28 Август куни Ўзбекистон Республикаси сенати “ Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн саккиз йилиги муносабати билан амнисия акти тўғрисидаги” қарор қабул қилди. Сенат раиси Илгизар Собиров имзолаган амнисияга кўра, жиноят содир этган вақтида 18 ёшга тўлмаган шахслар, аёллар, 60 ёшга тўлган эркаклар ва чет эл фуқаролари жазодан озод қилинади. Жазодан озод қилинадиганлар рўйхатига кўра….
Шунингдек, ёшидан қатъий назар эҳтиётсизлик орқасидан жиноят содир этганлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинганлар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликка чалинган деб топилган шахслар ( жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганлар бундан мустасно) ҳам жазодан озод қилинадилар.
Озодликдан махрум қилиш жазосига ҳукм қилиниб, ўталмай қолган жазо муддати икки йилдан кўп бўлмаган махкумлар(жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганлар бундан мустасно), тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркиби тинчлик ва хавфсисликка қарши ёки жамоат хавфсисизлигига қарши жиноятлар содир этганлиги учун биринчи марта озодликдан махрум қилишга ьҳукм этилиб,
тузалиш йулига қатъий ўтган шахслар жазодан озод қилинади.Сенат қарорига кўра, узоқ муддатга ёки умрбод озодликдан махрум қилиш жазосига хукм қилинганлар, ўта хавфли ретсидивист деб топилганлар, ўта оғир жиноятларни содир этган шахслар, тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир қилганлиги учун судланган шахслар,
ўлим жазоси афв этиш таркибида озодлткдан махрум қилиш жазога алмаштирилган шахсларга амнистия қўланилмайди. Озодлик радиоси маълумотига кўра ўтган йилли Ўзбекистонда 10 мингга яқин махкум афв этилган. Амнисиядан кейин мамлакат қамоқхоналарида тахминан 38 минг махбус қолган.
NewsUz.Com.