Эркинлик йўқ жойда тинчлик йўқ…

Носир Зокир

Буюк алломарлардан бири «Буюкларнинг қадри улар ўлганидан кейин билинади», деган эди. Чунки, буюклар доимо ҳақиқат, адолат учун курашадилар. Бундай кураш эса, айниқса, диктатура асосига қурилган мамлакатларни тепасида турганларга ёқмайди. Улар демократия деган сўздан ўлгудай қўрқадилар. Иложи борича ўзларини танқид қилаётган мард кишиларни турли йўллар билан йўқ қилишга ҳаракат қиладилар. Уларнинг номи тарих саҳифаларига «ҚОРА ҲАРФ»лар билан ёзилажак. Лекин шундай давлат раҳбарлари бўлганки, улар иши халқ қалбида, тарих саҳифаларида бир умрга муҳрланиб қолган.

Яқин ўтмишда ГДР давлатларининг бирлаштиришда асосий рол ўйнаган Гельмат Коль шундай фикрларни билдирган эди.

«Демократия шундай жамиятки, унда инсон жамиятдан эркиндир».

Ҳозирда Ўзбекистон матбуотида одамларга ақл ўргатиб маъруза қилаётган сиёсатчиларни кўриб қоламиз. Улар одамларга «Буни қилиш, буни қилмаслик керак, мана бу иш тўғри, мана буниси нотўғри » деб ўзи ҳукмронлик қилаётган сиёсатдан келиб чиқиб ваъз ўқийдилар. Демократик жамиятда сиз фақат қонунларга бўйсинган ҳолда яшайсиз. Қонунлар инсонларни эркин яшашларига асосланиб қабул қилинади. Сиз хоҳлаганча яшайсиз. Ҳукумат амалдорларини сиз сайлайсиз.

Гельмат Коль яна «қаерда эркинлик йўқолаган бўлса, ўша жойда тинчлик ҳам йўқолади. Аввал мамлакат ичида, кейинчалик ташқарисида”.

Демократия йўқ мамлакатларда уруш бўлаётган бўлса, «амалдорлар» – биз тинчликда яшаяпмиз», деган сўзни халқ онгига сингдиришга ҳаракат қиладилар. Ҳозир баъзан «Тинчлик бўлиб турибди-ю, майли қийналсак ҳам, уруш бўлмасин», деган фикрларни эшитиб қоламиз. Сиз мозорга боринг, у ерда тинчлик. Лекин мозордаги тинчликни том маънодаги тинчлик деб бўладими? Эркин яшамаган инсон ҳеч қачон тинч яшай олмайди. Ҳар бир инсоннинг, эркинлик бўлмагани учун унинг ичидаги исён бир кунмас бир кун ташқарига чиқади. Бу даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бир дўстимиз айтганидек: «Ўз мухолифатлари билан муаммоларни сиёсий, тинч йўллар билан ҳал қилишни хоҳламаган ҳукумат қўпол ўқидан ҳалок бўлади». Бу албатта тинчлик эмас. Эркинлик бўлмагани учун келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлардан биридир.

Буюк аллома Алишер Навоий ёзадилар:

«Замон золимга тахт инъом қилар экан, золимлар одатда ўзлари мамлакатни зулм билан бошқарадиларда, бу зулмни мен эмас, мени қўл остимдагилар қилмоқда», деб кўрсатишга ҳаракат қиладилар.

Мамлакатда мақтов, ҳамду санога кенг йўл очиб берадилар. 1694-1773 йилларда яшаб ўтган инглиз давлат арбоби ЧЕСТЕРФИЛД ўғлига ёзган мактубида шундай дейди: «Айтайлик, бир қаллоб фирбгар одамни, бу одам виждонли, андишали ёки ғирт нодон, ақлли, қобилиятли деб мақташса, билгинки, бу одамни мазах қилишаётганини тушуниб олиш қийин эмас».
Яъни, қозиқ устида ўтириб подшони мақташ, бу қулликни аён кўришдур ёки келажакда фош бўлувчи иккиюзламачиликдур.

Шарқнинг буюк алломаларидан бири АВҲАДИЙ шундай деб ёзадилар:

«Айбингни ошкора айтса гар қувон, пинҳона тутса гар ёмондан ёмон».

«Кимки менинг айбимни мендан яширар ҳайҳот, кўздек азиз бўлса ҳам, менга ёвдур, менга ёт».

Наманганда яқинда яшаб ўтган филология фанлари доктори Одилжон Носиров қайта қуриш йиллари ёзган эди:

«Инсон худони энг мукаммал хилқати экан, унга зулм қилиш, уни ҳурмат, унга беҳурмат муносабатда бўлиш худони иродасига қарши ҳаракатдур».
Ҳа, марҳум олим айтганларидек, золимлар доимо Оллоҳни иродасига қарши борадилар. Ўз айбларини бошқалар елкасига ағдарадилар.

Амир Темур айтган эдилар:

«Агар ҳукмдор фармони бажарилмай қолса, бунга унинг ўзи айбдордур.
Чунки, ё шу ҳукмдор бажарилиши мумкин бўлмаган фармонлар чиқарган ёки шу фармонни бажарувчиларни нотўғри танлаган».

Яъни, сув юқоридан лойқаланган. Агар, сув юқоридан лойқа, ифлос ҳолатда келса, пастда уни тиндириб бўлмайди. Тўсиб, тиндираман, десанг, тўсган жойингдан тошиб кетиб ҳамма жойни мусорга айлантиради.

Ҳа, золимни қилмиши халқ ҳаётига ҳам таъсир қилади.
А.Навоий ҳазратлари айтганларидек:

«Подшо золим бўлса, халқ қашшоқ бўлади».

Жамиятни бузилиши ҳам шундай келиб чиқади. Золим шахс ҳукмдор бўлса, миллатни бузади.

Мақоламиз сўнгида Навоий ҳазратларини мана бу шеърий фикрларини ҳукмингизга ҳавола этамиз:

Ғазаб тиғин чиқарса подшоҳлар,
Жиноятчи бўлурлар бегуноҳлар.

Азизларни боши ҳамиша ерда, итни бош мистабоқда.

Хайр, кўришгунча.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares