Ўқишга марҳамат, аммо иш йўқ

Навоий вилоятида жорий йилда умумтаълим мактабларини 22 мингдан ортиқ йигит қизлар тамомладилар. Шундан 9 синфни тамомлаганлар 19 минг 130 нафарни ташкил этади. Норасмий маълумотларга кўра, бу йил вилоятдаги мавжуд 48 та коллеж ва академик лицейларга 19 мингдан ортиқ ўқувчи ўқишини давом эттириш учун жалб этилмоқда.
Коллежлар бошқармасининг матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, жорий йилда коллеж ва академик лицейларни тамомлаган ўқувчилар ихтиёрига қараб Олий ўқув даргоҳларида ўқишларини давом эттириши учун шароит яратиш ёки шу йилдан бошлаб коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш режалаштирилган. Бу маълумот қанчалик асослангани маълумот эмас.
Вилоятдагимавжуд 48 та коллеж ва академик лицейларни тамомлаган йигит қизлар учун
ўрта маълумот билан ишга жойлашиш анча мушкуллигини ўқувчиларнинг ота-оналари рад этмайдилар. Аммо шундай бўлсада, ўқишга марҳамат-у, лекин иш йўқ қабилидаги таълим тизимидаги “ислоҳотлар” қачонлардир ўзгаришидан одамлар умидвор. Бу борада Навоий Кончилик олийгоҳида амалий натижаларга эришилган.
Давлат бюджети асосида олийгоҳни тамомлаётган 110 нафар талабанинг ишга жойлашиши учун Навоий тоғ кон металлургия комбинати билан меҳнат шартномаси тайёр. Олийгоҳнинг маркетинг хизмати бўлимии бошлиғи Қаҳрамон Ҳабибуллаевнинг айтишича, кончилик институтини шартнома асосида ўқиб тамомлаётган 118 нафар талаба ҳам олийгоҳда ўтказилган меҳнат ярмаркасидан вилоятдаги мавжуд 28 та саноат корхоналарида ўз иш ўринларига эга бўлдилар.

Мужгон.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares