Раҳбар ўзгарди, аҳвол ўзгарармикан?


Навоий вилоятида “Маҳалла” ҳайрия жамғармаси вилоят бўлими раиси Дўстмурод Ҳолиқулов давлат томонидан берилаётган ижтимоий ёрдам тақсимотида йўл қўйган хатолари сабаб эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди. Айни кунда собиқ раҳбарга нисбатан Ўзбекистон республикасининг Жиноят Кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суйистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шу сабаб вилоят “Маҳалла” ҳайрия жамғармасининг навбатдан ташқари 6-конференцияси чақирилди. Конференцияда республика “Маҳалла” ҳайрия жамғармаси раиси Анвар Аҳмедов қатнашиб, “Маҳалла” ҳайрия жамғармаси фаолиятидаги муаммоларни кўрсатиб ўтди. Анвар Аҳмедовнинг айтишича, Навоий вилояти “Маҳалла” жамғармасининг
собиқ раисига фаолияти давомида молиявий ишларда йўл қўйган камчиликлари юзасидан огоҳлантириш берилишига қарамай, жамғарма маблағини мақсадсиз ишлатиш, ижтимоий ёрдам тақсимотида таниш билишчиликка йўл қўйган. Ҳуқуқ идоралари томонидан собиқ вилоят ҳокими Баҳриддин Рўзиевнинг шахсий ҳайдовчиси отасига бир ойда 7 миллион сўм миқдорида мурувват ёрдами
“Маҳалла” жамғармаси раҳбари Дўстмрод Ҳолиқулов томонидан берилганлиги аниқланган. Конференцияда вилоят жамоатчилиги вилоят “Маҳалла” ҳайрия жамғармасининг янги бошқарув раислигига вилоятда турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган 50 ёшли Жалил Норовни сайлади.

Мужгон

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares