Миллатлар қандай тараққий этарлар?

Маҳмудхўжа Беҳбудий
Миллатлар тараққийига бир неча сабаблар бўлуб, туб сабаби уламо ила ағниёнинг ҳамийят ва ғайратларидур. Тараққий қилғон ва ё энди тараққий қилгувчи миллатлар аҳволига диққат қилинса, мазкур икки синф муҳтарамни ўз миллатларига сўз ва оқча ила хидмат этганлари фавран зоҳир бўлур.
Ҳар миллатнинг уламоси, аҳли қалами, мутафаккири ўз миллатининг ояндаси учун йўл кўрсатур, машварат берур, миллат ахлоқинйнг ислоҳи учун масжидларда панд ва насиҳат берур, мактаб ва мадрасаларда дунё ва охиратда керак илм ва фан, таълим берарлар, китоб ва газет ила умматни муслилих учун баҳс ва муқоламалар килурлар.
Тараккий килгувчи миллатларнинг уламоси замондин бохабар булиб, уз миллатининг “масолиха замонийя”си учун саъй этар, миллатни пешрафтига окча ила, гайрат ила иона килмокни миллат бойларига таклиф этар, ташвик ва тахрис этар. Хулоса, хар миллатни уламоси, ахли калами миллат учун суйлар, ёзар ва хавоижи миллийа ва замонияни уз миллат мансубасига билдирарлар. Замона агниёлари уз миллатларини замонийча кераклиги йулинда охча сарф этарлар, масалан, янги усулда замонавий мактаблар бино этиб, замонийча одам тайёрламок учун харакат этарлар. Хукуматни урта ва олий мактабларига укийдургон уз миллат болаларига ионат этарлар. Ва
бечора хамжинсларини диний ва дунёвий мактабларига беруб, уз харажатлари ила укутадурлар.
Рус, армани, яхудий ва бошка Русиядаги ватандошларимизни бойлари доимо уз миллатлари учун катта хайр ва эхсонлар киладурлар, инчунин, Кафкоз, Кирим, Козондаки мусулмон биродарларимизни бойлари, ула¬моси ва ахли калами, сохиби фикри уз биродарларира мол, окча, калам ва илм ила куб иона киладурлар.
Аммо бизни Туркистонда бу ишлардин суйламокка хануз навбат келган йук.Хар ким уз нафъи ва уз шахсий иши ила саргардон, умумий ёинки диний ва миллий ишларни ояндаси учун, миллатни замона одамларидек тараадий этмоги учун, халойикни ислох ахлохи учун гам тортувчи ва харакат этгувчи йукдир.
Бир карра диккат килиб, махалла-куй ва кишлок халкларига каралсун. Авомлик, беилмлик накадар купайган. Биз мусулмонмиз. Мусулмонликга илм лозим, амал лозим. Укумок керак, нима учун бошка миллатларда юза бир нафар бесавод йук экан, биза юза бир нафар саводлик йук?
Бошка миллатнинг ёш болалари мактабда, лекин бизники хаммолликда ва адойликда. Бошка миллат уламосига тобеъ экан, бизни уламо билъакс авомга тобеъдур? Бунинг охири харобдур. Йигирма, уттиз сана сунгра яна ёмонрок булур, мусулмонлик, илм ва одоб ила коим. миллат ахлоки, фазл ва хунар ила бокий колур.
Бугун ислохи мактаб-мадраса, яъни ислохи миллатга кушиш килинмаса раби аср сунгра диёнат барбод булур ва анинг жавоби масъулияти бугунгиларга колур, бу масъулиятдин кутулмок учун миллатни диний илм ва дунёвий илм-фанлар укумок учун таргиб килмок керакдур. Диний илм ва фанларнинг урни мактаб ва мадрасадур.
Дунёвий фанларни урни хукумат мактабларидур, иккисига укумок учун окча лозимки, ул окча бойларни киссайи хамиятидан чикса керак.Хар замон учун асбоби ислох ва тараккийи ионат бошкарур. Миллатга ионат этмок учун, ислохи мактаб ва мударрис учун, русий мактабларига ола тайёрламок учун, дехкон ва санъаткорларни ривож бермок учун “хамийяти хайрия”, “нашри маориф”, кироатхоналар, фундлар, куружуклар, жаридалар, мажаллалар, нашриётлар… керакдур. Миллатлар тараккийси шул ила бу¬лур ва бу ишларга окча керакдур, окча бойларда ва афродда!
Маро ба тажриба маълум шуд даро хар кор,
Ки кадри мард ба илм аст кадри илм ба мол.
( Маъноси: менга тажрибадан маълум булдики,
одамда канчалик илм булса хам илмнинг кадри молдадур.)
Маҳмудхўжа Беҳбудий
.
«Самарқанд» газетаси 1913 йил 30 июл.
Нашрга тайёрловчи, тўпловчи ва изоҳлар муаллифи профессор Бегали Қосимов © М. Беҳбудий. Танланган асарлар; «Маънавият», 1999.
Мақоланинг электрон нусхасини Абдулазиз Маҳмудов тақдим этган.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares