Ишсизлик муаммоси ? қачон хал бўлади

Ҳурматли Бирдамлик-инфо ўқувчилари, эндиги қизиқарлик мавзуларимиздан бири Ўзбекистондаги энг долзарб масалалардан бири, ишсизлик муаммоси. Кўпчиликка маълумки Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, аҳолининиг қўйи қатламининг яшаш шароити жуда оғирлашиб кетди. Мустақилликдан сўнг ишсизлик авж олди. Завод фабрикалар, қурилиш ташкилотлари, автобазалар, туманлараро савдо ташкилоти, колхозлар ва совхозлар, қўйингки жуда кўплаб иншоотлар батамом ёпилди.

Оқибатда ишсизлик авж олди. Одамлар иш излаб турли жумхуриятларга кетдилар. Чегарани қаттиқ қуриқланишига қарамай одамлар, барибир иш излаб чегарадан ўтишиябди. Пахта тергани Қирғизистон ва Қозоғистонга, ва турли ишларни бажариш учун хам, ушбу давлатларга кетишмокда.

М.Д.Х – давлатидан ҳам узоқ жумхуриятларга иш излаб кетишга мажбур булишди. Ўзбекистон жумхуриятида халкнинг турмуш даражаси пасайди. Камбағаллар қашшоқлашди. Иқтисодий ўсиш ҳам пасайди. Меҳнат вазирлиги гуёки ҳеч нарса бўлмагандай парво ҳам қилгани йўқ.

Ваҳоланки меҳнат вазирлиги чет элдаги давлатлар билан меҳнат шартомасини тузса жуда соз бўлар эди. Мисол учун Украинани олиб кўрайлик, Украиналиклар қонуний тарзда кўплаб Европа мамлакатларига Америка қитаъсига ва Австралияга бемалол бориб ишлаб келишияпди.

Негаки чет элликлар арзон ишчи кучига жуда зорлар. Мен Польшада яшаган давримни эслайман, бу ерда кўплаб Украиналик фуқароларни қонуний тарзда яшаб, ва ишлаб юрганини кўрдим. Польяклар иш ҳақини кам деб, кўпинча ишлашмайди уларннг ўрнига эса
Украиналиклар жон-жон деб арзон иш ҳаққига ҳам рози бўлишиб ишлашади. Польяклар эса кўп пул топамиз деб ғарбий Европа томон ишга кетишади.

Улар Европа иттифоқига аъзо бўлгани учун виза олмай кетаверадилар. Айниқса кўплаб полиция ходимлари Ирландияга ишга кетишган.
Туркияда бўлганимда эса Туркия фўқаролари қонуний тарзда, кўпроқ ишлаб пул топиш учун асосан Европа давлатларига боришар экан. Мисол учун Германияда 3 – миллиондан ошиқ Туркияликлар бор экан.

Демак одамзод қаерда яхши ҳаёт бўлса, ўша томонга йўлга чиқар экан.
Яна Ўзбекистонга қайтсак, Тошкентга борсангиз мардикор бозорларини кўрасиз, бунга ўхшаш бозорларни бошқа шаҳарларда ҳам кўриш мумкн. Мардикор бозорига борсангиз, улар сизни дарҳол ураб олишиб деярлик ҳар қандай ишга рози бўлишади, ахир оилани тебратиш керакку.

Бундай манзарага фақат меҳнат вазирлиги эмас, жойлардаги хокимлар ҳам парво қилгани йўқ. Ўзингизга маълум бизда тадбиркорларга ва фермер хўжаликларига ривожланиш учун турли тўсиқлар бор. Бозорларда ҳам тинчгина савдо қила олмайсиз, негаки солик инспекцияси сиздан дарҳол айб топади, ва молу мулкингизни хукуматнинг фойдасига мусодара қилади.

Агарда тегишли раҳбар органлари ва вазирликлар “иқтисодни” кенг ва очиқ қилиб қўйганда эди, жуда кўплаб ишсизлар иш билан таъминланган бўлар эди. Мисол учун, Хитойда иқтисодни хукумат кенг йўлга қўйган ва умуман тўсиқинлик қилмайди. Ишсизликни бартараф этишни турли йўллари бор,

агарда шуни раҳбарлар истаса, уй-жой қурилиши, мева сабзавотни Россияга сотишни, йўл қурилишини, темир йўл ётқизилишини, фойдали қазилмаларни қайта ишлаб сотиш, қўшни жумхириятлар билан савдо соҳасини йўлга қўйиш, яъни чегара олди савдосини, орол денгизига сув олиб келиш учун катта проектни бошлаб юбориш ва айтаверсам жуда кўп.

Демак ишсизлики Ўзбеистон ичкарисида хал қилса бўлар экан. Ва қолаверса банкларга эркинлик ва мустақиллик бериш керак. Негаки банксиз иқтисод олдинга юрмайди. Одамларни ишсизлик тинкасини қуритди. Мустақилликдан сўнг норози одамларнинг сафи кенгайиб бормоқда. Туманларда эса номигагина аҳолини иш билан таъмилаш марказлари очиб қўйилган.

Улар эса юқорига хисобот бериш билан бандлар. Албатта бу кетиши яхшиликка олиб келмайди. Хўш, ишсизлик муаммоси қачонгача давом этади. Мутасадди ташкилотлар вазирликлар ва хокимлар бу ҳақида жиддий ўйлаб кўрсалар яхши бўлар эди.

«Бирдамлик» халқ харакатининг фаоли, Зокиров Исакжон, Америка қўшма штатлари.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares