Ҳамма ҳашарга

 

 

       15-16 август  куни Республика аҳолисининг 90%, яъни ишга яроқли кишиларнинг 15миллиондан зиёди оммавий ҳашарга  қатнашди. 25минг гектардан зиёд ерга ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 18минг км узунликдаги ариқ  ва зовурлар тозаланди. 8 мингдан зиёд зиёратгоҳ  ва қабристонлар тозаланди. Анъанага кўра эҳтиёжманд оилаларга 400 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 30 мингта кам таъминланган оиланинг 320 минг кв.м.дан ортик уй-жойи таъмирлаб берилди. Корхоналардан тушган бир кунлик даромад Республика Маҳалла жамғармасига  ўтказиб берилди.

   

   Жумладан:  Қашқадарё вилоятида  ҳашарга 800 мингдан ортиқ  одам  қатнашди. Айни шу кунлари “Энг яхши  қишлоқ  танловига  ҳам якун ясалиб, унда Касби туманинг Пандарон,  Қарши туманининг  Қовчин, Шахрисабз туманининг  Қабзахона, Косон туманининг Пўлати ишловлари ободонлаштирилди. Воҳада 18та умумтаълим мактаби, 10та коллеж  қурилиб фойдаланишга топширилди.

 

“Бирдамлик” ҳаракати ахборот маркази хабар қилади.

 

 

                                                            Қашқадарё вилояти

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares