Фермер яна чув тушди

Сўз яна Сирдарё вилояти Оқ олтин тумани фермерлари тўғрисида борар экан, эндиги ҳолат АДОЛАТ ва ҚОНУН доирасида мустақил иш юритиши лозим бўлган СУДларнинг “фермер”лар тақдим қилаётган даъво аризаларига биноан қабул қилаётган ҚАРОРИ-Ю АЖРИМЛАРИнинг нечоғли тўғри-нотўғрилиги Ўзбекистон Олий судида 2009 -йил 10 июньда кўрилган суд жараёнидан кейин яққол маълум бўлиб қолди.

Сирдарё вилояти Оқ олтин тумани “З.М.Бобур” ФХХУси “Жондори ота” фермер хўжалиги туман ҳокимининг 2003 -йил 14 мартдаги 208-сонли қарорига биноан ташкил этилиб, жами 51,8 гектар ер майдонида фаолият юритиб, давлат контрактация шартномасига биноан туман ҳокимлиги томонидан белгилаб берилган режаларини мунтазам бажариб келган.
Шу жумладан, 2008 -йил ҳосили бўйича ғалла режасини 107,1 фойизга бажарган, пахта режасини узрли сабабларга кўра, яъни Сирдарё вилоятида сув танқислиги муносабати билан 86,6 фойиз бўлиб қисман бажарилмай қолган. Сабаблар узрли эканлигини тасдиқловчи, туман сувдан фойдаланувчилар уюшмаси ва вилоятнинг тегишли органларидан берилган расмий ҳужжатлари мавжуд.

Сирдарё вилояти “Ермулккадастр” давлат унитар корхонаси Оқ олтин тумани ҳокимлиги бўлими бош архитектори фермер хўжалиги йўналишига алоқаси бўлмаган шахс томонидан 2008 -йил 09 октябрь куни “Жондори ота” фермер хўжалиги бошлиғи Х.Абдуллаев номидан “ер участкасини ижара олиш ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечиш тўғрисида” туман ҳокими номига ариза ёзилмоқда ва имзо қалбакилаштирилиб,
аризага маҳкама муҳри босилиб, ушбу сохта аризага биноан Оқ олтин туман ҳокимининг 2008 -йил 30 октябрдаги 1248-сонли қарори чиқарилмокда. Ушбу ҳолатдан 2008 -йил декабрида огоҳ бўлган Х.Абдуллаев содир этилган ғайриқонуний хатти-ҳаракатлардан шикоят қилиб Оқ олтин тумани ҳокими К.Сулаймонов қабулига бормоқда. Аммо туман ҳокими ўзига муносиб бўлмаган ҳар ҳил сўзларни айтиб, фермерни қувиб юбормоқда.

Шундан кейин “Жондори ота” фермер хўжалиги бошлиғи Ўзбекистон республикаси амалдаги қонунларида белгилаб қўйилган тартибда ҳуқуқ ва эркинликларини қонуний ҳимоя қилишларини сўраб Сирдарё вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилмоқда. Тақдим қилинган даъво аризаси ва унга илова қилинган далилий ҳужжатларга биноан вилоят хўжалик суди
2009- йил 10 февраль куни маҳкама ўтказмоқда, унда “Жондори ота” фермер хўжалигига нисбатан туман ҳокимлиги томонидан расмий ҳужжатлар қалбакилаштирилганлиги ўз тасдиғини топмоқда. Аммо судлов раиси учинчи шахсни жалб қилиш мақсадида (учунчи шахснинг ушбу судлов жараёнига ҳеч кандай алоқаси йўқ, чунки туман ҳокимининг 2008 -йил 30 октябрдаги 1248- сонли қарорини қабул қилганда учинчи шахс иштирок этмаган) судлов жараёнини 2008- йил 19 феврал кунига қадар қолдирмоқда.

Сирдарё вилоят хўжалик суди томонидан кейинга қолдирилган суд жараёни белгиланган кунда кўриб чиқилиб, Оқ олтин тумани ҳокимининг “Жондори ота” фермер хўжалигига нисбатан қабул қилган 1248-сонли қарори ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилмоқда. Аммо жараёнда туман ҳокимлиги томонидан тақдим қилинган 2009 -йил 13 февралдаги 08-1 (02-35-сонли қарши даъво аризасида
“Жондори ота” фермер хўжалиги бошлиғи “ер майдонининг 30,4 гектарига пахта маҳсулотлари экиши лозим бўлишига қарамай, 2 гектарига полиз маҳсулотлари эккан, бу ҳақда мониторинг ўлчови тўғрисида маълумот мавжуд” деб кўрсатилган важларга билан вилоят суди судъясининг ўзи “Жондори ота” фермер хўжалиги даъво аризасини қаноатлантириш юзасидан қабул қилган қарорига қўшимча
Оқ олтин туман ҳокимлиги қарши даъво аризаси қаноатлантирилсин, “Жондори ота” фермер хўжалиги фаолияти тугатилсин, деб кўрсатилмокда. Яъни вилоят суди 2009 -йил 19 февралдаги 12-0902/379(24)-сонли иш юзасидан қабул қилган қарорида ҳар икки томонни ҳам кўнглини қолдирмаяпти, биринчидан “Жондори ота” фермер хўжалигига нисбатан
туман ҳокимлиги томонидан содир этилган ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар расмий ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топиши муносабати билан тегишли ҳужжатларни инкор эта олмай қарор қабул қилган бўлса, иккинчи томондан туман ҳокимининг ҳурмати учун қарши даъво аризага илова қилинган 2008 -йил 10 май кунги мониторинг ўлчови тўғрисидаги маълумотномани асос қилиб,
“Жондори ота” фермер хўжалиги фаолиятини тугатмокда. Туман ҳокимлиги томонидан тақдим қилинган важлару ва мониторинг ўлчов тўғрисида маълумотдан ҳайрон бўлган фермер хўжалиги бошлиғи, ҳақиқатдан бундай ҳолатлар кузатилмаган ва ҳеч қандай мониторинг бўлмаган деб қилган эътирозини суд инобатга олмасдан, Ўзбекистон республикаси хўжалик
Процесесуал Кодексининг 54,55 – моддаларига биноан даъво талабини исботлаб беришни туман ҳокимлигидан талаб қилмай қарор қабул қилмоқда. “Жондори ота” фермер хўжалиги бошлиғи суддан қарши даъвога илова қилинган ҳужжатлардан нусха тақдим қилишини сўраб қилган мурожаатларини инобатга олмай, жараён тугамоқда.

