ЎҚИТУВЧИЛАР ТАШВИШИ КАМАЯДИГАН БУЛДИ

  “Ўзбекэнерго” давлат  аксиядорлик  компанияси  электр  энергия  ҳақини  йиғиб  олишга  хусусий  операторларни  жалб этмоқда. Регнум  агентлиги  хабарига  кўра,  бу  бўйича  ҳукумат  томонидан  низом  тасдиқланган.  “Ўзбекэнерго”га  кўра,  бу  чора  -тадбирдан  пул  йиғиш  фоизини  ошириш  ва қулайлаштириш,  ўғирликларни камайтириш  сўзда  тутилган.  Ҳудудлардаги  хусусий  оператор  ушбу ҳуқуққа  эга  бўлиш  учун  махсус  танловдан  ўтиши  керак.  Энергия   йиғиш  вазифаси  хусусий  операторларга  босқичма-босқич 2009-2010-йилларга,  дастлаб  шаҳарларда,  кейинроқ  пул тушуми кам  бўлган  туманларда  ўтказилади.. 

“Ўзбекэнерго” ҳамда  иқтисод, молия  вазирликлари,  солиқ  хизмати  ва бошқа  идоралар  вакилларидан  иборат  комиссия  гомзодларни  кўриб  чиқади.  Хусусий операторлар  энергия  компанияси  билан шартнома  асасида  келишилган  маблағни йиғса,  унга мукофат  тариқасида  фоиз  берилади. Масалан,   умумий йиғиладиган  пулнинг  90 фоизини  йиғса,  хусусий  операторга  комиссион  мукофат  ажратилади.

  Акс  ҳолда  хусусий  оператор  маблағсиз қолиши  мумкин.Сирдарё,  Фарғона,  Самарқанд, Наманган, Жиззах  ва бошқа  вилоятларда  2010 йилнинг  1январига  қадар  жорий  этилади. Жорий  йил  охирига  қадар  эса Тошкент  шахри  Шайхантовур  туманида, Тошкент  вилояти Янгийўл  шахрида  ва Сирдарё  вилояти Гулистон  шахрида  жорий  этилди. 

Хабарларга  кўра,  бу тажриба  2007 йили  Тошкент  шахри Бектемир  туманида қўллаб  кўрилган. Ўшанда молиявий йўқотишлар 30,64% дан 15,4%га камайган, пул  тушуми ойига1,5 млн. Сўмдан  370 млн. Сўмга  кўпайган, жисмоний шахслар  орасида  мижозлар  сони 191 тага, юридик  шахслар  орасида  эса 44 тага  кўпайган. Иқтисодий-ижтимоий  муаммолар шароитида  энергия  учун  пул  йиғиш  вазифалардан  бўлиб  қолмоқда. 

Айрим   вилоятларда  электр  энергия  йиғиш  учун келганларга  ҳужум  қилиш  ҳолати  ҳам  кузатилмоқда.  Ҳозирга  қадар  бу  ишга  мажбурий  равишда  ўқитувчилар,  мактабгача  таълим  муассасалари  ходимлари,  махалла  қўмиталари  жалб  этилганди.  Электр  энергияси  ҳақини  йиғиш  иши  хусусий операторларга  ўтиши билан  ўқитувчиларнинг  ташвиши  камайиши мумкин.

 

NewsUz.Com.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares