Бугун Қашқадарёдан нохуш хабар олдик: ҳаракат фаолларидан бири,Шаҳрисабзлик Азамат Азимов, бундан бир неча кун аввал вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб кетилган. Бугунги кунда у Бухоро шаҳар ВСХсида сақланмоқда. Азамат Азимов гиёхванд моддаларни тарқатиш ва истемол қилишда гумон қилиниб, хозирда суриштирув ишлари кетмоқда. Азаматнинг оила аъзолори,уни яхши билган яқинларин ,бу айбловларнинг бари уйдурма бўлиб, у ҳеч қачон бундай ноқонуний ишлар билан шуғулланмаганини такидлашмоқда. Ҳаракатнинг қашқадарёлик фаолларининг фикрича,Азаматнинг сиёсий фаоллиги, ҳуқук химоячиси сифатида олиб бораётган ишлари, унинг сохта айблар билан ушлаб турилишига асл сабаб бўлган.
«Бирдамлик» ҳаракати аҳборот маркази.