ГАЗЕТАНИНГ ШОНЛИ ЙЎЛИ


Яқинда Жиззах шаҳар ва Жиззах туман ҳокимлигининг нашри бўлган “Жиззах овози” газетасининг 8500 -сони муштарийлар қўлига бориб тегди. Дарҳақиқат 1932- йилнинг 1 августидан чиқа бошлаган мазкур газета 1950- йилларда Жиззах туманигина эмас балки, Фориш, Ғаллаорол ва Зомин туманилари ҳаётини ҳам ёритишда арзирли ишларни амалга оширди. 1965 -йилга келиб газета Мирзачўлни ўзлаштиришда бунёдкорлик ишларини олиб бораётган чўлқуварлар ҳаётини ёритиб боришни ўзининг асосий вазифаси деб билди. 1974- йилда Жиззах вилояти ташкил топди. Ана шундан бери газета вилоят ҳаётини ёритишда ҳам арзирли ишларни амалга оширмоқда.
“Жиззах овози”да ўзларининг ижод мактабини ўтаган Ҳамид Олимжон, Сарвар Азимов, Назир Сафаров, Шукур Саъдулла, Қодиржон Имомов, Насрулло Охундий, Орифжон Икромов, Оқилжон Ҳусанов сингари забардаст адибларнинг асарлари айнан шу газетада чоп этилди. Кейинчалик газета Назиржон Баракаев, Келди Қодиров, Шерлон Алиев, Иброҳим Дониш,
Нўъмонжон Мирзаев, Фароғат Камолова, Сайёра Тўйчиева, Шарофат Ботирова, Шаҳло Ахророва, Зулфия Бўриева ва шунга ўхшаган бошқа кўпгина ижодкорларни кашф қилди. Беш нафар Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари бўлган ёшларга ана шу газета саҳифаларида оқ йўл тилангани айниқса қувончлидир.Сана муносабати билан газета Махмуд Ғозихонов,
Саъмур Зарипов, Хўжам Исроилов, Тожи Одилов, Ахмад Исмоилов, Зойир Қобилов, Юсуф Йўлдошев, Соҳиб Султонов. Нушар Қаршибоев, Асқар Ҳамроқулов, Абдулла Аҳмедов, Турсунбой Камолов, Бахтиёр Исоқов сингари ўнлаб фахрийларнинг номларини ҳам тилга олган. Салкам чорак асрдан бери газетага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист,
“Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Акрам Иномов бош муҳаррирлик қилиб келмоқда. Энг қувончлиси шундаки, Акрам Иномов муҳаррирлик қилган ана шу даврда газетада фаолият кўрсатган 17 нафар ходим давлатимизнинг олий мукофтига сазовор бўлдилар. Улар орасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими ва журналист унвонларига сазовор бўлганлар бор.
32 нафар ходим Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва 9 нафари Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоларидир. Шаҳар ва тумандаги 9 та мактаб ва кўчалар муҳтарам устозларнинг номи билан аталганлиги ҳам газета жамоасининг қалбларига ғурур ҳисси бағишлайди. Ҳозирги кунда кўп йиллардан бери газета бешигини тебратиб келаётган тажрибали журналистлар –Саидмурод Норбоев,
Абдулла Раҳмонқулов, Икром Музаффаров, Раҳматилла Юнусов, Дилором Тожибоева, Лазиз Маматқулов ва бошқаларнинг меҳнат самараси яққол намаён бўлмоқда. Биз ҳам кўп сонли муштарийлар номидан аҳил жамоага бундан кейин ҳам кўпдан-кўп ижодий муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Абулфайз БАРОТОВ.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares