Томдида ҳокимдан бошқа пулдорнинг ўзи йўқ

Навоийда Халк депутутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташкари сессия уюштирилдими , жамоатчиликка маълумки бу сессия жуда мухим бўлгани учун ёки бирор бир рахбарни ишдан четлаштириш ёки лавозимидан озод этиш учун чақирилган бўлади. Худди шундай сессияларнинг бири Томди туманида узоқ йиллардан буён хокимлик қилган Алманбет Назаров фаолиятига чек қўйди.

Томди вилоятнинг энг узоқ туманларидан бири, у чўл худудида жойлашган. Туманда аҳоли асосан чорвачилик билан шуғулланади. Аҳолининг асосоий қисми қозоқ миллатига мансуб. Кейинги йилларда тумандан Қозоғистон давлатига кўчиб кетган аҳоли сони 50 фоиздан ортиқдир.Туман давлат бюджети ҳисобида яшайди.

Тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш учун Томдида хокимдан бошқа пулдорнинг ўзи йўқ. Кузатилишича,17 йил ичида одамлар Томдида хокимлик қилган Назаров ( миллати қозоқ )хақида турли фикрларни айта бошладилар. Гуёки туманда шундай аҳвол давом этса, чўлда хокимнинг якка ўзи билан бир неча минг сонли қўйлари қолар эмиш.

Мустақил экспертларнинг таъкидлашича,туманда иқтисодий аҳвол , одамларнинг турмуш даражаси бошқа туманларга қараганда анча оғир. Ўзидан бошқа ўзгани ўйламайдиган хокимнинг ишдан четлаштирилишига Назаровнинг узоқ йиллар давомида рахбарлик мавқиедан фойдаланиб, ўз хисобига миллиардлар йиғиши-ю, туман иқтисодини танг аҳволда қолдиргани сабаб бўлса ажабмас.

Мужгон.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares