Қўқон шахридаги, 13- сонли болалар боқчасининг биноларидан бири, “Ал –Хабиб текстил Қўқон” хусусий корхонасига қўшиб берилган.
Шундай, шахардаги 1,10, 12, 34 ва яна қатор болалар боқчаларининг ер майдонлари хам савдо шахобчалари , турли маиший хизмат кўрсатиш, хусусий фирмаларга бўлиб берилган.
Ўзбекистон бўйлаб, тезликда боқчаларинг қисқариб бориши, яқин келажакда, Ўзбекистонда, боқчачилик тугатилишини кўрсатади. Аммо бу ҳақда бирорта расмий малумот айтилмайди.
“Фарзандларимиз, ватанимиз келажаги,юртимиз эртаси” деб жар солгандан кўра, ҳеч бўлмаса болалар боқчаларини сақлаб қолишса яхши бўларди.
7. 08. 09