Зиёдулла Раззоқов – аҳоли ҳимоясида

                                                                 Абулқосим  Мамарасулов

  Менинг  тўнғич қизим ўз фарзанди учун  маҳалла қўмитасидан нафақа олар эди. Нафақани берувчилар баъзан бир ой, баъзан ики ва ундан ҳам кўпроқ вақтга кечиктириб беришарди. Бераётган  пайтлари ҳам нимадандир умидвор бўлишларини яширишмас экан. Кунларнинг бирида қизимнинг ҳузурига Шоира исмли дугонаси бориб қолибди. Гапдан гап чиқиб, унда ҳам шунақа воқеа содир бўлганлигини, шу сабаб Шоира МОПЧУ Жиззах вилояти бўлими раиси  Зиёдулла Раззоқовга учраб, воқеа сабабларини тушунтирган экан, Зиёдулла Шоирага: “Бориб ўша кассирга менинг номимни айт, агар шундан сўнг ҳам  у нафақангни бермаса, кейин ўзим бораман, кассирга учрашаман”, деди. Шоира бориб, Зиёдулла ўргатгандай айтса, кассир шу заҳоти навбатсиз равишда Шоиранинг нафақасини бериб юборибди. Нафақангни ололмаётган бўлсанг сен ҳам шу йўлни танла, депти дугона дугонага.

   Қизим бир  ҳафтадан бери қатнаб, нафақасини  ололмаётган эди. Бугун уйдан  телефон қилиб, ёлғондакам: “Зиёдулла ака бизникига, дадамнинг олдига  келган эди, мен у кишига айтдим, Зиёдулла ака “у кассирга ўзим  учрашим керак бўляпти. Устидан аризалар кўпайиб кетди”,  деб айтди, деган экан, кассир ўша заҳоти қизимни чақириб, нафақасини бериб юборибди.

   Ана шунақа!

  Яхши одамларнинг,  ҳуқуқ ҳимоячиларининг фойдаси  уларнинг ўзлари билмаган ҳолда  ҳам одамларга тегаверади.  Зиёдулла Раззоқов  ишлайдиган Зарбдор туманидаги 1- мактаб ўқитувчилари Зиёдуллани жуда яхши кўришади. Негаки, Зиёдулла сабабли мактаб ўқитувчиларининг ойлик маошлари банклардан ўз вақтида олинади ва тарқатилади.  Шу сабабли Зиёдуллани шу атрофдаги бир неча мактаб ва коллежлар ўз сафларида кўришни жуда исташади.

   Аммо Зиёдулла  Раззоқов ўз қадрдон  мактабига ва ўзига суянадиган кишиларга ҳамиша содиқ. 
 

                

    

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares