
Тошпўлат ака, жавобингиз нисбатан олдингидан босиқ, имлоингизда ҳам дипломатия бор, буни тан олиш керак. Партия мактаби нафақат мусулмонлар билан курашишни балки дипломатияни хам ўргатган экан.
Исмингни яширибсан дебсиз, лекин ақиллик одамга бу хам сир эмас. Шу кеча кундизда Каримов режими мусулмонларни ёппасига, жисмонан, маънан қираётган бир вақтда ошкора қилишлик мантиққа тўғри келмайди. Буни қаранг ёлғиз эмассиз. Каримов хам айни сиз билан бир фикирда, барча қилган қабохатларини мусулмонларга тўнкаш устаси. Умуман сиз, бекор мухожиратга чиққансиз, Ўзбекистонда сиз мусулмондарга қарши, Исломга қарши кўп амалий ёрдамингиз керак бўларди.
Менга келсак, мен, мусулмонман, лекин “ваххобий” эмасман. Ваххобийликдан бирортаси бахс очса унга хам етарли гапларим бор инсонман. Мусулмонман деган инсонни хеч кимдан дунёқараши сир эмас, бу маълум барчага. Кимсан? – Мусулмон дегунча инсоннинг ичи таши кўринади. Менда исмим сир бўлсада, мафкурам очиқ. Бир инсоннинг дедиги гапга эмас, унинг сўничи амалга қараб бахо бераман. Кимдир мусулмон деганди, қилмаган ишига айбдор инсон гавдаланади, Исломни ёмон кўрган инсоналарга мусулмонлар террорист бўлиб кўринади. Бу дунёда бунинг хар иккисидан бирини танлашга Оллох хуқуқ берган, танлаганингизни танлаб олинг, хаммамизга хам оз қолди қабрга кирганимизда бундай имконият бўлмайди. Қари ёки ёшнинг фарқи йўқ. Росулуллоҳ (сав) айтганларидек: “мен намозда ўнг томонимга салом бераман, лекин чап томонимга салом беришга улгираманми билмайман” – деганлар.
Сиз, ўзингизни таништиринг, сизнинг исмингизни билсакда, шахсиятингизни билмаймиз, кимсиз атэистми, коммунистми, демократми, еки Рўза Ўтинбоевага ўхшаб игностикми? Буни билмасдан тахминанлар устида бахслашиш қийин. Лекин фикирларингизда бирон бир хайрлик нафас келмаяпти, атэистинг нафаси келяпти. Ўзингиз айтгандек инсоннинг шахсиятини билмасдан тортишиш қийин.
Қуйидагилардан олдин бир икки нарсани келишиб олайлик. Фикирларимизда конкретлик бўлсин, агар бир нарсани айбини кўрсатмоқчи бўлсангиз танқид қилмоқчи бўлсангиз, мархамат қилинг, лекин танқидни аниқ йўналтиринг, айталик конкрет бир шахс айбдорми ёки динми. Юртда бир ўғри чиқса бутун бир миллат айбдор бўлмайдику. Фикирларингизни бир иллатни мусулмонларга тақаштиришдан бошлайсиз охири Исломни қоралашга ўтасиз.
Охирги менга ёзган жавобингизга яна бир назар ташланг, икинчи абзацга. Абзац умуман мантиқий боғлиққа эга эмас. Тушиниш оғир. Мен тўғрисини айтасам русчага ўгириб кейин бироз мано очиқладим. Русчадан таржима қилиб қўйганмисиз билмадим. Яна бир нарса, Ўзбек тилида Исломчи деган сўз йўқ. Бу баъзи бир Исломга қарши медиаларнинг тарқатган бўхтонли сўзи. Мусулмон бор, Ислом, Исломий бор (аниқловчи бирикмада келаганда). Исломчи деган сўз хақорат сўзи. Айталик християн бор, христианчи йўқ. Буддист бор, буддастчи йўқ. Яхудий бор, яхудайчи йўқ.
Мақолага келсак, Эрон Исломий давлат ютиқларини тан олшганингиз, бу бир факт, (поставил перед фактом). Лекин Шох даврига Хозирги Эронни солиштириш нотўғри иш.
Биринчидан шох даври, 100 фоиз прозападний, проамерикан режим эди. Шох даври каримов режимига ўхшаб фақат исломий қарашга эга бўлган инсонларни мингларча қамаган режим. Шох даврида иқтисод Эронниг нефт ва газ сохасига киритилган сармоялар билан тўлди, иқтисод қўрсаткичлар ошди. Лекин бундан халққа бир тийинлик фойдаси бўлмади. Хозирги Ўзбекистон, кўрсаткичлар осмонда, халқ қахатчилик ёқасида. Эронда хам шундай бўлган. Буни сиз билатуриб Эрон Шох даврини мақташ, ёлғончилик. Бу нарса хозирги ғарб қувватлаб турган Каримов режимини қўллаб қувватлаш бўлади.
Иккинчидан шох фахш борасида мисли кўрилмаган “инновациалар” қилди. Хаттоки ғарбликлар Эрон қизлари қанчалик тез бузилиб кетаётганини кўриб, аёллар эркинлигида биз энди Эрондан ўрнак олсак бўларди дейишган. Эрон қизлари бутун дунё заправкасига айланганди. Эрон қизлари ўзининг чирой чиммати билан, хар кимга очиқлиги ва “хизматлари” арзонлиги билан бутун дунёдан эркакларни ўзига жаб қилганди. Маздакийлик Эронга қайтиб келганди. Шох шахсан буни рағбатлантирган, бир мисол. Шох Пехлевий шахсан 2 киломатрлик “голий пляж” ташкил қилган, хар жума куни жума намози ўрнига шу пляжда чўмилган минг минглаб Эрон қизларини томоша қиларди. Албатта бу қабохат, разолат. Хар қандай шарафли, хамиятли эр киши, хох мусулмон бўлсин, хох бўлмасин бундай разилликка қандай чидаб туради. Қандай қилиб опа сингилларини, қизларини бировнинг қўлиги қўшқўллаб бериб қўяди. Бу Ислом тарихида бўлмаган иш, ва бунга Эрон халқи қарши чиққан, биз сингари сабир қилмаган. Чунки бу фахш бутун Эронга тарқаши мумкин эди. Бу қисқача Эрон тарихи сизга. Балки сизга шундай тизим ёқардир, балки Пахлавий тизимини орзу қиларсиз, лекин бу бизнинг дидимиз эмас, узр. Биз бундай тизимга қарши курашамиз ва уни енгамиз Иншаллоҳ, сиз бизга қўшилманг, халақит бермасангиз бўлгани.
Учинчидан, Эрондан 5 миллон инсон мухожиротга чиқиб кетган деган гапни хеч қердан топмадим, қаердан олдингиз, тушинарсиз. Лекин коммунистлар гиж-гижлаган уришда миллиондан ошиқ инсон шахид бўлганлиги рост. Яна бир нарса, сизда шундай фикир пайдо бўлишлиги учун империалистлар жуда катта куч ва маблағ сарифламоқдалар. Чунончи, эронлик бўла туриб хар қандай ғарб ёки америка элчихонасига мурожаат қилишингиз кифоя, сиз бир неча кунда самалетда учиб кетасиз, бизнинг инсонларга ўхшаб ойлаб кутмайсиз, сарсон саргардонликда. Кутиб олинган мамлакатларда хам бошқа қочоқлардан фарқли ўлароқ Эронликларга алохида хурмат эхтиром яратилган. Улар хатто фуқоралик олгунча тўлиқ давлат тасарруфида бўлади. Яна бир нарса, Эрон Исломий давлат ташкил қилинганида, 10 мингларча, машшоқ ва фохишалар Эрондан бадарға қилинган, буни хам эсдан чиқармаслик керак. Шу инсондардан аксари сиз айтган ғарб давлатларидан қўним топган. Агар Эрон шунчалик ёмон давлат бўлганда биринчи ўринда Эроний Арманилар ва Яхудийлар Эронни тарк этган бўларди. Хозиргача бу миллатлар тинч тотувликда бирга яшаб келамоқда. Хозирда Эрон эр йигитлар давлати, давлатда бирон бир фохиша йўқ. Шу юзасидан Эронийликлар дунёда бошини кўтариб юришади. Америка империалистларидан заррача хам қўрқмайди. Барига керак бўлса тупиради. Эрон президенти Ахмадинажод Эронга қарши санкциялар қўлланганда Тожикистонда эди. Ундан санкциалар хақида сўрашганда: “Биз учун бу санкциялар бурнини артиб ташлаб юборган рўмолча”-деганди. Айтинг ким Америкага бундай дея олди? Дунёда хеч ким. Энг мухими, Эроннинг олт ва усти бойликлари фақат ўз миллати учун, равнақи учун ишлатилмоқда.
Эрон Исломий давлат хозирда ғарб ва Америка деб аталган бутун бошли зулмга қалқон, буни яхши тушинишимиз керак. Зулм давлатларининг бирдан бир орзуси қолди, бу хам бўлса Эронни тиз чўктириш, лекин бу амалга ошмайдиган иш. Эрон ўта кучли давлат, Эронга урадиган бўлса аллақачон урган бўларди, уни ўрнига “эртага урамиз, индинга урамиз”- деб Эрон халқига манавий босқин қилмоқда. Ғарбнинг тарихига қарасак, хеч қачон бирон бир жиддий харакат қилса қўққисдан, бировга билдирмасдан қилган. Эронга эса хали хам тахдидлан нарига ўтгани йўқ. Ғарбчилар Эронга уриш очиш учун хеч қандай манавий сабабга, хеч қандай хуқуқга эга эмас. Агар сизда бўлса мана келтиринг, эшитайлик сиздан.
Хозирда биз Эронни хар томонлама қўллаб қувватлашимиз керак, айниқса мухолифат. Бирдан бир давлат бизга Каримов ва унинг гумашталари зулмидан қутқарадиган бўлса бу хам Эрон ва Туркия биргаликда амалга оширишади. Хозирда Туркия ва Эрон жуда хам илиқ алоқада. Худо хохласа шу бир, бир ярим йил ичида бизга хам янгиликлар бўлиб қолади, Туркия 12 сентябр куни референдумдан ўтгандан кейин харбийлар орасида катта ўзгаришлар бўлади, ғарбга моил бўлган барча харбийлар кетади, шундан кейин бу давлатлар Ўзбекистон тақдири хақида жиддий ўйлашиб кўрадилар. Иншаоллох Ўзбекистонда хам зулимдан фориқ бўлиб, бош кўтариб, мен хам йигитман деб юрадиган пайтлар келади.
Продолжение следует
Д. Чўлпон



