Узбекистон Республикасининг ноқонуний президенти Ислом Каримов, «2009 йил – Кишлок таракиёти ва фаравонлиги йили», деб эълон килганига мана саккиз ой утди, шу жорий йилнинг утган муддатида кишлок курилишида нима узгарди деган саволни хар бир фукаро узига бериб, жавоб излашга харакат килади.
Атрофга назар ташлаб, содир этилаётган талон – тарожликларни куриб, бир инсоннинг кули билан яксон килинаётганига ишонмай қолади киши.
«Курмаганнинг кургани курсин», дегандек, рахбарлар барча бор иншиотларни кемириб, яксон килиб ташлашаяпди.
Бундай холатларга Сирдарё вилояти энг чекка, «Сардоба» туманида, содир этилаётган талон – тарожликлар яккол асос була олади.
Туман марказига боришда йул четидаги деворга катта харфлар билан «Мехнаткаш халкимиз, бизнинг буюк келажагимиздир» деб ёзилган харфларни узокдан укир экан, билмаган одам, нахотки «Сардоба» туманида фукароларга эътибор кучли эканда деган хаёлга боради. Аммо ушбу девор олдига етиб унг томонга назар ташласангиз, халқнинг ариқдан аравалардаги бочкаларни лояқа сувдан тулдираётганларига кузингиз тушиб, беихтиёр кизикиб коласиз ва тўхтаб, сўраясиз: «Ха огайнилар хорманглар, бу аравалар жуда куп, сувни кайси ерга олиб бораяпсизлар»? Савол берасизу, берилган жавобдан хангу – манг булиб коласиз.
Сув ташиётган фукаролар сизга галати караш килишади ва » Ўзингиз мусофирга ухшайсиз биродар, мабода Европа давлатларидан мехмонга келганингиз йукми?
«Бизлардан хол – ахвол сураганингизга рахмат, бизлар мана шу ердан, аравадаги бочкаларда кишлокка сув ташиймиз, ха хайрон колманг шу сувдан истемол киламиз, киш кунлари сувлар тухтаганида зовурларда йигилиб колган кулмак сувлардан ташиб ичишга мажбурмиз», деб жавоб беришади.
Жавобларини эшитиб, бир суз айта олмай, чап томондаги катта девордаги ёзувга қараймиз, шунда нима демокчи булганимизни сезган ахоли дарров гапга тушиб кетишади, «Ха буми, бу хужа курсинга, сиёсат учун куйилган бир нарсадир, йулдан утаётганларни чалгитиш учун куйилганда, узимиз хам буни укиймизу, гайрат билан бочкаларни сувга тулдирамиз», деб гапни давом этдиришади.
Бир вактлар , Гулистондан келиб сизлардан сув олиб кетар эдик, чунки сизларга чуян кувурлар оркали Зомин булокларидан сув олиб келинган эди, хозир хам шу сувлардан борми десам: «Нима киласизлар утмишни эслатиб, хакикатдан хам тугри, бизга сув Зомин булокларидан келар эди, кандай ширин,тоза сувлар эди» деб жавоб беришар экан, шу булок сувларини эслаб куз унгингизда ютиниб куйиб, яна сузга тушиб кетишади.
Бу ерликлар, Зомин сувларидан истемол килмай куйганига турт – беш йил булди. Зоминдан келаётган кувурларнинг Сардоба туманида жойлашган М.Узоков хужалигидаги «2 – подьём» деб номланган сув жамгариш хавзасидан кейин, бутун туман микёсидаги йуналиш буйича чуян ва темир кувурларни рахбарлар, собик туман хокими Ахат Пиримкулов бошчилигида, собик туман прокурори Содик Назаров ёнбошлигида, окава сув рахбарлари Абдумажид Абсоатов, Юнус Жалолов, Хусан Урмонжонов ва бошкалар иштирокида, худди отасидан колган мулкга эгалик килгандек, барча кувурларни казиб, талон тарож килиб юборишди, кизиги шундаким юкори боскичдаги рахбарлар бундай талон – тарожликга бефарк караб туришди, мана окибат туман микёсидаги ахоли ичимлик сувисиз колиб, пахта учун лимит билан ажратилган сувлардан истемол килишга мажбур булишмокда. Агар тумандаги ичимлик суви темир ва чуян кувурлари жойида турганида эди, ахоли бу даражада кийналмаган булар эди.
Зомин темир кувиридан келаётган тоза ичимлик суви «Сагир туман – Сардоба туман марказига оз миқдорда сув берилади, у хам булса, тракторларга тиркама килинган сув бочкаларига, хар бочкаси 5000 (беш минг) сумдан, яна турна катор навбат билан накд пулга берилади.
Бундай харакатлардан норози булган Сардоба туман ахолиси уз фикрларини билдирганида, тоза ичимлик суви хужайини, мироб, Янгиер туман окава сув бошлиги Бозорбой Бийбалаевнинг угли Илхом Сатторов одамларга юзланиб: Сенлар яна йиллаб тоза ичимлик сувига зор булиб юраберасанлар, сенларнинг пешаналарингизга шундай ёзилган, хеч ким дардларингни эшитмайди. Сенларга «сув» керак, бизларга эса «пул» керак, сенларнинг дардларинг билан кимни иши бор – деб очиқчасига аятган.
Сирдарё вилоятининг энг чекка тумани булмиш «Сардоба» туман ахолиси рахбарлар назаридан четда колганлигига афсус – надомат билан бармогимизни тишлаб қоласиз Нахотки Сирдарё вилояти Сардоба тумани ахолисининг оху – фарёдини тинглайдиган рахбарлар колмаган булса.
«Бирдамлик» харакати Сирдарё вилоят матбуот маркази.
25.07.09




