Одам борки, одамларнинг нақшидир. /А.Навоиий/
Инсон мансабга ўтирар экан, шу мансабдан ким қандай фойдаланади деган савол ҳамиша қизиқтириб келади, кимдир беш кунлик берилган мансабдан ўз манфаатида фойдаланишга ҳаракат қилади, кимдир обру – эътибор олишга шошилиб қолади ва яна кимдир ўз манфаатидан қўл остидаги фуқароларини манфаатини устун қўйган ҳолда, амалдаги қонунларга биноан тўғри йўналишда иш юритиб, қийналганларга ёрдам бериб, йиқилганларни суяшга ҳаракат қилади.
Аммо уларнинг самарали мехнатлари хамиша хам тугри бахоланмайди, лекин уларнинг сайи – харакатлари хамиша элнинг диккат – назарида туради. Бундай инсонлар орамизда жуда куп булишига карамай, уларнинг мехнатлари купинча назардан четда колиб кетади.
Шулардан бири Сирдарё вилояти Мирзаобод туман хокими Бахтиёр Хазраткулович Бобокулов бўлиб,
унинг олиб бораётган самарали мехнатлари тўғрисида туман аҳолиси фикрларини мулоҳаза қилиб, ҳа яхши инсонлар жамиятимизда купаяберсин деган тилак билдирамиз.
Мирзаобод тумани вилоятнинг ер шароити энг огир туман булиб, шурланиш даражаси кучли, кўп ишчи кучи ва меҳнат талаб қиладиган зоналар қаторидан жой олган, лекин шундай бўлишига қарамай аҳолининг ижтимоий – иқтисодий шароитини яхшилаш борасида кўп ишлар амалга оширилмоқда.
Элчилик хамиша ҳам инсоннинг айтгани бўлиб, ҳамма ишлари соз бўлиб кета бермайди, бунга авлоддан – авлодга ўтиб келаётган “бир кам дунё” дейилган халк мақоли тўғри айтилган, аммо шароитни яхшилаш фукароларнинг ўзига ва рахбарларига боғлиқ.
Инсон ҳуқуқлари бўйича иш юритувчи ходимлар “холис” туриб, содир бўлаётган ходисаларга тўғри бахо беришимиз талаб қилинади, демакки бор ҳақиқатни бурттирмай ёритиш бизнинг вазифамиздир:
Мирзаобод туман фуқароларнинг шикоятлари бўйича ўтказилган мониторинг – текширувлар натижаси шуни кўрсатадики, фукароларнинг мурожаатларига биноан такдим қилинган хужжатлар асосида ушбу туман рахбари масъул деб тушунган холда, аввало унинг фикри ўрганилади, шундан сунг иш жараёни кузатиб борилади ва бундан мақсад ҳақиқатда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган деб ҳисобланса,
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари кўрсатмаларига биноан ҳуқуқ ва эркинликлари тикланишида яқиндан ёрдам беришдир. Иш юзасидан туман раҳбари Б.Х. Бобокулов хузурида кўп марта бўлиб, суҳбатини олишга мувофик бўлганман, аввал бошида бир туман фукаросининг аризаси юзасидан биринчи сухбатимиз жараёнида туман рахбарига
“фуқаро Сизнинг туманингиздан, бизга мурожаат килган экан, олдингизга келдим, лозим курсангиз масаласини биргаликда урганиб чиксак ва бузилган хукук ва эркинликлари тиклаишида хамкорликда иш юритсак” деган таклифни уртага ташладим, туман хокими таклифимни тугри кабул килган холда, фукаросининг хукуклари тикланишида якиндан ёрдам бериб, бизларни куллаб – куватлади.
Ушбу холатга хам мана озми – кўпми орадан уч йил ўтибди.
Шу ўтган муддат ичида туман рахбарининг қилган хайрли ишлари, ўз қўл остидаги фуқароларига тенг қараб, уларнинг яшаш шароити, ижтимоий – иқтисодий ва бошқа ички фаолиятига бефарқ бўлмай келиши, қўл остидагиларга яқиндан ёрдамини аямаслигидан туман фуқаролари чексиз хурсанддир. Мирзаобод туман хокими Б.Х.Бобокуловнинг олиб бораётган иш жараёни, фукаролар манфаатида килаётган сайи – харакатлари куйидаги мисоллар билан ўз тасдиғини топади:
Жумладан:
1. Мирзаобод тумани “Мирзачўл” қишлок фукаролари йигини Янгиовул махалласи Т.Ахмедов кучаси 3 уйда 1970 йилдан оила аъзолари билан истекомат килиб келган, ногирон, нафакахур фукаро Кунгирова Рузвон, турмуш уртоги К.Кунгиров вафотидан кейин шу хужаликда яшовчи кайниси Мукум Кунгиров томонидан яшаб келган уй – жойларини тортиб олиш холатлари
содир этилиши муносабати билан бизга такдим килган шикоятига биноан туман хокимига маслахатга кирганимизда, “эх бу кандай холат экан, шунча йилдан бери яшаб келган фукароларим уй – жойсиз колибдию, бундан мени хабарим булмаса” деб шахсан узи биз билан бирга масалани жойида, ахоли уртасида урганиб чикиб, масалани адолат доирасида хал килинишида амаллий ёрдамини аямади.
2. Мирзаобод тумани Гулистон ФХХУсида фаолият юритаётган “Рахматилло Осмони” фермер хужалиги рахбари Ш.Юнусалиева шароити огирлиги, муком яшаш учун уйи йуклиги, турт етимни бошкиш билан бирга фермерлик фаолиятини олиб бориши, ижтимоий ёрдамга мухтожлигини баён килган холда килган мурожаатига биноан якиндан ёрдам бериб келаётганлиги,
уй – жой куриш учун банкдан кредит олишда узи бош – кош булганлиги, фукаролар йигини томонидан кам таъминланган оилалар каторида моддий ёрдам олишида кумаклашганлиги ва бошка купгина хайрли ишларини фукаро Ш.Юнусалиева томонидан эслаши ва кулидаги далилий хужжатлари билан тасдиклаши.
3. Мирзаобод тумани “Бахор” ФХХУси “Нажим гули” фермер хужалиги бошлиги ер майдонлари кайта ташкиллаштиришда ва уларнинг муком яшаш жойи йуклиги муносабати билан мурожаатлари урганиб чикилиб, уй – жой куриш учун фермер хужалиги ер майдони худудидан жой ажратиб беришда шахсан туман хокимининг узи бош булганлигини фукаролар мамнуният билан эслайди.
Туман хокими номига келтирилган бундай ижобий мисол денгиздан бир томчи булиб, шундай мисолларнинг сон – саноги йук. Мирзаобод туман ахолиси билан сухбат утказар эканмиз, узларининг рахбарлари, туман хокими Б.Х.Бобокуловга нисбатан яхши фикрларини билдиришлари, унинг олиб бораётган ишларидан мамнун эканликларини уз кулогимиз билан эшитиб чехраларидаги кувончларни кузатар эканмиз, туман хокими
Б.Х.Бобокуловга ташшакур айтгимиз келади, ха аввалоси рахбар булиш осон эмас, колаберса шу масъулият доирасида тугри иш юритиб, эл орасида обру – эътибор олиб, фукароларнинг ишончини козонишнинг узи булмайди, яна ер майдонлари энг огир шароитда. Фуқароларнинг сузларини тахлил килар эканмиз, шундай рахбарлар купайишига тарафдори булиб,
элнинг хизматида юриб, олкишга сазовор булаётган инсонларга тассано деб, шундай инсонлар купаяберишига тилакдошмиз, вахоланки беш кул баробар эмас дегандек, айрим хокимлар, яни Сирдарё вилоят Околтин туман хокими К.Сулаймоновдек шахсларнинг килаётган гайриконуний хатти – харакатлари, фукароларни инсон урнида курмай, тайзик ва босим остида иш юритишидан норози бўлиб,
фукаролари унинг дастидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовга қадар боскичма – боскич шикоятлар йуллашларига карамай, мурожаатлари ижобатсиз колаётган бир даврда, қўл остидаги фуқароларнинг хизматида бўлиб, уларнинг олқишига сазовор бўлиш осон иш эмас. Муттафакир, Бобокалонимиз Алишер Навоий айтиб утган шу икки мисра:
“Инсон борки инсонларнинг нақшидир, Инсон борки хайвон ундан яхшидир” деб номлаган шеърлари шу куннинг холатига икки туман рахбарига мос келиш – келмаслиги ўқувчилар измига хавола.
«Бирдамлик» харакати Сирдарё вилоят бўлими.