Ёз –олий ўқув юртлари ва ўрта махсус касб-ҳунар махсус таълими муассасаларига ҳужжат ва имтиҳон топшириш мавсуми. Ўқув юртига кирувчи бўлган абутеринтлар қатор ҳужжатлар билан бирга “086-У» кўринишидаги тиббий маълумотнома ҳам топшириши керак. Одатда, ушбу маълумотномаси олиш учун текширувлардан ўтиш талаб этилади.
Аммо амалиётда … Арзимаган ҳақ эвазига хеч қандай текширувсиз маълумотномани олиш мумкин. “Хурият” газетасининг хабар беришича , удабурон абутеринтлар «086-У» кўринишдаги тиббий маълумотномани осонгина қўлга киритиш йўлини аллақачон топганлар. Бунинг учун 1200-1500 сўм атрофида (пойтахт Тошкентда бу ставка юқорироқ)ҳақ тўлаш кифоя.
Тиббиёт муассасаси ходими пулни олгач, абутеринтни текшириб ўтиришмасдан соппа- соқ эканнини тасдиқловчи хужжатни бир зумда тўлдириб беради. Шу тариқа тиббиёт ходими ҳам моддий манфатдор, абутеринт ҳам вақт сарфлаб текширувдан ўтиш ташвишидан холис бўлади. Мавжуд тартибга кўра, тиббий маълумотнома абутеринт яшайдиган ҳудуддаги тиббий муассасадан берилади..
“086-У” формада абутеринтнинг илгари қандай хасталиклар Билан касалангани, текширув пайтидаги сихат –саломатлиги, аҳволи ва бошқа маълумотлари (терапевт, жаррох, неврапатолог, окулист хулосаси) ёзилади. Шунинигдек, рентген текширув натижалари, касалликларга қарши эмлаш ўтказилгани ҳақида маълумотлар қайд этилади. Сўнг муайян мутахассисликка лойиқлиги ҳақида тиббий хулоса берилади.
Маълумотларга кўра, 2009-2010 ўқув йилига респулика бўйича олтмишдан ошиқ ўқув юртига бакалавр йуналишига -57,3 минг, магистаратурага -5650 нафар абутеринт қабул қилиниш режалаштирилган.Айни пайтда аксарият олий ўқув юртларига биринчи август куни ўтадиган тест имтихонларига тайёргарлик кўрилмоқда.
Манба: NewsUz.Com.



