“ Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси сенатябрь ойига Оҳангарон- Пунган газ магистралини ишга туширади. Компания матбуоти хизмати хабарига кўра, Қамчиқ довони орқали ўтган ушбу газ қувури мамлакатнинг энг зич аҳолили ҳудуди- Фарғона водийси газ таъминотини яхшилашга қаратилган. Ўзбекистоннинг беш миллиондан ошиқ аҳолиси истиқомат қилаётган водий ҳудудига қиш мавсумида газ таъминоти асосий муомона айланади. Водийнинг баъзи ҳудудларида ҳатто баҳор-ёз мавсумида ҳам газ таъминотида узулишлар кузатилади.
“Ўзбекнефтегаз” компаниясига кўра, айни пайтда газ қувурларида қурилиш – монтаж ишлари якунланган, қувурларда синов олиб борилмоқда. 165 кмга чузилган ва йилига 10 миллиард кубометр газ узата оладиган қувурни сентябрь охирларида бутунлай ишга тушириш мақсад қилинган. Маълум бўлишича, газ қувурини ўтказиш анча қийинчилик билан кечмоқда. Негаки, қувурнинг асосий қисми Қамчиқ довони орқали-2268 метр баландликдан ўтади.
Қамчиқ довони Қурама тоғ тизмаларида жойлашган бўлиб, Фарғона водийсини Тошкент билан боғловчи муҳим халқа саналади. Мазкур лойиҳа миқдори 492,9 млн АҚШ долларини ташкил этади ва у “Ўзбекнефтгази”нинг ўз маблағи ( 417,9 млн доллар) ҳамда Ўзбекистон тараққиёт ва тикланиш фонди( 75 млн доллар) кўмаги асосида амалга оширилмоқда. Маълумотларга кўра, айни пайтда “ЎЗтрансгаз” тизимида 13,274 минг км магистрал газқувурларидан фойдаланилмоқда.
Фарғона водийси 77,9 минг квадрат километр майдонга эга. Ушбу ҳудудда Қирғизистоннинг Жалалобод, Ош, Боткент, Тожигистоннинг Хўжанд вилоятлари қатори Ўзбекистоннинг уч вилояти жойлашган: Наманган(1,8 млн.киши), Андижон (2,2 млн), Фарғона (1,2 млн). Мазкур вилоятлар республиканинг аҳоли зич жойлашган маъмурий бирликлари сирасига киради.
NewsUz.Com.