Нима қилиб қўйдинг қардошим?

Нон сўрасанг нон берар эдим,
Қон сўрасанг қон берар эдим,
Жон сўрасанг жон берар эдим,
Нима қилиб қўйдинг қардошим?
Номардларнинг сўзига кириб,
Қардошингни жонини қириб,
Юрибсанми айшингни суриб,
Нима қилиб қўйдинг қардошим?
Миллат бошқа бўлса айбмиди?
Битта тупроқ бизга хайфмиди?
Ё жохиллик сенга кайфмиди?
Нима қилиб қўйдинг қардошим?
Гўдакларнинг айби бормиди?
Ёки аёл, кизлар хормиди?
Эркак бўлмоқ сенга ормиди?
Нима қилиб қўйдинг қардошим?
Жахолатдан дўстинг бор экан,
Қушничилик сенга хор экан,
Асли шайтон сенга ёр экан,
Нима қилиб қўйдинг қардошим?
Шайтон билан ичиб қўйдингми?
Эр белбоғинг ечиб қўйдингми?
Ё Аллохдан кечиб қўйдингми?
Нима қилиб қўйдинг қардошим?
Сенга лаънат ўқир жамият.
Қолмабдику сенда орият?
Қасос дерлар Аллохдан ният,
Нима қилиб қўйдинг қардошим?
Алишер Иргашев
adolat.com

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares