“Бирдамлик харакати” раҳбари Баҳодир Чориевнинг
Ўзбекистонга ташрифи ҳақида
16 октябр кечга яқин Баҳодир Чориев Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шахридаги ўз ота-онаси уйигача милициянинг “Нексия” русумли машинасида Тошкентдан олиб борилган. У ерда Баҳодирнинг қариндош уруғлари кутиб олишган, лекин ўнга яқин ўша туман милиционерлари кўп одамлар йиғилишига қарши турганлар. У турган уй милициянинг назоратида кучли кузатувда турибди. Воқеаларнинг ривожи нима билан тугаши хозирча номаълумлигича қолиб турибди. Баҳодир Чориевнинг паспорти ва гринкартаси милиция томонидан ҳалигача қайтариб берилмаган. Унинг олдиндан тахминларимизча айтиш мумкинки, вақтинчами ёки бутунлайми хозирча “уй қамоғида” ўтириши ва эртага маҳаллий хукумат ёки органлар билан мулоқоти қай тарздадир ўтиши мумкин ва унинг тақдири янада ёпиқ қолиши давом этмоқда.