очилса қўрқувдан ёрилиб ўлган зулуклар Оппоқ ойдин пахтамга доғ туширган зулуклар,… Охир оқибат Оролимни ҳам куритган зулуклар Узбекларни юртини бериб қўйган зулуклар… Қайта қуриш замон келди ўлиб кетар зулуклар… Шундагина тупроққа тўйиб кетар зулуклар…
( Қарсаклар)
Диктор: “Афсуски бу танқидлар бугунги кунга – Ўзбекистон мустақиллигининг 15 йиллиги кунига ҳам тегишлидир.Қўрқаманки,эртаги кунга ҳам тааллуқли бўлиб қолади.Фуқаролик жамиятисиз,ошкораликсиз ва плюрализмсиз ҳукумат сифат жиҳатидан ўзгармайди”.
Нотиқлар ўз нутқини ирод қилар экан Бирлик ёшлар қанотининг фаоллари -талабалар қўлларида қутича тутиб хайрия йиғар эдилар.Улар одамлар зичлигидан ораларидан аранг суриниб ўтар эдилар.Хайрия тушуми кам бўлди. Аҳён-аҳёнда бирор талаба маъюсона бир тарзда охирги ғижимланган сўмини қутичага ташлар эди.
Диктор: «Молиялаштирилмаган мухолифат фаолият кўрсата олмайди. Аммо талабалар ва Бирликнинг оддий аъзолари бойлардан эмас эди. Ўша пайтда ҳам, ҳозир ҳам бойлар ҳукуматдорлар ва уларнинг пора бера оладиган кўплаб танишлари, дўстлари ва қариндошлари бўлиб,бизнинг анъанавий “ботқоғимиз” уларнинг яйраб – яшнашига яхши замин бўлмоқда. Ҳукмрон тоифанинг чексиз худбинлиги ва бу табақада сиёсий маданиятнинг йўқлиги Ўзбекистонда демократия ривожининг асосий тўсиғи бўлиб қолмоқда. Нафсиламбирни айтганда,фақат шугина тўсиқ эмас.Бизнинг онгимизда ҳануз юз йил аввалгидек кишини дунёвий ишлардаги фаоллигини бўғадиган диний фатализм ҳукмрон: «Камбағал банда, сабр – тоқат қил! Қийнал, лекин дод дема, пешонангда шунақа ёзилган экан, тақдиринга там бер.Бу дунёда бор – йўғи оз муддатли меҳмонсан».Бу сурункали руҳий турғунликни енгиб ўтиш билан бирга давлатчиликнинг дунёвий йўналишда ривожланишини сақлаб қолиш учун аввало, ҳокимиятдан сиёсий ирода талаб қилинса, кейин эса аҳолининг сайлов кампанияларига онгли равишда иштирок этиши зарур ҳисобланади. Лекин ўша чоғларда бизда ташвиқот билан ҳукумат сифатини ўзгартириш мумкин, деган ширин хаёлий орзудан бошқа ҳеч нарсамиз йўқ эди».
ТОШДУ ўқитувчиси Абдуманноп Пўлатов чиқишидан парча:
– Юқоридагиларга тўғри келмайдиган номзодлар номзодини ўтказмаслик ва раҳбарларимиз аппаратига, бюрократияга тўғри келадиган номзодларни амаллаб ўтказиш учун сунъий равишда ўтказиладиган, бутунлай бошқариш йўллари ҳамма жиҳатидан партия ва совет органлари қўлида бўлган мажлис эди.Мана шу нарса янги қонун лойиҳасида округ сайловолди конференцияси ниқоби билан қолдири – лган.Қайтариб ўтаман,бу битта Олий Кенгашга эмас бу ҳаттоки қишлоқ шўросига ҳам шу нарса киритилган.Бу шармандаликни қандай қилиб изоҳлаб бўлади? Бизнинг асосий талабимиз: округ сайловолди конференцияси ниқобидаги номзодларни териш мажлислари бекор қилинсин ва қонунга киритилмасин. Халқ кўрсатган ва жамоат ташкилотлари,меҳнат коллективлари кўрсатган ҳамма номзодлар рўйхатга олинсин ва сайлов пайтида бюллетенларга киритилсин! Халқнинг ўзи танлаб депутатликка лойиқни танласин,тепадаги бюрократ тўрала – римиз эмас! Ҳамма “Бирлик” халқ ҳаракатига, халқ иши учун фаол бўлган одамлар бирлашайлик! Қонун лойиҳаларини синчиклаб ўрганишингларни сўрайман.»
Диктор: «СССР халқ депутатлигига баҳор чоғидаги сайловда “Бирлик” ютқазиб қўйди. Ярим йилдан сўнг маҳаллий сайловлар бўлиб ўтарди. Ўзбекистон Олий Советига сайловларда агар мустақил депутатлар ютиб чиқсагина қўғирчоқ парламент соғломлаштирилиб, мухолифат ҳукуматга таъсир қилиш мухити вужудга келарди. Бундан ташкари, қабул қилинган прогрессив қарорларни жойларда ижро этишга эриша олар эди».
Абдуманноп Пўлатов нутқи давомидан:
– Биз демак, ҳар бир шаҳарда, ноҳияда,вилоятда,қишлоқда сайлов ишлари билан шуғулланувчи ташаббус гуруҳларни тузишимиз, уюшишимиз керак ,уюшмасак,бу ишларни қилолмаймиз.Мана шу ерда бундан кейинги мажлисдан бошлаб биз, асосан, сайловга эътибор бермоқчимиз.
Асқар Абдуллаевнинг кадр ортидаги гапидан:
– Агарда биз мана шундай қилмас эканмиз, ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Сайловда биз қонунни билмаслигимиз билан ҳеч нарсага эриша олмаймиз, қанча кўп қонунни чуқур билсак,шунча кўп ўзимизнинг вакилларимизни ўтказишга муяссар бўла ола – ламиз.
Диктор: « Узбекистон ССР Олий Советининг навбатдаги мажлиси 20 октябрга белгиланган эди,шунинг учун ўзбек парламенти мажлис бошлангунча ҳар ҳафта Ленин майдонида митинг ўтказишга қарор қилинди.Мухолифатда ҳукуматга таъсир қилишнинг бошқа воситаси йўқ эди».
Тошкент 01.10.1989 йил. Ленин кўчаси.Бир неча минг кишилик намойишчилар «Оролни қутқарамиз!” ,”Пахта яккаҳокимлигига барҳам берилсин!”,”Ўзбек тили давлат тили деб тан олинсин!” деган транспарантлар кўтариб олиб,милиция ва Фрунзе номидаги Тошкент ҳарбий билим юрти курсантлари қўлни қўлга бериб ташкил қилган қатор-қатор тўсиқларни селдай суриб ҳамда темир панжаралар устидан ошиб ўтиб,оқим-оқим бўлиб Лениннинг улкан ҳайкали пойига интила бошлади.
Диктор: « Биринчи октябр куни Бирлик тарафдорлари Константин Романовнинг Ленин кўчасида жойлашган собиқ қароргоҳи ёнида йиғилишди ва шаҳар маъмур- лари уларни майдонга ўтишига рухсат бермагач, милиция тўсиқларини ёриб ўтиб, Ўзбекистоннинг асосий “театр саҳнасига”коммунизм улгусига содиқлик Қизил Им -периянинг улуғворлиги ва ҳарбий қудратини намойиш қилиш учун минглаб фуқаро-лар,аскарлар,ҳарбий техника ҳайдаб келинадиган бу майдонга илк бор жуда катта инсон оқими ҳеч қандай қистовсиз кириб келди».
Темир панжараларга орқа қилиб турган милиционерлар кишиларнинг тантанали оқимига қўлларини икки томонга ёйиб,кўкраги билан майдонни ҳимоя қилишла ридан наф чиқмади.Талмовсираб қолган махсус хизмат ходимлари вазият ҳақида хабар бермоқдаларми ёки қўшимча ёрдамчи куч сўраяптиларми, ишқилиб, рация – ларининг микрофонларига бақириб ётишибди.Жунбушга келган оломон шовқин-суронидан ҳеч нарса эшитилмайди.Ушбу сурон устидан Дадахон Ҳасаннинг овози янграйди:
«Халқ денгиздир халқ тўлқиндир халқ кучдир!
Халқ денгиздир халқ тўлқиндир халқ кучдир!
Халқ исёндир халқ офатдур халқ ўтдир!
Халқ исёндир халқ офатдур халқ ўтдир!
Халқ қўзғолса куч йўқ уни тўхтатсун.
Халк қўзғолса куч йўқ уни тўхтатсун.
Қув

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares