Қоннинг касалланишидан келиб чиқадиган касалликларни керосин даволайди. У ҳар қандай даво ҳам наф бермай қолган кезларда касалларнинг ракдан халос бўлишларига ёрдамлашади.
Польшалик Пауле Гайнер эллик йил мабойнида 2000 дан зиёд касални даволади. Бир неча органлардан патент ҳам олди.
”Гудо” газетасининг муҳаррири Гайнерга шундай ҳикоя қилади: “ўн икки бармоқли ичак раки билан оғриб, ўн тўрт килограмм этимни йўқотдим. Операция чоғида ичагаимнинг 75 сантиметрини кесиб ҳам ташлашди. Касаллик кучайиб борди, тўғри ичагим ҳам жароҳатланган эди. Иккинчи операция муддати ўтганди.Ўнг буйрагим ҳам зарарланди. Врачларнинг фикрича, аҳволимдан умид қилмаса бўларди. Яна бир неча кун умрим қолганди. Уйда ётганимда, иккинчи жаҳон урушида қатнашган солдатларнинг Германияда аҳоли ҳар хил касалликларга учраган маҳаллари керосин истеъмол қилганлиги ҳақидаги ҳикоялари эсимга тушиб қолди. Дисцилланган (авиацияда ишлатиладиган) керосини сотиб олишларини илтимос қилдим. Бир ош қошиғида керосин ичгач, бир соат ўтар-ўтмас аҳволим яхшилангандай бўлди. Шоллигим тузалди, оғриқ ҳам ўтди. Уч кундан кейин тура бошладим, сал ўтиб овқат едим, қусмайдиган бўлдим. Иштаҳам очилди. Илгаригидай вазним 66 килограммга етди.”
Гайнерларнинг кичик ўғли ҳам болалар шоллиги билан оғриди. Уколлар ва дорилар наф бермади. Болага бир қошиқдан керосин ичириб туришди. Ҳа демай бола оёққа турди, етти кундан кейин югура бошлади. Катта уғли қўлини кесиб олиб, қонини заҳарлади, озиб кетди. Даволашнинг бешинчи куни олдинги ҳолатини тиклай бошлади.
1982 йилда қирқ саккиз ёшли Нина Гагрерс ўлар ҳолатда эди. У кўкрагида оғриққа сабаб бўлаётган без борлигини пайқаб қолди. Без кўкариб борарди. Тезда ўсимтани олиб ташлашди. Аммо энди бачадон ва тухумдонда, сийдик йўлида метастаз пайдо бўлди. Соғайишга умид йўқ эди. Бемор бир чой қошиқда керосин ичиб турди.Тўрт кундан кейин овқат ея бошлади. Оғриқ прасайди.Томир уриши ва қон босими мўътаддилашди. Диабет ҳам ғойиб бўлди.
Гайнернинг тасдқлашича, керосиндан фақат қон билан боғлиқ касаллик чоғида фойдаланса бўлади. Керосин 100-160 даражада дисцилланган бўлиши лозим.
Тажриба мақсадида керосинни шакарга 15 томчи томизиб қабул қилган маъқул. Ҳамма кишилар ҳам бир неча чой қошиқдан ичиб турсалар бўлади. Касаллик қайталаб қолмаслигининг олдини олиш учун керосинни танаффуссиз бир чой қошиқдан ичиб бориш керак. Тўғри, ҳамма ҳам керосинни қабул қилиши қийин. Муложаа курсини қайнатилган сувга 1-2 томчи керосин томизган ҳолда кунига уч мартадан ичган ҳолда олиб бориш тўғри бўлади.
Бачадонда рак аниқланган аёл худди шундай қилди. Қон кетиши тўхтади. Ҳозир у ишлаяпти.
Қандли диабетга учраган кишилар керосинни чойга қўшиб 2-5 томчидан
ўн кун ичишлари мақсадга мувофиқдир.
“Гудо” газетаси/ Абулфайз БАРОТОВ



