Анвар-қори Турсунов Тошкентда ҳукумат маъқуллайдиган расмий Ислом вакилларидан бири сифатида билинадиТошкентдан келаётган хабарларга кўра, таниқли имом Анвар-қори Турсунов ўтган шанба уйи ташқарисида номаълум шахслар тарафидан пичоқлаб кетилган.
Бир неча жойидан пичоқланган Тошкент шаҳар имом-хатиби оғир жароҳатлар билан Ўзбекистондаги пойтахтидаги шифохоналардан бирига олиб борилган.
Маълум бўлишича, у реанимация бўлимида қолмоқда.
Расмий манбалар ҳодиса тафсилотлари ва имомнинг аҳволи борасида ҳеч қандай маълумот беришгани йўқ.
Анвар-қори Турсунов Ўзбекистонда ҳукумат қўллайдиган расмий Ислом динининг энг кўзга кўринган вакилларидан биридир.
Хусусан, сўнгги йиллари диний-сиёсий айблар билан ўтган кўплаб маҳкамаларда айблов ва давлат қоралов тарафи Анвар-қори Турсуновнинг эксперт хулосаларига таяниб келган.
M: BBC



