Хоинлар гуруҳи

Ёдгор Турлибеков

Бугун 20 йил ўтди, Ўзбекистонда бир ховучгина турмуши яхши кишиларга арзимас кўринган бу даврда, халқимиз диктатор Каримов зулмидан эзилиб тамом бўлди, халқнинг бошини силайман деган қасамхўр юртбоши бўлиб олгач, ўзбекнинг хамма бойлик ва имкониятларини ўғирлагани етмай, бу бойликларни халқнинг ўз бўғзига сиртмоқ тариқасида ишлатиб, уни охирги нафасигача бўғиб келишга эришаолди.
Энди бу халқ катта йўқотишларга дуч келиб, кундан-кун баттар ва машаққатли унинг ҳаётини, аянчли юз йилларга татийди десак, муболаға бўлмайди.
Бугунга келиб диёнат ва савобли ишлардан юз чақирим узоқда кетаётган шафқатсиз ва айёр Каримов ўзининг ҳамма орзуларига эришди, ўзбек халқига у истаган кунини кўрсатди, оддий мусулмонлар ва халқнинг кўзига турпоқ сепилиб, катта масжид ва меъморий қурилишлар қурдирди.
Лекин бу масжидлар қопқонлик вазифасини ўтаб, уларга серқатнов мусулмонларга таъқиб ва туҳматлар қилиниб, уларни ўттиз ва қирқталаб судга тортилиб, турмадан чиқармай ўлдириб юборишга ҳам эришди.
Бундай салбий ишларга қарши курашувчи ўзбек муҳолифатчилари, айниқса Каримовнинг халққа нисбатан ортиқча зулмлари ошганидан кейин шаклланаборди, буларни диктаторнинг мамлакат ичидаги юзага келган муҳолифатнинг иккинчи авлоди деса бўлади.
Бу муҳолифат доим Каримовнинг қаттиқ назоратида бўлиб, унинг фаоллари муҳолифатнинг пичагина жонланмасиданоқ Каримовнинг қаттиқ зарбасига учраб, улар қамалардилар ёки хорижга чиқиб кетишга мажбур бўлардилар.
Ўзбек муҳолифати деб оғизни тўлдириб айтган замонлар ҳам бўлган эди, унга ўша даврлар Ўрта Осиёда эмас, балки СССР нинг Болтиқбўйи мамлакатларидан сўнгги Иттифоқда иккинчи эътиборни тортган муҳолифат эканлиги билан бизлар фахрлансак арзийди.
Эсингиздами ўша йиллар муҳолифат халқ билан юракдан боғланган, халқнинг умид ва ишончлари лиммо-лим, кўча ва майдонлар тўлган, юзлаб минг қишлоқ ва дала ёшлари қўшилишига оз қолган Тошкентдаги ўн минглаб талабалар, “Бирлик”нинг биргина ишораси билан харқандай кучли хукуматни бир зумда ағдариб ташлашга қодир эди.
Ислом Каримовнинг ўша пайтлар муҳолифатдан ҳуркиб, елкаси қисилган ва унинг аввалдан режалаб қўйган ва президент бўлиб олса ўзбек халқининг бошига не-не қора кунларни ёғдиришдек, мудҳиш орзулари чиппакка чиқаётгандай эди.
Бундай куйиниш унинг гўё ичига солинган бир хокандоз оловланган чўғдай куйдириб Каримовга азоб берар ва у ўз қаршисидаги муҳолифатни жанг билан енгиш мушкуллиги учун, бу оловни фақат ҳийла билан ўчиришга у қарор қилади.
Ҳатто хар қандай тартиби қаттиқ мамлакат бўлмасин, бойликка ўч амалдорларнинг дорга тортилишига қарамай, инсониятнинг бундай унсурларни минг йиллар давомида тугатаолмай келаётганини узоқ тарихдан яхши биласиз.
Ҳийлакорликда илоннинг ёғини ялаган ва келажакда бутун турондаги фақат ўзбеклар эмас, унга қўшиб қирғиз ва тожиклар, қўлидан келса қозоқ ва туркманларнинг ҳам бошига балолар ёғдирмоқ шиори бўлган Каримовнинг кўзига гўё, дунё қоронғилашиб бораётган эди.
Бундай қийин вазиятлардан осон чиқиб кетиш учун Каримов фақат ҳийла ишлатар ва унинг ҳийласидан сўнг ўзининг ашаддий душманларини ҳам осонгина дўстга айлантириб, уларни бир кунда ўзига бирнеча йил садоқат билан хизмат қилдиришга уста эди.
Каримовнинг сирли бир кўз қисишиданоқ унинг атрофига бир тўда амал ва бойлик деганда хотин ва бола-чақасини тикиб юборадиган виждондан асар ҳам йўқ унсурлар тезда тўпланишади.
Каримовнинг эртага ваъда қилган ёлғон амал ва лавозимларига улар ортиқча ишониб лақиллаган, бу ватан ва халқ хоинлар гуруҳини халқ кўзидан яшириш мақсадида Каримовнинг кўрсатмаси билан уларга хужжат берилиб, бу гуруҳга марказкомнинг орқа эшиги доим очиб қўйилган эди.
Бу сотқин гуруҳ аъзоларини “Бирлик халқ харакати” орасида тез тез кўриш мумкин эди ва уларнинг ичида нуфузли “Бирлик”чилар ҳам бўлиб, бундай сотқинларнинг сони кундан-кун ортиб борарди.
Каримов бу сотқинларга катта лавозимлар ваъда қилди, кейинчалик унинг “эшаги лойдан ўтгач” уларга кичик лавозимлар ҳам тегмади, чунки Каримов айёр ва инсофсиз, у иши битиргач, ҳаммани унутадиган одам эди.
Нима бўлганда ҳам бу жосус ва сотқин гуруҳ ўшанда Каримовнинг ичида ёнаётган гулханнинг ўчирилишида ва унинг ўзбек халқи бошига кулфатлар ёғдирувчи диктаторнинг ёвуз режаларини амалга оширишда катта ёрдам берган эдилар.
Кўп ўтмай, бу сотқинларнинг ёрдамида сунъий йўл билан “Бирлик”нинг ичида тез кўзи ёрийдиган “ҳомила” ҳам кўзга ташланиб қолди.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares