“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ҲАРАКАТИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ДЕМОКРАТИК МУХОЛИФАТИГА МУРОЖААТИ

1813 Peach St .., Saint Peters , MO 63376 , USA . WWW.birdamlik.info , e-mail: birdamlikharakati@yahoo.com , birdamlikharakati@gmail.com , phone +13146002889; fax    +16364478012

Birdamlik Harakati Birdamlik Movement Движение Бирдамлик
28 Сентиябр, 2009 й.
Азиз сафдошлар ва биродарлар!
Мана, қарийиб 20 йилдирки, ўзбек мухолифати Каримов режимининг қаттиқ босимлари остида тарқоқ фаолият олиб боришга мажбур бўлмоқда. Ўзбек мухолифатдаги бирорта партия турли сабаблар баҳонасида ҳозиргача давлат рўйхатидан ўтказилмай, парламентдан ва ҳукумат бошқарувидан узоқлаштирилиб ташланган.

Режим усталик билан бизнинг мухолифатчилар орасига тинмай нифоқ уруғларини сочмоқда. Орамиздаги турли келишмовчилик ва иғволарни келтириб чиқаришга бўлган ҳаракатлари тобора кучайиб бормоқда. Бунинг натижасида мухолифат ўртасида жарлик каттариб бормоқда.
Бизлар: “Бугунги Ўзбекистон мухолифати нима қилмоғи керак?” деган саволга жавоб тариқасида “Яқинлашиб келаётган Ўзбекистон парламентига сайловларни диққат марказимиздан бир дақиқа ҳам чиқармаслигимиз керак” деб ҳисоблаймиз.

Бундай катта имкониятни бой бермаган ҳолда Биз мухолифатнинг бор кучини тўплаб, бу сайловга ўз таъсиримизни албатта ўтказиш учун якдил ва жамул-жам ҳаракат қилишга чақирамиз!

Бизлар ҳозир Ўзбекистон ҳукуматига: мухолифатчиларимиз томонидан қуйидаги талабларга жавоб беришга масъул эканини эслатиб ўтмоқчимиз:
1. Мухолиф партиялар ва ҳаракатларни тан олиш ва уларни давлат Адлия вазирлиги томонидан расмий рўйхатдан ўтказиш;
2. Инсон Ҳуқуқлари Жамиятларини тан олиш ва уларни расман давлат рўйхатидан ўтказиш;
3. Мамлакат ичкарисида қамоққа олинган барча инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини, шунингдек, мамлакат ичкарисида олиб борилган демократик кураш намоёндаларининг бирортасини қолдирилмай дарҳол озод этиш;
4. Мухолифат намоёндаларининг парламент ва ҳукумат бошқарув ишларида қатнашишини таъминлаш.

Бунинг сабаби шундаки, агар биз бу ҳолатдан фойдаланмай, илгариги кўп йиллик ҳолатимизни давом эттираверсак, эртага Ўзбекистон ҳукумати албатта мухолифатни ўзидан янада узоқлаштириб ташлашига аниқ ишонамиз.

Бас, шундай экан, бундай йўл қўйиб бўлмас хатоларимизни такрорламаслик учун қилаётган чақириқларимизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз! Бу чақириқ Ватанимизнинг ичкари ва ташқарисида эканлигидан қатъий назар, у ўзбек мухолифатчи партияси вакилими, Инсон ҳуқуқлари аъзосими, мустақил журналист ёки сиёсатчи-зиёлими, барча учун таълуқлидир!
Биз, “Бирдамлик” ҳаракати фаоллари, юқорида айтиб ўтилган парламент йиғинида “Ташаббус гуруҳлари” фаолиятининг парламент қарори билан тўхтатилишини ва демократик фаолият жараёнининг Ўзбекистонда таъқиқланишини демократия оламига ўта зид ва мисли кўрилмаган “шармандали салбий янгилик” деб қабул қиламиз!.

Айнан ана шу сайлов олдидан бундай хатони бизлар Ўзбекистон ҳукумати томонидан дарҳол тузатилишини талаб қиламиз ва бу йўлда ”Бирдамлик” ҳаракатининг ушбу чақириқ баёнотини қувватлаган ҳолда, ягона платформада аҳиллик билан курашишда умумий бирдамликка чақирамиз!
Сафимизга бирлашиб қўшилишга журъат қилган ва Каримовнинг диктаторлик режимга қатъий қарши курашувчи ҳар қандай демократик мухолифат намоёндалари, уларнинг лидерлари бўладими ёки якка курашаётган шахс бўладими, ўз фикрларини баёнотларида расман билдиришларини истаб қоламиз!

“Бирдамлик” ҳаракати

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares