Кимларнидир “Ўзбекистонда келажакда қандай жамият қурамиз”, “демократлар диндорлар билан ҳамкорлик қила оладими?”, “диний йўл тўғрими ёки демократик?” деган саволлар қаттиқ ўйлантираётгани мени баъзан ҳайратга солади. Кимгадир демократик, кимгадир исломий яна кимгадир икковининг қоришмаси шаклидаги жамият маъқул. Ҳамма ўзича ҳақ, ҳаммани ўз айтар сўзи бор. Умуман олганда, бу табиий нарса бўлса керак. Одамнинг хулқи ва фикрлашини, умри давомида ота-онаси, қариндошлари ва танишлари, обрўли одамлар, китоблар,… томонидан миясига сингдирилган программалар бошқаради. Албатта, қулоғига Қуръон тиловати сингмаган одамга исломий давлат қуришимиз керак деган ғояни, “бу дунё- синов дунё, қаттиқ назорат остидамиз, Оллоҳнинг жазоси қаттиқ” деган ақида билан яшайдиган одамга демократик ғояларни тўғри деб исбот этолмайсиз.
Биринчи тоифа одам исломда қийин ҳаётни, фундаментализмни, иккинчи тоифа одамлар демократияда шайтон қўл изларини кўрадилар. Оралиқ ҳолат (бизнинг шароитда мувозанатсиз) қандай бўлиши мумкинлиги ақлимизга сиғмайди. Шахсий ҳақлик даъвосидан узоқ туриб, бемаъни гап-сўзларни йиғиштиришни таклиф қиламан ҳамда бугун масалани, саволни бошқача қўйган тўғри бўларди деган фикрни олдинга сурмоқчиман.
Ўзбекистондаги мавжуд, барчани тинкасини қуритган тузумни қандай тугатиш мумкин?
Негатив одамлар бироз тин олишини, “Бу мумкин эмас”,-деган гапларини тўхтатиб туришларини хоҳлайман. Диктатура – бу бутун миллатни битта одам ва унинг ялоқхўрларининг манфаати учун ишлаши ва яшашидир. Хўп, бизларнинг кўпларимиз бунга рози эмасмиз. Норозилигимиз – умумий жойимиз, кейин эса балчиқ бошланади, нима учундир биринчи ўринга норозиларнинг норозилардан норозилиги чиқади.
Балчиқдан нарида эса диктатура яшнайди. Демократик тамойиллар, ислом фундаментализми каби гапларни тўхтатиш вақти келди. Биз кўпларимиз бу шалтоқ тушунчалар остида нима ётишини ва бу нарсалар кимга хизмат қилаётганлигини, юртимизга АҚШ ёки Европадан ҳеч қачон демократия келмаслигини,
динимиз исломнинг агрессив (аслликдан четлашган) кўринишлари бизда деярли учрамаслигини яхши биламиз. Назаримизда демократия деган тушунча бизни абадий хаос ва қулликда ушлаб туриш учун яратилган, холос. Сиз қачондир мана бу сатрларни ўқигандирсиз? Бу сўзлар АҚШ- демократия тарғиботчиси бор экан амалда қолишига шубҳа йўқ.
“Биз гарчи дунё аҳолисининг 6% ини ташкил этсакда, оламнинг 50% бойлиги бизга тегишлидир. Бизнинг келажакдаги асосий вазифамиз дунёда бу диспрапорцияни хавфсизлигимизга зарар етказмасдан сақлаб қолиш имкониятини берадиган муносабатларни яратиш бўлади. Бунга эришиш учун эса биз барча центименталлик ва ҳаёлпарастликни бас қилишимиз ва диққатимизни муҳим миллий манфаатларга жамлашимиз керак. Биз инсон ҳуқуқлари, демократизация ва аҳоли турмуш тарзини яхшилаш қабилидаги хира ва қоронғу шаклда фикрлашни йиғиштиришимиз лозим. Куч ишлатишга тўғри келадиган кунлар ҳам узоқ эмас. Юрагимизда идеализм қанча кам қолса ўзимизга шунча яхши.”
Жорж Кеннан, АКШ Давлат Департаменти режалаштириш Маркази бошлиғи, 1948 йил.
Европа ҳам Монро, Вульфовиц доктриналари асосида яшайдиган АҚШ таъсирида эканлигини, уларни кўпроқ қизиқтирадиган нарса миллий бойликларимиз эканлигини ҳисобга олиб, айтиш мумкинки, бизга ёрдам берадиган Худодан бошқа, биздан бошқа ҳеч ким йўқ. Биринчи иш қурол кўтариш ёки бировни ғийбат қилиш эмас, биринчи иш Ўзбекистондаги билимлар пирамидасини парчалашдир.
Демократия юлдузи АҚШнинг бир долларлик купюрасини олиб , ортини қарасангиз, у ерда юқорисида “куз” (масонлар ва яхудийларга кура-коинот архитектори) порлаётган пирамидани ва унинг остида “NOVUS ORDO SECLORUM” (Янги дунё тартиби), юқорисида ANNUT OCEPTIS ёзувларини кўрасиз. Агар юқоридаги сўзнинг боши А ҳарфи ҳамда охири S ҳарфлари ,
ORDO сўзидаги О ҳарфи томон учбурчак чизсангиз ҳамда пирамиданинг четини чизиб чиқсангиз “MASON” сўзини, шунингдек масонлик белгиси пентограммани кўрасиз. Бу белгиларни АҚШ байроғидаги юлдузларни икки учбурчак шаклида бирлаштириб ёки АҚШ пойтахти узра куз парвози баландлагида учиб ҳам кўра оласиз. Умуман айтганда, бу- дунё аҳолисини
3 млрд. га қисқартиришни режа қилиб олган “дунё ҳокимияти” тамғаси. Кўпларнинг ғарбга умид кўзини тикаётгани ачинарли нарса, холос. Айнан шу ҳокимиятнинг бир хийласи “омма-элитар системаси” ва “билимлар пирамидаси” Ўзбекистонда кўп йиллардан буён амалда.
Омма-элитар система
Билимлар пирамидаси
Билганимиз, дунё ҳокимияти (глобал предиктор, яъни ўта катта маблағга эга бўлган асосан 22 та оилавий кланлар, транснационал корпорациялар ва банклар хўжайинлари ҳамда унинг қуроли АҚШ) бизнинг юртимизни ҳеч қачон гуллаб-яшнаган юрт бўлишини истамайди. Миллат элитаси эса юқоридан юрагига экилган бойлик васвасаси туфайли доимий гаранг ҳолатда. Юқорига ёқиш учун миллатни қонини ичишга тайёр.
Юртимизда оддий инсонларнинг юқорига кўтарилиши (оммадан элита томон) кейинги вақтларда ўта мураккаб, маблағ талаб ишга айланди. Билимлар қаттиқ ихоталанган. Дунё ҳокимияти (глобал предиктор) ўта чуқур, бутун билимларга (дунё сиёсий системаси, шахслар, мамлакатларнинг аниқ иқтисодиёти, фирибгарлик, НЛП , давлатларда хаос экиш, рангли инқилоблар технологиялари,
эзотерик билимлардан тортиб замонавий фан ютуқларига қадар), миллат элитаси эса фактологик (қишлоқ хўжалиги вазири пахта билан шуғиллансин, мудоафага бурнини тиқмасин) билимларга эга. Омма эса фрагментар илмлар билан чекланишга мажбур. Деҳқон кетмон илмини билсин, шоир қаламқошларнинг таърифини келтирсин, ўқитувчи болаларни бир амаллаб 45 минут хонада ушлаб ўтирсин.
Имло ўзгартирилди. Китоб, адабиёт йўқ. Интернет буғилган. Айни шундай вақтда ўзини демократман ёки диндорман деган инсонлар бир-бирларини гажиши кимга қул келишини ҳаммамиз биламиз. Хаттоки, христиан дини демократиянинг фундаментал асоси деган ўзбеклар чиқди. Қўлингизга Инжилни олиб кўрганмисиз?!
Марҳамат, ўқиб кўринг. У ҳақиқатдан ҳам тенглик ва демократия тамойилимикан? “Итак, Израил, слушай постоновления и законы, которые я научаю вас исполнять, дабы вы были живы, и пошли и наследовали ту землю, которую Господь, Бог отцов даёт вам”
Библия, Второзаконие, глава 4.
“19. Не отдавай рост брату твоему ни серебра, ни хлеба, ни чего-либо другого, что можно отдват в рост.”
“20.Иноземцу отдавай в рост, а брату твоему не отдавай в рост, чтобы Господь, Бог твой блогословил тебя во всем,что делается руками твоими…”.
“10. Тогдасыновья иноземцев будут строит стены твои и цари служать тебе…. 11. И будут всегда открыты ворота твои, не будет затворяться ни днем и ни ночью, чтобы приносимо было к тебе достояние народов и приводими были их цары. 12. Ибо народ и царста, которые не захотят служить тебе, погибнуть, и такие народы совершенно истребеться. 16. Ты будуш насыщаться иолоком народов, и груды их царские сосать будеш…” Исаия, 60-10,11,12,16.
Второзаконие, глава 14.19-20.
“21. Не ешьту никакой мертвечину, а иноземцу … отдай её, он пусть есть её или продай емуюъ, ибо ты народ святой…” Второзаконие, 14-21.
Балки христианлик маданият хам манбаидир?! Вактингиз булса, Инжилдаги “ Книга песни песней Соломона” бобини (7:1-13), “Книга пророка Изекииля” бобини (23:1-21), “Янги Ахд” дея номланган яхудий Павелнинг китобини укиб куринг.
“Всё, что продаёться на торгу (рынке, ешьте без всякого исследование, для спокойствия совести” Первое послание к Коринфянам. 10:25.
“Вперед пей ни одну воду, но употребляй немного вина, ради желудка твоего и частых недугов твоих” . Первое послание к Тимофею. 5:25.
Бемаъни савдони, тутуруқсиз бахсларни тугатиш вақти келмадимикан? Кечаги чақноқ, бугун эса фақат тили қолган одамлар энди дамини олишса тўғри бўлмайдими? Тинимсиз тарихни ковлаб, бўйин чузаётган ва шунинг эвазига кун кўраётганлар сал четга чиқишмасмикан? Уларнинг бу ишларидан маъно йўқлигини, фақатгина тарих жасадлари ўзларини буғишини билишармикан?
Ва ниҳоят, Қуръон- буюк концепциялигини , ислом буюк динлигини тан олишиб, ундан сассиқ тилларини тортишса яхши бўларди. Динни четлаштирманг, Худодан четлашасиз. Шунча одамнинг интернетда бир-бирига ахлат чаплаганидан, кексалар мақтанганидан кўра ўзбекни (ҳеч бўлмаса, Қозоғистон, Россиядаги меҳнат мухожирларимизнинг) қўлларига етиб келадиган ,
миллатни уйғотишга йўналтирилган чуқур таҳлилий-илмий китоб чоп этган мантиқлироқ эди. Ҳаққоний фильмлар яратилса яхши бўларди. Тўғри йўл- миллатни уйғотишга ҳаракат қилиш. Биз миллат уйғонади, демадик, ҳаракат қилиши керак ватанпарварлар дедик. Балки, Баходир Чориев қамалмаганидан хафа бўлишни тўхтатиб, унинг Ватанга жасорат билан бориб,
қилган интилишларини қуллаб-қувватлаш, Бирдамликка янгидан жипслашиш тўғри иш бўлар. Булар битта одамнинг фикрлари, холос. Бизда шахсий ҳақлик даъвоси, касаллиги йўқ.
Ўзбекистонлик.