Дилмурод Саййидга…

  

Дилмуроджон, биламан  сенга бугунлар нақадар оғир… Кечаги даҳшатли хабарни эшитиб, минглаб  сенинг қамалишингнинг ўзидан юраклари эзилиб юрган сенга меҳрибон ва юзлаб-минглаб сафдошларингнинг юраклари чексиз ўкинч ва аламли қайғуга тўлиб тошди.

Бу чуқур қайғулар Оллоҳнинг иродаси билан бўлаётганини изҳор этсакда, унинг яққол биргина сабаби борлигини айтмасдан ўтолмаймиз.

Бу шафқатсиз  Каримов режимидан азобланган халқнинг 20 йиллик тортаётган азобли кўргилигидир, унинг дастидан қийналган минглаб ва миллионлаб қашшоқлардан бири бўлган машина ҳайдовчиси ҳам шу оғир меҳнат туфайли ҳориб чарчаганидан унинг уйқисиз кўзлари юмулган бир лаҳзанинг оқибатидир бу.

Бундай фалокатлар Ўзбекистонда деярлик харкун содир этилаётир, сизга қўшилиб беш оиланинг ҳам ёстиқлари қуриганлигини ҳам айтиб ўтишимиз лозим.

Дилмуроджон севикли  жигарбандларингиз Руҳшона қизчагинам, Барнохон келинимнинг жойларини Илоҳим жаннатдан ато қилсин, сенинг соғлигингнинг ҳам оғир бўлишига қарамай, бошингга тушган бугунги чексиз ғам-ғуссангга бизларни ҳам шерик қилган ҳолда, ўзингни ниҳоятда бардам тутишда сенга тоғдек сабр тоқат ва бардошлик тилаймиз.

Сен ёлғиз эмассан, бардам бўл, сенинг ортингда миллионлаб сафдошларинг бор, буни сен асло унутма!   

“Бирдамлик харакати” фаоллари номидан

                                                                      

                                                                        Турлибеков Ёдгор

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares