Ҳайит ҒАФУР

2-Ҳикоя: ФАРЗАНДНИНГ ИЗТИРОБИ
Бу воқеа Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида бўлиб ўтган эди. Ўша йиллари огир хасталикка чалиниб ўн йиллар давомида даволанишимга туғри келганди. Биринчи борган йилларимда кўрганим кўплаб меҳрибон шифокорлару ҳамшираларнинг касалларга бўлган эътибори хаста дилларга далда бўлиб, уларни яшашга бўлган умидларига устун бўладигандай.
Икки ойга яқин узликсиз ётганимдан сўнг биринчи бор иккинчи қаватдан тушиб кўрганим Маъмуржон ака исмли шифокор бўлди. Бу одам енгил машинасини ювар, ун икки ёшлар чамасидаги успирин эса тинмай пақирлаб сув ташиб турар эди. Маъмуржон ака бу успиринга сизлаб гапирар, уларнинг бир -бирларига булган мехр ва самимийликларини кўрган хар қандай одам булар ота бола эканлигини фахмлаб олар эди.
-Низомжон ўғлим, энди олд ойнасини артиб қўйсангиз бўлди. Жуда тозза бўлиб кетса хам бўлмайди деди қўлидаги докани ўғлига тутаркан Мамуржон ака.
Тўрт ойдан сўнг мен уйга қайтиб кетдим. Келгуси йил келганимда яна ота болани учратдим. Ёзги татил ойлари бўлганлиги учун бола доим отаси ёнида юрар, кўп холларда яна ўша одати отаси машинасини ювар эди.
Бу холатни кўриб асли Тўрағўрқоннинг Қатағонсарой қишлоғидан бўлган Хайитвой акадан -Ака бу бола доим отаси ёнида юрар экан ва бир қадам хам ажралмайди шекили дея савол бердим.
-Ха топдингиз;- дея жавоб берди Хайитвой ака.
Бу ота болалар шундайларки уларни ёлғиз ўлим бир- бирларидан ажрата олади холос.
Узоқ олти ойлик даволинганимдан сўнг куз фаслининг охирларида уйимга қайтиб кетдим.
Келгуси йил хам даволанишга келдим. Келганимга бир хафа бўляптики Маъмуржон ака ишга келмас, кўзим ўрганиб қолган ота бола кўринишмас эди.
Мени эса уларни кўргим келар, ота боланинг бир-бирларига бўлган мехр -оқибатлари гўё мени ўзига ром этган эди.
Тушлик пайтида ўтказадиган муолажасини тугатиб ташқарига қўйилган курсиларга келиб ўтирган Хайитвой аканинг ёнига бориб;
-Бу Маъмуржон ака кўринмайдилара дея савол бердим.
-Рахматлик оламдан ўтди. Анча йиллардан буён касал эди.
-Худо рахмат қилсин. Аммо доимо ёнида юрадиган ўғлига қийин бўлибтида.
-Эээ, нимасини айтасиз, қани энди қийин бўлса хам тирик бўлса эди.
Бу гапдан сергак тортиб акага савол назари билан қарадим. Мени таажубда қараганимни сезган Хайитбой ака Маъмуржон ака ва унинг ўғли фожеаси хақида гапира бошлади.
Сўги пайтларда хасталиги хуружи ошган, умри охирлаб қолганини сезган Маъмуржон ака негадир ўғлини ёнига яқинлаштирмас, ўғли билан гаплашганида жеркиб ташлар, ўғлидан бирор-бир хатолик ўтмасада бўлар бўлмасга уришиб берадиган одат чиқариб олган эди.
Маъмуржон аканинг бундай муомаласидан хотини ва катта ўғиллари хам хайрон эдилар.
Хотининг, нега ўғлингизни уришаверяпсиз деган саволига Мамуржон ака,
-Ха, кўп нарсага ақлинг етмайдида. Биласан хамма ўғилларимни хам яхши кўраман. Аммо мени бу кенжа ўғлимга бўлган мехрим беадад ва уни менга бўлган мехрини хам биласан.
-Аммо умрим сўнгида мени хавотирга солган бошқа нарса бор. Бу хам бўлса мени ўлимимдан сўнг мехримга ташна бўлган ўғлим ўзини ва сизларни хам қийнаб қўяди.Уни мендан кўнглини совутишни бошқа йўлини топа олмадим, бу ишимдан ўзим хам афсусдаман.
Мамуржон ака сўнги пайтларда хотини ва катта фарзандларига айтиши керак бўлган зарур гапи бўлса доимо ёнидан ажралмайдиган Низомжонга юзланиб;
-ўғлим кўча эшикни ёпдингизми, мошинани калитини жойидан олиб қўйганмисиз? Ётишдан олдин кечқурунлари ховлини бир бор айланиб ўтишни одат қилинг дер эди.
Бу билан Мамуржон ака ўзига ва катта ўғилларига тъалуқли бўлган гапларни кенжа ўғлининг эшитишини хохламас эди.
Аммо шундай кечаларнинг бирида ховлидан ичкарига кираётган Низомжон отасининг акаларига қарата:
-Бирортангни хам уйлартира олмадим, тўйларингни кўрмай ўлишлик пешонамда бор эканда деган гапини эшитиб қолди.
Отасининг ўлим тўғрисидаги гапидан сургак тортган Низомжоннинг кўзи ўнгида қишлоқ кўчалари бўйлаб тебраниб бораётган тобут келар, тобутда олиб кетилган одам хеч қачон қайтиб келмасдигига ақли етиб қолган эди.
Уйга кириб отаси узатган оёқлари томон келиб ўтирган бола,
– мен чанқадим сув беринглар дея отасининг қилган илтижосидан дастурхондаги пиёладаги чойни дарров тутди.
-Мана дадажон чой ичинг.
Мамуржон ака пиёла тутган ўғлига узоқ қараб қолди. Бу қараш алам, надомат ва айрилиқ тикилиши эди.
Тун ярмидан оғганда катта уғиллари ёрдамида кенжа фанзанди ётган хонага кирган Мамуржон ака ўғлини бошини силай-силай дуо қилар, ёнидаги ўғилларига;
-Мен ўтганимдан сўнг укангизни кўнглини ранжитманглар, унга озор берманглар, бу унинг сўнги сўзи эди. Тонг сахардан акаларининг йиғисидан ўйғониб кетган Низомжон кўзларини очганда ўғлини ўйғотиш тарадудида ёнига келиб ўтирган онасини кўрди.
-Тур болам, тур дерди онаси кўзларидан тинмай оқаётган ёшларини арта-арта. Отанг оламдан ўтди.
Тун. Атроф сокин. Отасининг қабри устига тортилган тупроқга юзини босиб изтиробда йиғлаётган Низомжонни кимсасиз қабристоннинг тун қоронғусида бўладиган қурқуви ўрнини абадий жудолик қайғуси эгаллаган.
Илгарилари хатто кундуз кунлари хам қабристон ёнидан ўтаётганда вужудини сескантирган қурқув йўқ эди. Бир пайт тунда, қабристон эшикларини очиб ёнига келиб қолган акаларининг;
-Низомжон нима қилиб турибсан бу ерда деган дағдағали гапларидан бошини кўтариб акаларига тикилиб қолди.
Ака укалар уйларига қайтиб борганларида ўзини тутолмаган Нодиржон укаси Низомжонни юзига тарсаки тортиб юборди ва агар иккинчи бор яна сени қабристонда кўрсам ўлдираман деди важохатда.
Низомжон гўёки ўт бўлиб ёнаётган юзларига икки кафтини босиб, тинимсиз ёш оқаётган кўзларини катта очиб акасига хайрат билан қараб қолди. Бундай холни кутмаган оила аъзолари хам хайратда эдилар. Ахир шу пайтгача бирор-бир укасини урмаган катта акасининг бундай харакатидан хайрон колган ўртанча акаси йиғлаб юборган Низомжонни юпатиш учун уни ташқарига етаклаб чиқди.
Эртаси куни яна отаси қабри ёнида ўтирган Низомжон;
-Дадажон, мени кеча акам урдилар. Мен акамдан қўрқаман. Сизни ёнингизга келганимни билсалар мени ўлдирадилар. Аммо мени қанчалик урмасинлар энди сизни ҳеч қачон ёлғиз қолдирмайман. Энди доимо сизни ёнингизда бўламан.
Қабристонга йиғилган одамларнинг кўз қарашларидан, бу ака укаларга бўлган чексиз нафратлари гўё уларнинг елкаларини букиб қўйгандай. Эгилган куйи укалари қабри устига тупроқ тортаётган акаларига назарлари тушганда уларга хамдардлик билдирмай, аксинча, гўё пичирлаб ҳе одамхур деяётгандай эдилар.
Кейинчалик маълум бўлишича иккинчи куни хам қабристонга борган укасини Нодиржон беаёв урган экан.
Ҳам отадан жудолик, ҳам акасининг шавқатсиз уришлари оқибатида рухий зарбага чидай олмаган Низомжон ўзини осиб қўйгани маълум бўлди.
Бутун қишлоқ ахлининг кўпчилиги эрта оламдан ўтган Низомжонга ачинишар, айримлар эса ота боланинг тириклигида доимо бирга юришларини, хаётлари интихосида ҳам айнан ёнма – ён қабрда ётганларидан ҳайратда ёқаларини тутиб тавба дейишар эди.
Тирикликларида, фоний дунёда бир – бирларининг меҳрларига талпинган ота болани боқий дунё йўлларида ўлим ҳам ажрата олмаганини, улар яна ёнма – ён қабрларда ётганликлари хақида гаплашишар эдилар.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares