Қозоғистон вертолёти Ўзбекистон билан чегарада қулаб тушган

 

 

 

Қозоғистоннинг Mi – 8 вертолёти Ўзбекистон билан чегара яқинида ҳалокатга учраши натижасида 10 нафар хавфсизлик зобити ҳалок бўлган, 3 киши яраланган. Ҳодиса Ўзбекистон билан чегара яқинидаги Угам дарасида содир бўлган.  Ҳалокат сабаби номаълум, текширув ишлари давом этаётгани билдирилган. Дастлабки хабарларда айтилишича, Чегара хизматига қарашли вертолёт тоғли ўрмон минтақасида олти кишидан иборат қуролли гуруҳни таъқиб қилиб бораётган бўлган.

Франс-Пресс хабар агентлигининг қозоқ хавфсизлик хизмати мулозимидан иқтибос келтиришича, қуролли гуруҳ аъзоларининг чегарада ҳаракат қилаётгани ҳақидаги маълумот ўзбек томонидан олинган.  Агентлик қозоқ хавфсизлик мулозимининг  вертолёт Ўзбекистон билан чегарани мустаҳкамлаш учун юборилган эди  деган сўзларини келтирган. 

Қуроллиларнинг кимлиги борасида маълумот йўқ. Ўзбекистон импортга юқори тарифлар жорий этгани боис Қозоғистон билан чегарадан Ўзбекистонга ноқонуний моллар контрабандаси авж олгани айтилади.  Аммо ўзбек армияси 1999 йилда Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаралари туташган айни минтақа яқинида исломий жангариларга билан ҳам жанглар олиб борган.  Ўзбекистон шу йил май ойида Андижон вилоятида содир бўлган ҳужумлар ортидан Қирғизистон билан чегарани мустаҳкамлашга киришган.

Камида икки кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳужумлар ортида қуролли исломий гуруҳлар тургани айтилади. Қирғизистон расмийлари шу йил ёзида Ўзбекистон билан чегарада олиб борилган махсус амалиётлар натижасида ўлдирилган жангариларнинг “Исломий Жиҳод” ташкилоти мансублари эканини даъво қилишган.

БИ – БИ – СИ.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares