ЎЗБЕКИСТОН КУЗАТУВЧИ СИФАТИДА

Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳарбий ўқув йиғинларида кузатувчи сифатида иштирок этади. Регнум агентлтгига кўра, Олий Мажлис Сенатининг 19- ялпи мажлисида “ШХТга аъзо давлатлар томонидан ҳамкорликдаги антетеррор ўқувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Битим (Душанбе, 2008 йил 28 август) мақулланган. Сенат матбуоти хизмати ялпи мажлис якуни бўйича тарқатган ахборотда бу ҳақида маълумот берилмаганди. Мазкур битим ШХТга аъзо давлатлар ўртасида терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва муофиқлаштиришга хизмат қилади.

Регнум агентлигига кўра, Ўзбекистон қонунчилигида бошқа давлатлар ҳудудига ҳарбий контенгентни юборишга рухсат берилмагани билан изоҳланади. Сенатнинг август ойи охирида ўтган ялпи мажлисида “Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Душанбе,

2008 йил 28 август) ратификатсия қилиш ҳақида” ги қонун ҳам маъқулланган. Айни пайтда ташкилот доирасида террорга қарши кураш устивор йуналишлардан бири бўлиб қолмоқда. Бу борада ШХТнинг махсус Минтақавий аксилтеррор тузилмаси(МАТТ) ҳам ишламоқда. Мазкур тузилма маълумотига кўра, ташкилотга аъзо давлатлар ҳудудида 2008 йили 97та террорчилик жинояти фош этилган.

Ташкилотга аъзо давлатлар ҳамкорлигида ўтказилган оператцияларга террорчиларнинг 180та қароргоҳи.маҳф этилган, 500 нафардан зиёд жангари қўлга олинган. Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти томонидан эълон қилинган халқаро хавфсизликка тахдид солаётган террорчилар рўйхатига кирган шахслар миқдори тўққиз юзтани ташкил этади.

NewsUz.Com.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares