Шундай яшар бугун Фарғона

Чегара ёпилиши зарар келтира бошлади?

Шу кунларда Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасидаги чегара Ўзбекистон ташаббуси билан ёпиб қўйилган. Ўзбекистон фуқаролари ҳатто қўшни Ўш ва Қизилқия ҳудудларига ҳам ўтказилмаётир. Фарғона шаҳрида яшовчи Толиб исмли йигитнинг айтишига қараганда, Қирғизистонда унинг иштирокидаги беш кишидан иборат жамоа ишлаб, ҳар ойда 300-350 минг ўзбек сўми топишган.
“Чегара беркитилиб, ишсиз қолдик, бу ерда биз бунча пул тополмаймиз-ку. Бола-чақамизни қандай қилиб боқамиз?”, дейди у. Қизиқ , нега асрлар давомида борди-келди қилиб юрган қариндош-уруғлар бугунга келиб бир-бирлари билан дийдорлашиш имкониятидан махрум?
Бундан айниқса Қирғизистонда яшаётган ўзбеклар катта жабр кўрмоқдалар. Сабаби, тарих тақозоси билан Қирғизистонда яшаб келган ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳеч қандай на ҳуқуқий ва на сиёсий ёрдам кўрмаётган ўзбеклар диаспораси, чегаранинг ёпилиши туфайли яна “етим “ бўлиб қолди.

“Бирдамлик” ҳаракати Фарғона вилоят бўлими матбуот хизмати.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares