Ҳаракатининг Наманган вилояти булими раиси
Бозор иқтисодиётининг отаси АДАМ СМИТ ҳаётида биргина китоб ёзган. Бу китобнинг номи «Халқлар бойишининг табиати ва сабаблари ҳақида» деб аталади. (1723-1790)
А.Смит ёзади: «Ҳар бир инсонннинг бойиши жамиятнинг бойишига олиб келади Буюк милатлар хусусий шахсларнинг хўжасизлиги ва нодонлиги сабабли қашшоқлашмайдилар, балки давлат ҳокимиятининг хўжасизлиги ва нодонлиги натижасида қашшоқлашадилар»
Демак, Ўзбекистонда 30 фоиз одамлар ўта қашшоқ холатда яшаётган бўлса бунга уларнинг ўзлари эмас, ҳукумат олиб бораётган иқтисодий сиёсат сабабдир. Аслида, Адам Смитни бозор иқтисоди сиёсати Комунистларнинг социализм сиёсатига тамоман зиддур.
Адам Смит айтганидек «Ҳеч қандай мулкка эга бўлмаган одам фақат икки нарсадан манфаатдор бўлиши мумкин. Иложи борича кўпроқ еб -ичиш ва иложи борича ишлаш». Бозор иқтисодида эса Адам Смит айтганидек «Ишлаб чиқарувчи бизни яхши кўрганлигидан эмас, балки ўзини яхши кўрганлигидан тиришиб ҳаракат қилади. Барча одамлар бир- бирлари учун ишлайдилар. Эркин ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар эса баланд нархлардан манфаатдор эмас». Яъни, хусусий мулкдор ишлаб чиқарган маҳсулотини иложи борича пастроқ нархда сотишга ҳаракат қилади.
Ҳозирги Ўзбекистонда асосий халқ қишлоқларда яшайди. Яъни. қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиради. Ҳозир фермерлар бизда хусусий мулкдор ҳисобланади. Аниқроқ қилиб айтсак ҳукумат томонидан хусусий мулкдор, яъни ер эгаси деб тарғиб қилинади. Аслида, эса буни томоман аксини кўрамиз. Биринчидан, ер эгаси бу давлат, иккинчидан фермер ўзига ажратилган ерга хоҳлаган экинини эка олмайди.
Нархни ҳам давлат белгилайди. Хуллас, ҳозирги фермерларни том маънодаги фермер деб бўлмайди. Ҳозир бизда бозор иқтисодиёти шароитида ҳалол ишлаб, бойийдиган бойлар шаклланади. Ҳозир эса Ўзбекистон шароитида ҳалол ишлаб бойишни имкони йўқ.
Чунки, «коррупция» бунга йўл қўймайди. Ўғрилик ва бошқа йўллар билан бойиганларни эса ҳокимият хоҳлаган пайтда ҳозир бўлаётганидек жиноий жавобгарликка тортиши мумкин.
Хўш нега ҳозирги пайтда Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига тўла ўтилмаяпти? Сабаби юқори лавозимли раҳбариятни аксарияти комунистик ғоялар билан тарбияланган шахслардир. Шунинг учун «Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтамиз» деб 1992 йиллиёқ эълон қилинган. Россия ва Қозоғистон каби мамлакатлар эса Егор Гайдар йўлидан бориб бозорга ўтишни «Шоковой терапия» йўлини танлади ва ҳозирда улар иқтисодий томондан биздан кўра анча ривожланиб бормоқда. Бизнинг Ватандошларимиз ҳам айнан шу икки мамлакатга бориб мардикорчилик қилмоқда.
Бу менинг шахсий фикрларим бўлиб, бу фикрларни мутлоқ ҳақиқат деб қабул килмаслигингизни сўрар эдим, зеро бу мавзу давомидур.