Ушбу жараёнда суд раиси туман ҳокимининг қарори қабул қилинишига асос қилиб олинган ариза юзасидан қайта текширув ўтказиш бўйича АЖРИМ қабул қилган ва унга биноан Оқ олтин туман назорат органи ҳамда туман ИИБ томонидан олиб борилган қайта текширув жараёнида расмий ҳужжатларни қалбакилаштирган мансабдор шахсга нисбатан
Ўзбекистон республикаси Жиноят Кодексининг 228 – моддаси 1 – банди билан айблов эълон қилиниб, жиноят ишлари бўйича Оқ олтин туман суди томонидан жазо белгиланган. Қизиғи шундаки, туман ҳокимлиги томонидан тақдим қилинган қарши даъво аризасидаги мониторинг ўлчови тўғрисидаги маълумотномадан кўчирмаларни “Жондори ота” фермер хўжалиги раҳбари,
ҳужжатларни қалбакилаштирган шахсга нисбатан олиб борилган тергов жараёни тугагач олмоқда. Маълумотномада “фермер хўжалиги томонидан пахта майдонлари ҳисобидан 2 га полиз экилганлиги аниқланди” дейилиб 3 та мансабдор шахс имзо чеккан, булар туман ер ресурслари бошлиғи “З.М.Бобур” хўжалиги сардори ва ушбу хўжаликда 2008 -йил июнь ойидан ер тузувчи бўлиб ишланган ходим.
Бошқа ҳеч қандай имзо ва муҳрлар мавжуд эмас, ҳатто фермер хўжалиги имзоси ҳам йўқ. Судлов раиси ҳокимлик томонидан тақдим этилган қарши даъво аризасида илова қилинган маълумотнома такрорий қалбакилаштирилганини билиб туриб, уни қаноатлантириши боисини “Жондори ота” фермер хўжалиги бошлиғи билан бўлган мулоқатда
“бизда ишингиз ҳал бўлмайди, чунки кўрсатмани буза олмаймиз, сиздан бошқа фермерлар ҳам ҳақ бўлган тақдирда ҳам вилоятда ишлари ҳал бўлмайди, фақат Олий Хўжалик судида ҳал бўлади” деб айтган. Бу гаплар нечоғли ҳақиқатга яқинлигини ва ҳатто Олий Хўжалик суди ҳам адолатли қарор чиқара олмаслигини шўрлик фермер
Олий хўжалик судидаги кассация судлов хайъатининг 2009 -йил 10 июнда қабул қилган ажримидан кейингина тушуниб етди. Чунки кассация суди томонидан Сирдарё вилоят судининг биринчи инстанцияси қарори ўз кучида қолдирилсин деб қабул қилган ажрими кўрсатма нафақат вилоятларга ҳатто Олий судга ҳам берилганлигига ишонди. Сирдарё вилоят Оқ олтин туман прокуратураси ва туман
ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тергов жараёнида гувоҳлик берган туман ҳокимлиги мансабдор шахсларининг “Жондори ота” фермер хўжалиги ер майдонларида ўтказилган мониторинг ўлчови тўғрисидаги кўрсатмалари уч хил бир-бирига қарама-қарши чиқмоқда. Сирдарё вилоят суди биринчи босқичда туман ҳокимининг қарши даъво аризасида асос қилиб кўрсатилган мониторинг маълумотномасига биноан
“Жондори ота” фермер хўжалиги фаолияти тугатилди, аппеляция судлов хайъати ушбу қарорни қўллаб-қувватлади, аммо Олий Хўжалик судига Жиноят ишлари бўйича Оқ олтин туман судининг 2009- йил 8 июндаги ажрими ва айблов хулосасидаги гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган мансабдор шахсларнинг берган кўрсатмалари такдим қилиниб, фермер хўжалиги ўзининг айбсизлигини исботлаб берди.
Аммо Олий ҳакамлар буни инобатга олмади. АДОЛАТ ва ҚОНУН доирасида қарор қабул қилиши лозим бўлган ҳакамларнинг ғайриқонуний ҳаракатларидан “Жондори ота” фермер хўжалиги бошлиғи Х.Абдуллаев ҳайрон ёққасини ушламоқда. Шўрлик “ҳақиқий ўйин бу ерда эканку мен далада кетмон чопиб, туман ҳокимлиги мансабдор шахсларининг қилган ишларидан хафа бўлиб юрибман, энди охирги нажотим
Олий Хўжалик суди раиси Д. Мирзакаримов номига назорат тартибида ариза такдим қилиш, билмай қолдим, Олий Суд раиси масалани адолат билан ҳал қилармикан ёки қўл остидаги судъялари қўллаб-қувватлармикан” деган ўй билан Олий Хўжалик суди кассация ҳайъатининг АЖРИМИни кутмоқда.

“Бирдамлик” ҳаракати Сирдарё вилояти матбуот маркази

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares