Қирғизистондаги Қатлиом Тўҳтатилсин!

Бугун АҚШнинг пойтахти Вашингтон шаҳрида жойлашган Оқ уйнинг олдида Бирдамлик Ҳаракати фаоллари билан Ақшдаги ўзбек ёшлари ҳамда ўзбек жамоатчилиги биргаликда Қирғизистондаги воқеаларни қоралаб намойиш қилдилар. Намойишда қарийиб АҚШнинг турли бурчакларидан келган 40 дан ортиқ инсонлар қатнашдилар.

Намойиш қатнашчилари Президент Обама маъмуриятини Қирғизистоннинг жанубий минтақасида яшаётган инсонларни ҳимоя қилишга чақирдилар. Сўнги Қиргизистондан олинган ҳабарлар жуда ташвишли бўлиб, Обама маъмурияти БМТ қошидаги Ҳафсизлик Қўмитасини фавқулодда йиғилишини чақириши ва БМТ томонидан Тинчликпарвар кучларини Қирғизистонга киритилиши бугунги кунда жуда долзарбдир.

Қирғизистонга ташқи ҳарбий кучларни аралашуву у ердаги қирғинни тўҳтатишни ягона йўлидир. Акс холда Қирғизистонда яшаётган барча ўзбеклар тўлиқ қирғин қилинишлари мумкин.

Намойишлар ертага БМТ ташкилотининг Нью Йоркдаги Бош Қароргоҳининг олдида ерталабки соат 8-00 дан бошланади. Ҳўрматли ватандошлар сиз дунёни қаерида яшасангизда Қирғизистондаги ўзбек биродарларимизга хамжиҳатлик билдириб уларни қўлимиздан келгунча химоя қилишга ва ҳамда уларга моддий ёрдам қилишга шошилайлик. Қирғизистондаги Қатлиом бугунги кунда ўзбек ҳалқининг бошига тушган оғир кулфатдир.

Бирдамлик Ҳалқ Ҳаракати Аҳборот Маркази

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares