Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти аъзоси ва “Бирдамлик” ҳаракатининг Қарши туман бўлими раиси Ғайбулло Жалиловнинг ҳаёти хавф остида. Жорий йилнинг 21май куни Ғ. Жалиловнинг қайнонасини участка милицияси, майор Иброҳим Рахимов тўхтатиб, “қизингни ҳам, куёвингни ҳам яқинда қамайман” деб дағдаға қилган.
Шундан кейин Ғайбулло Жалиловга ва унинг оиласига зуғумлар кучайган. “Нукробод” маҳалласининг хотин-қизлар маслаҳати раиси Жамила Шарипова маҳаллада мажлис уюштириб, барча ҳижобли аёллар, шу жумладан, Ғайбулло Жалиловнинг оиласига нисбатан ҳар хил бўхтон гапларни айтиб, халқ орасида ёлғон гаплар тарқатган.
Айтиб ўтиш керакки, бу хуруж Жалиловга нисбатан биринчи марта бўлаётгани йук.Тахминан 2003- йилда Ғайбулло қамоққа олиш учун келган куч ишлатар ходимлари исканжасидан девор ошиб қочиб кетган эди. Ўшанда ҳуқуқпарвар ва журналист Т. Қораевнинг ҳарактлари туфайли Жалилов қамалишдан сақланиб қолганди. Хуллас, ҳуқуқпарвар ва мухолифатчиларга қарши кампания яна қайта бошланаяпти.
Навбатдаги автоҳалокат
28 май куни соат 18:00 ларда Қарши шаҳрида 4-маршрут бўйлаб қатнаётган 02-96 рақамли оқ “Дамас” микроавтобуси салонида 7 киши билан, темир йул устидан ўтган кўприкдан ўтар пайт катта тезликда цемент ташувчи машина тагига кириб кетган. “Дамас” ҳайдовчиси ва унда бўлган барча йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
“Бирдамлик” ҳаракати Қарши туман матбуот хабари.



