Ислом банклари Қозоғистон банкларидан яхши

Мақола Қозоғистонда чоп этиладиган “Свобода слова” газетасининг 2010 йил 25 феврал кунги сонидан қисқартириб олинди.
Таҳририятдан:
Бир неча ой муқаддам биз ислом банкларининг Қозоғистонга кириб келишида муаммолар туғилаётгани ҳақида мақолалар эълон қилгандик. Ушбу материаллар юзасидан таҳририятимизга ўқувчиларимиздан жуда кўплаб қўнғироқлар бўлди. Фикримизча, кризис натижасида кўпларнинг анъанавий банклардан кўнгли қолган. Натижада эса одамларда глобал молиявий кризис босими остида ҳам оёқда тура олган ислом банкларига қизиқиш ўсиб бормоқда. Қозоғистонда ислом молиясининг аҳволи ва келажаги тўғрисида ТОО “Каусар Консалтинг” ижрочи директори Бекжан Толыбай сўзлаб беради.
Мен шу йилнинг охирига қадар Қозоғистонда 3 ислом банкининг очилишига ишонаман. Қозоғистон бозори билан шариат асосида фаолият кўрсатадиган банклар қизиқмоқдалар.
Бекжан, Қозоғистонга ислом банкларининг кириб келиши ҳақида гап уч йил аввал бошланганди. Нима учун давлат ҳудудида ҳали бирорта ҳам банк фаолиятини бошламади?

– Ҳақиқатдан ҳам бу жараён 2007 йилда бошланган. Эслатиб ўтаман, ўша вақтда “Туроноламбанк”и (БТА) 250 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағни қамраган “Вақала” ислом операциясини ўтказган. Шундан сўнг ушбу банкда Қозоғистонда ислом банкингини ривожлантириш истаги туғилганди. Лекин бунинг учун молияни назорат этадиган қонунларимизга бир қатор ўзгартирилишлар киритилиши керак эди. БТА Молиявий Назорати Агентлиги ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда бу ўзгартиришларни ишлаб чиққанди. 2009 йил бошида ўзгартиришларни парламент, феврал ойида эса президент тасдиқлади. Ўша вақтда БТА Emirates Bank Group билан Қозоғистонда биринчи ислом банкини очишга деярли келишиб олганди.
Лекин банк очилмади. Нима кризис ўз таъсирини ўтказдими?


-Йўқ. Туроноламбанкида раҳбарият ўзгарди.
Амирликдагилар янги раҳбариятдан қўрқишдими?


-Бундай дейиш тўғри бўлмайди. Оддийгина айтганда банкка янги кўзқарашларга эга бўлган раҳбарлар келишди. Ҳозир БТА давлатга тегишли. Келишувлар давом этаяптими, йўқми билмайман. Балки инвесторлар бу банкдан давлатни чиқиб кетишини кутишаётгандир ёки аксинча давлат мененджерлари билан хамкорликда ислом банкларини очиш учун суҳбатлар олиб боришаётгандир.
Ким ислом банки очишни ҳоҳлайди
Лекин Туроноламбанкидан ташқари яна бошқа Қозоғистон ва чет эл молия институтлари ҳам борку. Нега улар Қозоғистонда ислом банкларини очишмаяпти?


-Мижозларга ҳизмат кўрсатмаётган бўлсада бундай банк давлатимизда бор. Бу Ал Ҳилол банкидир. Бу банк Қозоғистон Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги давлатлараро келишувга асосан ташкил этилган. Банк рўйҳатдан ўтган ва лицензия олиш учун ҳужжатларини топширган. Менимча у лицензияни март-апрел ойларида олса керак.
Бундан ташқари илгари Туроноламбанкида ислом банкинги қонунчилиги устида ишлаган молиячи йигитлар гуруҳининг ҳам ўз компанияси бор. Улар ҳозиргача амирликлардаги ҳамкорлар билан иш олиб боришади. Йилнинг ярмига бориб, улар Қозоғистонда яна бир ислом банкини очишни режалаштиришмоқда.

Ислом молиясининг келажаги
Ислом молия модели кризисларга бардошли деган фикрлар бор. Лекин ўтган йил охирида ислом қимматбаҳо қоғозлари билан ҳам ишловчи амирликнинг Dubay World фонди дефолт эълон қилди. Бу ислом молияси у қадар мукаммал эмаслигидан дарак эмасми?

 

-Биринчидан Dubay World фондининг фақатгина бир шаҳобчаси ислом облигацияларини чиқарган. Бу “Нахил” дивелопер компаниясидир. Dubay World таркибидаги бошқа компанияларнинг ислом молиясига алоқаси йўқ. Иккинчидан, мен сизнинг сўзларнигизни тўғирламоқчиман –хеч қандай дефолт бўлгани йўқ.
Бу техник дефолт деб аталади.


-Ҳа, лекин Дубайни кўчмас мулк савдоси билан оёққа турган чайқов бозори эканлигини унутмаслик керак. Фонд режаларига кирмаган ҳолатлар-кўчмас мулк нархининг пастлагани, қурилиш компанияларига пул оқимининг камайгани сабабли фонд анча куйди. Лекин илгари айтганимдек, фонднинг асосий қарзлари ислом қоғозларга эмас,балки анъанавий молияга асосланган.
Президент Назарбоев 2020 йилга бориб, Қозоғистонни “МДҲ ва Марказий Осиёда ислом банкингининг ҳудудий марказига айлантириш ва Осиёнинг етакчи молиявий марказлари ўнталигига киритиш” мақсадини қўйди. Бу мақсадлар қанчалик ишонарли?


-Биз ҳозирданоқ бу соҳада етакчимиз. Биздан бошқа бирор давлатда ислом молияси фаолиятини бошқарадиган қонунчилик базаси йўқ. Ислом банклари бугуноқ бизга келиши ва ишлашлари мумкин. Албатта, амалда муаммолар бўлиши мумкин, лекин уларни иш давомида тўғирлаб кетса бўлади. Шундай қилиб, биз қўшнилардан илгарилаб кетдик. Банклардан ташқари ислом қиммтбаҳо қоғозлари ҳам бор. Агар биз ўзимизда шариат асосида ишлайдиган фонд бозори ташкил этсак, Қозоғистон ҳақиқатдан ҳам ҳудудий йўлбошчига айланади. Айни пайтда бизга рақобатчи йўқ. Ўзбекистон тайёр эмас. Бу давлат ҳали ўз молия системасига ўзгартиришлар киритиши керак. Россия ҳам шундай. Қирғизистонда бу уринишлар самарасиз бўлди.
Қозоғистонда ислом банкингининг ривожига анъанавий банклар тўсқинлик қилмоқда, деган фикрлар бор. Бу нақадар тўғри?


-Улар хеч қанақасига ислом банкингига тўсқинлик қилолмайдилар. Мижоз учун курашлар бўлади, лекин рақобат доимо яхши. Баҳсларга сабаб бўладиган ягона нарса бу ислом ойналари ҳақидаги саволдир. Шариат асосида ишлайдиган чет эли банкларининг бўлимлари шундай аталади. 2007 йилда ислом банклари ҳақида масала кўтарила бошлаганида иккита вариант бўлганди. Биринчиси- Қозоғистонда бу банкларнинг бўлимларини очиш, иккинчиси- мустақил шариат банкларини яратиш. Молиявий назорат Агентлиги иккинчисини танлади. Уларнинг кўрсатган сабаби- ислом ойналарини назорат этиш қийинлиги бўлди. Қозоғистонда бир неча ўнлаб банклар бор. Уларнинг ҳар бирида ислом ойнаси очилса назорат агентлиги ҳисоб-китобга бўғзидан тиқилиб қолади.
Ислом банки қандай тузилган?


-Бу борада у бошқалардан кам фарқ қилади. Ўша акционерлар, директорлар кенгаши. Лекин бу кенгаш билан ёнма-ён шариат кенгаши ҳам фаолият олиб боради.
Ватандошларимиздан ким шариат кенгашига номзод бўлиши мумкин?


-Бизда бундай мутахассислар йўқ. Дунё бўйича улар 20 киши. Бу инсонлар теология, молия ва ҳуқуқшунослик бўйича бебаҳо таълимга эга инсонлардир. Бизда яхши теологлар бор. Лекин улар молиячи ва ҳуқуқшунос эмаслар. 2020 йилга қадар бундай инсонларни ўстира олсак аъло бўларди.
Таҳмин қилишга қўл ураман, Қозоғистондаги аҳолининг катта қисми,айниқса мусулмон бўлмаган одамлар юртимизга ислом банкларини кириб келишидан ҳавотирга тушадилар.
-Қўрқиш керак эмас. Молия-диннинг одамлар ўртасидаги муносатларга тегишли бўлган кичик қисми, холос. Бу ерда албатта, одам бошқа одамга нисбатан ҳалол муносабатда бўлиши керак деген шариат қоидаси бор. Агар банклар бу қоида асосида ишласалар, жамиятимиз учун фақат фойда бўларди.
Айтайлик, провославлар, католиклар ёки яҳудийлар ислом банкидан кредит олишни ихтиёр этишди.

 Бунга қандайдир чекловлар борми?


-Йўқ. Ислом банки одамларнинг динига эмас, проектларига қарайдилар. Айтайлик, кимдир тамаки заводи қуриш учун кредит сўраса ислом банки рад жавобини беради.
“Свобода слова”

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares