ВАХШ УСТИДАГИ АЖАЛ

 

ёхуд қурғоқчиликдан сув босишгача бўлиши мумкин бўлган ҳодиса ҳақида

 

Ҳозирги кунда қурилиши жадаллашган Роғун ГЭСи хусусида Ўзбекистон томонидан билдирилган хавотирликларни расмий Душанбе ҳеч бир асоссиз инкор қилиб келмоқда. “ГЭС тўғонининг зилзила оқибатида ўпирилиши ёки ёрилишига оид Ўзбекистоннинг хавотирлари асоссиздир,”- деб бошлаган ўз мактубини Тожикистон бош вазири Оқил Оқилов ҳамкасби Шавкат Мирзиёевга ёзган жавобида.-Роғун ГЭСини барпо этишнинг атроф-муҳитга ва қўшниларга ҳеч қандай хавфли таъсири йўқ. Чунки гидроиншоотнинг дарёнинг қуйи оқимида жойлашган давлатлар учун қандай бўлиши мумкинлиги борасида Жаҳон банки томонидан тадқиқот ўтказилган ва қўллаб-қувватланган.Бугун эса мазкур йўналишда бошқа текширишлар ҳам давом этмоқда…”

Муҳтарам бош вазир Оқил Оқиловнинг гапларига кўра, тўғоннинг баландлиги 335 метр бўлган Роғун ГЭСи ишга тушса, мазкур сув омборида қўшни давлатларнинг суғориш ишлари учун сув жамғариши осон бўлармиш. Агар бош вазирнинг бу гапларига ишонадиган бўлсак, ГЭС қурилиб, ишга туширилганидан сўнг, дарёнинг қуйи оқимида яшаётган давлатлар фақат ундан фойда кўрар экан. Лекин расмий Душанбе Ўзбекистон бош вазирининг асосли хавотирлари юзасидан лом-мим демайди. Негадир аравани қуруқ опқочишни маъқул кўради.

Ўзбекистон ҳукумати бир неча йилдан буён Роғун ГЭСи қурилишининг дарёлар қуйисида жойлашган давлатлар учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги юзасидан хавотир билдириб келаяпти. Мазкур иншоот лойиҳаси бундан қарийб ярим аср олдин эскирган конструкция ва технологик қоидалар асосида ишлаб чиқилган. Шуни назарга олган ҳолда 80-йилларда қурила бошлаган Роғун ГЭСи қурилишини давом эттиришдан ававал бу иншоот лойиҳаси халқаро эспертизадан ўтказилиш лозим эди. Шунинг учун ҳам ўзбек расмийси мактубида бу гидроиншоот минтақа экологияси хавфсизлиги, Амударё оқимига таъсири ва Роғун ГЭСи тўғонининг зилзила бардошлигига объектив ва асосланган ҳолда баҳо бериши хусусида ҳам фикр билдирилган.

Ўзбекистон ҳукумати бир неча марта Тожикистон ҳукуматига, Россия Федерацияси ва халқаро ташкилотларга мурожаат этиб, 80-йилларда қурилиши бошланган Роғун ГЭСи лойиҳаси бўйича халқаро эспертиза ўтказишни сўраган бўлсада, бироқ Тожикистон томони Ўзбекистоннинг бу таклифларига эътиборсизлик билан қараб, Роғун ГЭСи қурилишини тобора тезлатаётганлиги юракда хавотир уйғотади.

Тожикистонлик расмийлар эса, Жахон банки қўллаб-қувватлаган тадқиқотлар натижасини рўкач қилиб ўзларини оқлашган, Ўзбекистоннинг даъволарини эса , халқаро ҳамжамият масалани хар томонлама ўрганиб, хулоса чиқаргунга қадар, қурилиш суръатини пасайтиришга эришмоқчи деган гапларгача борганига нима деса бўлади.

Айни пайтда бир давлатда қурилажак йирик гидроиншоотлар қўшни мамлакатлар манфаатларини назарда тутган ҳолда барпо этилиши зарурлигини таъкидлаётган мутахассислар ҳам бор. Ана шулардан бири таҳлилчи Абдураҳмон Воҳидовдир. Унинг таъкидлашича, наинки Роғун ГЭСи лойиҳаси, балки гидроиншоот бунёд этилган мавзе ҳам халқаро экспертизадан ўтказилиши шартлиги айтилади. Лойиҳа бўйича Роғун ГЭСи дунёдаги энг баланд тўғонли гидроиншоот бўлади. Иншоот эса зилзила хавфи юқори бўлган ҳудудда жойлашган. Бу ҳаммага маълум. Тожикистонда сўнгги пайтларда, Кулоб минтақасида ва Ванж туманида содир бўлган қаттиқ зилзилалар ҳам бунга мисолдир. Тўғри эспертиза ўтказиш жуда мураккаб, аммо уни амалга оширса бўлади.

Балки Тожикистонлик расмийлар бир тўхтамга келиб қолар деган фикрни билдириб, “

uznetronom.com

” сайтида яқинда эълон қилинган мана бу хабардаги далилларни сизлар билан баҳам кўришга ҳаракат қиламиз. Яшириб ўтирмаймиз, агар Вахшдаги ГЭС каскади қурилиши тугалланиб, электр энергияси бера бошласа, унинг салбий оқибатлари ўта даҳшатли бўлиши мумкин. Минтақадаги сув босиш хавфига Ўзбекистоннинг 28 та туманидан ташқари, Термез, Урганч, Хива, Нукус, Тўрткўл, Хўжайли, Қўнғирод сингари йирик шаҳарлари ҳам гирифтор бўлиши мумкин. Бундан ташқари минглаб километрларга чўзилган электр узатиш линиялари, қишлоқ хўжалигига оид ирригация ва мелиорация шохобчалари, каналлари билан бир қаторда, Термез-Керки, Туркманобод-Урганч-Қўнғирод, Тўрткўл-Нукус темир йўл магистираллари катта хавф остида қолади. Бундай хавфдан катта ўзбек тракти, газ узатиш магистираллари ҳам четда қолмайди.

Ҳозирги

 

кунда эксперт хулосаларига кўра, марказлашган сув таъминоти бўйича Қорақалпоғистон Республикаси 58 фойиз, Хоразм 59, Бухоро 51, Навоий 66,5, Қашқадарё эса 61 фойиз сув ресурсларини истеъмол қилади. Демак юқоридаги ҳол юз берса, иқтисодий йўқотишлардан ташқари аҳолининг экологик турмуши ҳам ғоят ёмонлашади. Бунга Корақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Навоий вилоятларидаги 8 та сув омборларида 115473 гектарлик майдонда урчитилаётган балиқчилик хўжаликларининг аҳволини кўз олдимизга келтиришнинг ўзи даҳшатлидир. Бундан ташқари ўн минглаб гектар тўқайзорлар, ўрмонлар ва ноёб ўсимликлар дунёсининг завол топиши ҳам ҳалокат кўламининг нақадар катталигидан, мамлакатимиз эса бундан миллиардлаб доллар зарар кўришидан далолатдир.

Бизнинг

 

бу гапларимиз ҳозирча тахмин, албатта. Аммо барчамиз ҳамжиҳат бўлиб бунинг олдини олмасак, эртага реал хавфга айланиши ҳеч гап эмас. Мамлакатимиз турли блоклар ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстилиги мамлакатларига аъзо ҳисобланади. Демак, улар ўзини Орийдеб биладиган тожик лидерининг бундай фашистик ҳаттиҳаракатига чек қўйишлари лозим. Вақтида ариец Гитлер ҳам бутун инсониятга ўз ёвузлиги билан даҳшат солган ва охироқибатда ўзини ўзи маҳв қилиб, ит ўлими топган эди.

Хайрият

 

хорижда яшаётган ватандошларимиз эсини йиғиб олиб, бу ҳақда бонг уришни бошладилар. Мен уларга айтмоқчиман, Ўзбекистон барчамизнинг жонажон юртимиз. Шундай экан, ҳар хил сабабларни рўкач қилавермай, жаҳондаги соғлом фикрли лидерларнинг ва жамоатчиликнинг фикрини шу томонга бурайлик. Саксонинчи йилларида рус журналистлари ва жамоатчилиги Енисей дарёси сувининг бир қисмини Марказий Осиёга буриш режасини чиппакка чиқарган эди.Ўшанда ўнлаб тадқиқот институтлари йиллар давомида тайёрлаган лойиҳалар оддий қоғозга айланиб қолганди.

Бизларни

 

сув омборлари, ГЭСлари таҳдиди билан қўрқитиб, айтганини қилдиришни кўзлаб, ҳиссиётини жиловлай олмаётган Имомали Раҳмон бу ножўя ҳаттиҳаракати билан нафақат қўшниларга, балки ўз халқининг ҳам бошига битмастуганмас хавфхатар, кулфат солиши мумкинлигини бир ўйлаб кўрса ёмон бўлмасди.

Абулқосим

МАМАРАСУЛОВ

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares