БМТнинг бош котиби Пан Ги Мунга
ЕҲҲТнинг амалдаги раисига,
АҚШ президенти Барак Обамага,
Туркия Бош вазири Ражаб Эрдуғонга,
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга,
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга,
Ўзбекистон зиёлиларининг
МУРОЖААТИ
Ҳурматли жаноблар! Шу кунларда Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларида ва мамлакат жанубида тинч-тотув яшаётган ўзбекларга қарши қонли қатлиом бўлиб ўтганидан хабарларингиз бор. Бу қатлиомда ўлганлар сони 1500 мингдан кўп+ ярадорлар эса бир неча мингни ташкил этади. Қурбонлар орасида бегуноҳ аёллар, болалар ва қариялар бор. 15 июнгача Ўш вилоятидан юз мингга яқин қочоқлар Ўзбекистонга ўтиб чегара яқинидаги палаткалар шаҳарчасида истиқомат қилишмоқда. 1989 йили СССР КГБси томонидан Фарғонада уюштирилган ўзбек-турк тўқнашувида ҳар икки томондан юздан ошиқ одам қурбон бўлган, ахсикат туркларидан 90 минг киши Ўзбекистондан бош олиб кетган эди. Бу галги қонли фожеа ўз кўлами билан Фарғона фожеасидан бир неча баробар ортиқдир. Айнан бир йил кейин Қирғизистон СССРнинг Ўш вилоятида махсус хизматда ишлайдиган шу хил правокаторлар маҳаллий партия-хўжалик раҳбарлари билан келишиб, Ўш ва Ўзганда ўзбек аҳолисига қарши қатли ом уюштирдилар. Ўша пайтда ҳам минглаб одамлар ўлган ва ярадор бўлган эди. Ўша воқеалардан кейин Қирғизистондаги маҳаллий партия ва хўжалик ходимлари янада юқорироқ мансабларга кўтарилишди. Жумладан, Қирғизистон компартиясининг биринчи котиби СССР Компартияси марказкоми сиёсий бюроси таркибига олинди.
Бугунги қон тўкишлар ўз услуби билан Қирғизистоннинг Ўш- Ўзганида 1990 йилнинг июнида бўлиб ўтган қонхўрликларни эслатади. Бу қатлиомлар бир нарсани – туб ҳалқ бўлмиш ўзбек аҳолисини Қирғизистондан ҳайдашни мақсад қилиб қўйган.
Вақтли хукумат гарчи бир неча бор вазиятни назорат қилаётгани ҳақида мурожаатлар қилган бўлсада, аслида ўзбек миллатини талончи қирғиз ёшларининг, аҳолининг оддий хавфсизлигини ҳам таъминлай олмайдиган, ҳатто баъзи ҳолларда ўғрилик ва қароқчилик, қотиллик билан банд бўлган, очиқдан-очиқ ўғри ва муттаҳамларга ён босадиган армия ва милиция ҳукмига ташлаб қўйди.
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб Жанубий Қирғизистонга БМТнинг тинчликпарвар кучларини киритишингизни, бу қонли воқеаларни, ўзбек аҳолисига бўлган геноцидни текширувчи ҳалқаро комиссия тузишларингизни илтимос қиламиз.
Чуқур эҳтиром ила:
Бек Ойбек уғли – академик,
Зоҳид Ҳақназаров – профессор, Ўзбекистон ҳалқ артисти,
Файзулла Исҳақов – профессор, тарих фанлари доктори,
Гульчеҳра Нуруллаева – шоира,
Учқун Назаров – ёзувчи, кинорежиссёр,
Отаназар Орипов – профессор . Эрк партиясининг бош котиби,
Зоҳир Аълам – ёзувчи,
Баҳодир Мусаев – социолог,
Комрон Алиев – сиёсатшунос,
Ботир Норбоев – филология фанлари доктори,
Абдулазиз Маҳмудов – кинорежиссёр,
Баҳтиёр Исабеков – филология фанлари номзоди. Доцент,
Абдуқодир Зоҳидий – философия фанлари номзоди, доцент,
Дилором Исҳоқова – «Бирдамлик» ҳаракатининг Ўзбекистондаги раҳбари,.
Исмоил Одилов – ҳуқуқбон,
Искандар Худайберганов – ҳуқуқбон,
Ҳайитбой Абдуллаев – шифокор,
Усмон Ражабов – инженер,



