Фарғонадан хабарлар

Хайрият, сув келади !

Фарғона туманининг “Ҳосил” маҳалласида шу пайтларга қадар ичимлик суви катта муаммо эди. Инсоният ХХ1 асрда яшаётганига қарамай, бу маҳалладаги аҳоли пақирларда, бидонларда анча олисдан сув ташиб келиши янгилик эмасди. Айниқса қишнинг изғирин кунларида сув масаласи янада катта муаммолар туғдирарди. Ўтган йили, сувга навбат талашиб, икки йигит бир бирини пичоқлаб хам қўйгани хамон кўпчиликнинг ёдида.
Фарғона вилоят “Сувоқава” бошқармасининг хабар беришича, ниҳоят махаллага 1 километр сув қувурлари ажратилган. Сувни келтириш борасидаги қолган ишлар ахоли томонидан хашар йўли билан бажарилиши кўзда тутилмоқда…

****************

Қўқон шахар марказий маданият уйининг биноси катта тарихга эга , қадимий бино эди. Бу бинода бир пайтлар Хамза Хакимзода Ниёзий хам театр труппаси ташкил этганди. Яқин-яқинларда хам бу бинода халқ театри, бир неча хаваскорлик тўгараклари фаолият кўрсатиб келарди.
Хозирда бу бино “ йўқолиб “ қолди. Аниқроғи унинг ўрнида катта чуқурлик пайдо бўлди. Шундай катта бинонинг кутилмаганда кўздан ғойиб бўлиши хаммани хайратга солди. Кейинчалик маълум бўлишича, Қўқон шахрининг хокими Хаётхон Салимов ( хозир собиқ, яқинда суд қарори билан қатор жиноятлари учун 5 йил муддатга озодликдан махрум қилинган.
Бу хақда кейинги хабарларимизда тўлиқроқ маълумот берамиз. ) бу тарихий бино ўрнига савдо дўконлари растаси қуриш , ундан чиққан қурилиш материалларини эса мактабларга бериш хақида қарор чиқарган экан. Аммо материалларнинг асосий қисми, металл ускуналар ва шу жумладан Николай подшо давридаги ғиштлар мактабларга етиб бормай, қўқонлик амалдорларнинг уйига “кириб кетди”.

“Нима бўпти, бор-йўғи ғишт экан-ку !”, дейишингиз мумкин. Аммо хамма гап шундаки, “Айнан анашу ғиштлар учун бинони бузиб юборишган”,- дейишмоқда хабардор одамлар. Сабаби, бу ғиштлар жуда ноёб бўлиб жуда қиммат бахоланади ва ишлов берилгач,бир дона ғиштдан бир неча дона ўта пишиқ ,сифатли ва чиройли плиткалар олинади ва бу каби ғиштлардан қурилган бинолар хатто қадимий
Қўқонда хам бармоқ билан санарли қолган.Бу ғиштлардан олинган плиткалар билан ўз уйини безатиш эса, ”Олий табақа”лик белгисига айланган. Ишқилиб “Олий табақа”га мансублигини билдирмоқчи бўлганлар шу кетишда Қўқондаги Худоёрхоннинг ўрдасини хам бузиб,плитка қилиб юборишмаса бўлгани…

«Бирдамлик» ҳаракатининг Фарғона бўлими.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares