Мен юртбошимизнинг гапларини эшитиб, жуда хурсанд булгандим. Отамиз Наманганга борганларида, уз сузларида “ Мен – хам оиласида, хам давлат ишларида кам кустсиз иш олиб бораётган аёлларимизга ишонаман” деган эдилар. Мен у кишининг сузларини тинглаб туриб рухланиб, уз ишларим буйича узимга хисобат берган эдим. Ортимга караб, узим килган хайирли ишларимдан рухлангандим.
Мен Оязамхон Хидирова Узбекистон Республикаси Либерал партияси аъзоси, Бирдамлик Харакати фаоли, Халкаро Инсон Хукуклари аъзоси, 70 гектар ерда фермерлик билан шугулланиб келаётган тадбиркор аёлман. Энг мухими шу юртга кизман, сингилман, опаман, онаман. Чунки мен Узбекман.
Шу юрт тузини ичиб катта булдим. Шу юрт тинчлиги ва фаравонлиги йулида узингиз таъкидлаганидек кулимдан келганича эркаклар каторида мехнат килдим. Йиллар давомида даланинг барча захматларига бардош бериб, дала гаштидан завкланиб тинимсиз мехнат килдим. Давлатимизнинг пахта ва бугдой хирмонларининг юксалишида хисса кушдим. Бу йулда кимлар биландир талашдим, кимлар биландир уришдим.
Айни кунда эса Сизга , Узбекистон республикаси бош прокурорига, Узбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати бошкарма бошлигига ишониб, нажот кутиб ёзган очик хатим сабабли мени хибисга олишди деган фкирдаман. Чунки бу жиноятлар очилиб кетса жуда катта ерларни талон тарож килиш максадида, жойларда ин куриб олган баъзи талончи рахбарларимиз жуда катта бойликдан курук колишлари керак. Шу сабабли улар мени бу хакикатни гапиришдан тухтатиш максадида мени безориликда айблаб, конунга зид булсада камокка олишди ва камокда ушлаб туришибди.
Менинг ёзган хатимга Узбекистон Республикаси бош прокурорининг 2009 йил 8 июлдаги № 11 / 139 – 09 хатига кура Арнасой туман хоким Ф.Салохиддинов ва бошка рахбарларнинг ноконуний харакатлари тугрисида чора тадбирлар куриш бош пурокурор ва муаллифга, яъни менга 2009 йилнинг 28 июлига кадар батафсил ахборот берилиши зарур эди.
Жавоб эса ижросиз колиб менга нисбатан айнан шу куни, Узбекистон Республикаси ЖПК нинг 221 моддасига асосан 2009 йил июл ойининг 28 куни соат 15 ,00 дан бошлаб Арнасой туман ИИБ ТГ ката терговчиси в/б И.Абдурасуловнинг карорига асосан 72 соатлик муддатга хибисга олишди.
И. Абдурасулов эса юкори турувчи рахбарларнинг буйругини бажариб менга туртта модда Билан яъни, Узбекистон Республикаси ЖК нинг 277- модданинг 1- кисми, 277-модда 3-кисми «А,Г» банди, 184 модда 2-кисми, 168-модда 2-кисми «а» бандлари билан айблаб икки нафар вояга етмаган болаларим борлигини эътиборсиз колдириб, мен не азоб билан етиштираётган гуза экинларининг такдирини хам эътиборсиз колдириб туман прокурори Д. Бойназаров ижтимоий хавфи ката булмаган ва унча огир булмаган жиноятлар деб хисобласада, конунга панжа орасидан караб жиноят ишлари буйича Арнасой туман судига камокка олиш тарзидаги этиёт чорасини куллаб, илтимоснома киритди.Одил хукум чикарувчи суд эса туман прокурорининг иотимосномасини каноатлантириб мени камокка олишди.
Бу адолатсизликка кандай чидаш мумкин?
Мен нажотни Яна Сиздан кутаман. Ёрдам Беринг отажон!
Оязимхон Хидирова.
01.08.09



