ТОШ СУПА

Канали деб номланган чўққи, қишлоғимизнинг шимолий шарқ томонида, мағрур қад кўтариб туради. Отам айтганди: “Ўғлим, ўша чўққи устида улкан тош супа бор. Ўша ердан кенгликларга бир назар ташласанг эди…”
Болалик йилларим қишлоқда ўтган бўлсада, қунтсизлигим туфайлими, ишқилиб чўққига чиқишга, у ердан узоқлардаги кенгликларга назар ташлашга ўзимда вақт топа олмадим. Ҳозир эса…
Узоқда қолган қишлоғимни, ўтган умримни, ўша чўққини қўмсайман. Шунда хаёлан ўзимни чўққи устида кўраман. Қуёш уфқни қизартириб ботаяпти. Кўз илғамас кенгликлар, узоқ-узоқларда элас-элас кўзга ташланиб турган тоғлар қандайдир сирлилик оғушига чўмган. Назаримда фақат ўша ерлардагина соф муҳаббат, орзу, инсоф-диёнат бордек.
Ҳаёт ташвишларидан чарчаб, ноҳақликка дуч келган пайтларимда ўша тош супани эслаб қоламан. Шунда ноъмалум бир соғинч ҳисси қалбимни ўртаб юборади. Ким билади, балки ўша тош супа, ушалмаган орзум, нурли бир армон бўлиб қалбимда яшаб келаётгани маъ�%9

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares