Давлатимиз томонидан келажак авлод эътибор сифатида қатор спорт спорт масканлари қуриб
берилмокда. Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 2009- йилда ўтказилиши мўлжалланган “Умид ниҳоллари – 2009 йил” спорт ўйинларининг бошланишига саноқли кунлар қолди. Ўйинларни муносиб ўтказиш учун давлат томонидан жуда катта миқдорда маблағ ажратилган бўлиб, бу маблағлар спорт мажмуаларини тиклаш, ободонлаштириш ва бошқа ташкилий ишларга сарф қилиш учун ажартилган.
Аммо бу маблағлар нақадар ҳайирли ишларга ишлатилди? Бугун биз кўтарганимиз мавзуга оид ҳисоблаганимиз Гулистон шаҳри “Маданият” маҳалласи ҳудудидаги Сирдарё вилоят йўл қурилиш корхонаси ёнида жойлашган, катта магистралдан шундоққина кўриниб турган, “Шоҳруҳ” болалар спорт мажмуаси тўғрисида икки оғиз сўз юритиш мақсадидамиз.
Гулистон шаҳрида ҳоким вазифасида ишлаган, Ўзбекистон Сенати аъзоси И.Эрбеков фаолияти жараёнида маҳалла болалари учун ихчамгина, кўрган кишининг хавасини уйғотувчи спорт мажмуаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. У “Шоҳруҳ” деб аталди. Бундан хурсанд бўлган маҳалла аҳолисининг боши осмонга етди. Бу тушунарли албатта, ахир энди маҳалла болалари турар жойларидан анча узоқда бўлган стадионга эмас,
шундоққина уйлари ёнида янги барпо этилган спорт мажмуасига чиқиб истанганларича спорт билан шуғулланиб, уйларига кириб келиши кимни хурсанд қилмайди. Аммо хурсандчилик узоққа чўзилмади. 2007- йили Гулистон шаҳрига ҳоким этиб тайинланган Б. Ибрагимов фаолияти жараёнида, “Шохрух” спорт мажмуаси остига сув кетди, қаровсиз қолиб, ичидаги жиҳозлари талон-тарож қилинди, аввалги мухташамдан атиги тўрт бетон деворию, томигина қолди.
Ачинарли жойи шундаки, Гулистон шаҳрида шундай катта спорт тадбири ўтказилиши арафасида йўл четида жойлашган “Болалар спорт мажмуаси”нинг аянчли аҳволи юракни оғритмасдан қолмайди. Наҳотки қанчалар маблағ эвазига қурилган “Шоҳруҳ” спорт мажмуаси, шаҳарда ўтказилаётган спорт ўйинлари учун ажратилган маблағлар эвазига қайта таъмирланувчи иншоотлар рўйхатига киритилмаган бўлса?
Бундай бўлиши мумкин эмасдир-ов. Чунки биргина Гулистондаги “Алпомиш” спорт мажмуасию, шаҳардаги ягона уйингоҳни таъмирлаш учун шу-унча маблағ ажратилмас?.. Энг қизиғи шундаки, Гулистон шаҳар ҳокими Б. Ибрагимов мана уч йилдирки шаҳарга раҳбар бўлишига қарамай, катта йўл четидаги болалар спорт мажмуйига бирор марта ҳам қадам ранжида қилганини,
“Маданият” маҳалласида истиқомат қилувчи юзлаб болажонларнинг ягона спорт иншоотининг қандай ахволдалигидан хабар олишга интилганини маҳалла аҳолиси эслай олмайди. Таажжуб, шаҳар бўйлаб ўлкан спорт анжуманини ўтказиш учун кенг миқёсли тайёргарлик ишлари олиб борилаётганига қарамай, айни тадбирга тааллуқли бўлган “Шоҳруҳ” спорт мажмуйи раҳбарларнинг эсидан чиқиб турибди.
“Чакан бургути”



