“Сизни яхши кўрамиз”

Жорий йилнинг 28- май кунида бошланган Бутун Жаҳон Болалар кунига бағишлаган “Сизни яхши кўрамиз”- деб номланган акцияси ўз ниҳоясига етди. Акция давомида Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат фаолларининг фарзандлари байрам билан табрикланди. Бундан ташқари, ота ёки оналари махкумликда бўлган болаларга алоҳида эътибор берилди ва уларга байрам совғаларини топшириш баробарида моддий ёрдам ҳам кўрсатилди. Бир неча йилдан бери “Бирдамлик” ҳаракати болалар кунига бағишланган акциялар ўтказиб келмоқда. Ҳаракат фаолларидан ташкил топган тадбирни ўтказиш ишчи гуруҳи, келаси йил ҳам 1-июнь болалар кунига бағишланган “Сизни яхши кўрамиз” акциясини давом эттиришни режалаштирмоқда. “Бирдамлик” ҳаракати бошқаруви тадбирни ўтказишда бизга моддий ва маънавий кўмак берган саҳоватпеша инсонларга ўз миннатдорчилигини билдиради.

”Бирдамлик” ҳаракати Тошкент матбуот маркази.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares